ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг 23.11.2002 й. 27/64-02-2196-сон Кўрсатмаси

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР

БОШ БОШҚАРМАСИ

КЎРСАТМАСИ

23.11.2002 й.

N 27/64-02-2196



Барча туман ИИБ ЁХБ

бошлиқларига



Тошкент шаҳри ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини твъминлаш шунингдек Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан "Пиротехник воситалари билан савдо қилишни тақиқлаш тўғрисида" 1997 йил 20 ноябрь куни қабул қилинган 521-Ф-сонли фармойиши, ҳамда Тошкент шаҳар Ҳокимининг 2002 йил 8 ноябр куни 628-сонли "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"ни ўтказиш ҳақидаги Қарорининг 7-банд талабларини амалда бажарилишини таьминлаш мақсадида,


ТАЛАБ ЭТАМАН


1. Ушбу кўрсатма, қарор ва фармойишни амалда бажарилишини ташкил этиш мақсидида мулкчилик шаклидан қаътий назар юридик ва жисмоний шахслар томонидан, мазкур пиротехник воситаларни Тошкент шаҳри ҳудудига олиб кирилишини, турли савдо расталари, бозорлар орқали кўтара ва чакана савдо этилишини қаътиян тақиқлаш мақсадида туман ИИБ, бозор маъмурияти ва туман солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин.


2. Туман ҳудудида жойлашган бозор маъмурияти, туман солиқ инспекцияси туман ИИБ ХООБ, Профилактика инспекторлари ва Халқ таълими бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда доимий равишда назорат ишларини ташкил этиш, барча турдаги оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва мактаб ўқувчилари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш амалга оширилсин.


3. Туман ИИБ, бозор маьмурияти билан ҳамкорликда "пиротехник воситаларни Тошкент шаҳри ҳудудига олиб кирилиши ва савдо расталари, бозорлар орқали кўтара ва чакана савдо этилишини қаътиян тақиқланиши" бўйича кўргазмали пано, эслатма ва эълонлар ишлаб чиқарилиб бозор ҳудудига кириш жойларига жойлаштирилсин.


4. Туман ИИБ, бозор маъмурияти билан ҳамкорликда "пиротехник воситаларни Тошкент шаҳри ҳудудига олиб кирилиши ва савдо расталари, бозорлар орқали кўтара ва чакана савдо этилишини қаътиян тақиқланиши" бўйича бозорларда мавжуд радио тармоқлар орқали эълонлар бериб бориш ташкиллаштирилсин.


5. Белгиланган тадбирлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар куни 18-00 га қадар иловада келтирилган шакл асосида 2003 йилнинг 05 январ кунига қадар ЁХБга ёзма равишда маълумот йўллаш, савдодан олинган пиротехник воситаларини Ёнғин хавфсизлик Бошқармасининг ЁОО бўлими (52-хона)га топшириб борилиши таьминлансин.

Ушбу кўрсатма талабларини амалда бажарилишини ташкнл этиш шахсан Сизнинг зиммангизга юклатилади.



Бошқарма бошлиғи

ички хизмат полковниги                                         Э.Г. Джуманов























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск