язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2009 й. 252-сон "БМТнинг тараққиёт дастури иштирокидаги "Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2009 й.

N 252


БМТНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ

ИШТИРОКИДАГИ   "ЗАРАФШОН   ДАРЁСИ

ҲАВЗАСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛИ

БОШҚАРИШ ВА СУВНИ ТЕЖАШ РЕЖАСИ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган сув ресурсларини интеграцияли бошқариш принципларини босқичма-босқич жорий этиш, уларнинг исроф бўлишини қисқартириш, сувни тежашни рағбатлантириш, иқтисодиёт секторларини сув билан барқарор ва балансли таъминлаш тизимини яратиш, шунингдек БМТнинг Тараққиёт дастурида берилаётган грант маблағларидан мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига БМТнинг Тараққиёт дастурида 1259245 АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

лойиҳа компонентларини молиялаштириш 1-иловага мувофиқ амалга оширилади;

грант маблағларини ва лойиҳа ходимларини бошқариш БМТ Тараққиёт дастури тартиботларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш:

лойиҳа ечимларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда, ажратилаётган маблағларнинг самарали ўзлаштирилиши юзасидан назоратни таъминласин;

лойиҳанинг тегишли компонентларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини икки ой муддатда, белгиланган тартибда тасдиқласин;

лойиҳанинг амалга оширилишини мунтазам равишда кўриб борсин ҳамда зарурат бўлганда, унинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига БМТ Тараққиёт дастури тартиботларига мувофиқ грант маблағларидан ўз вақтида ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек лойиҳани самарали амалга ошириш юзасидан жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш гуруҳини (лойиҳа ходимларини) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши сифатида офис биноси ва зарур телекоммуникация воситалари билан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш даврида, лойиҳа ходимларини офис биноси билан таъминлаш ва телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши сифатида молиялаштиришни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун кириш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳанинг хорижий мутахассислари учун кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 августдаги

252-сон қарорига

1-ИЛОВА



БМТнинг Тараққиёт дастури иштирокидаги

"Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини

интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси"

лойиҳаси компонентларини молиялаштириш


ҚШ долларида)

Т/р


Компонентлар номи


Харажатлар тоифаси


Ҳаммаси

шу жумладан йиллар бўйича


ходимлар


офис

хизмат

лари


тўғридан-

тўғри

харажатлар

(ташкилий

техника,

идора

ашёлари,

автотран

спорт

ижараси)


учрашув

лар,

семинар

лар ва

танишиш

сафарлари


ҳисобот

лар ва

таҳлилий

тадқиқот

лар


намойиш

қилиш ва

тажриба

лойиҳа

лари


сафар

лар ва

тран

спорт


2009-2010

йиллар


2010-2011

йиллар


2011-2012

йиллар


I

БМТ Тараққиёт дастурининг грант маблағлари


1

Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграцияли бошқариш учун қонунчилик базасини ва ташкилий базани такомиллаштириш


133 240

-

11616

59800

20000

-

31600

256256

136584

79696

39976

2

Зарафшон дарёси ҳавзасида коммунал хўжалиги хизматларини такомиллаштириш


131 360

-

15223

15400

20000

50000

37850

269833

103076

111711

55046

3

Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси


158 820

-

14080

15400

100000

400000

44856

733156

302793

341651

88712


Жами


423 420


40919

90600

140000

450000

114306

1259245

542453

533058

183734

II

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати улуши


-

46206

-

-

-

-

-

46206

15402

15402

15402

Жами


423 420

46206

40919

90600

140000

450000

114306

1305451

557855

548460

199136

Лойиҳани амалга ошириш давомида унинг бюджети бўйича харажатлар БМТнинг Тараққиёт дастури билан келишган ҳолда қайта тақсимланиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 августдаги

252-сон қарорига

2-ИЛОВА



БМТнинг Тараққиёт дастури иштирокидаги "Зарафшон

дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш

ва сувни тежаш режаси" лойиҳасини амалга ошириш

бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Ҳамраев Ш.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

Анита Нироди

-

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси бошлиғи, Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳамраиси (келишув бўйича)


Салимов А.X

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Хабиров Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи


Қодиров Б.Ш.

-

"Ўзгидромет" маркази бош директорининг биринчи ўринбосари


Мавлонов А.А.

-

"ГИДРОИНГЕО" институти директори


Аҳмедов О.Ю.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг ўринбосари


Абдураҳманов Б.

-

"Ўзбекэнерго" ДАК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Маҳмудов Э.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти директори


лавозими бўйича

-

Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Мирҳабибов Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби


Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.