Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.01.2005 й. 1441-сон билан рўйхатга олинган 28.12.2004 й. Молия вазирлигининг 132-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-71-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 14 январда 1441-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2004 йил 28 декабрдаги 132,

2004-71-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари

ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш

ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг

ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан

тушадиган тўловлари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон), 2003 йил 19 майдаги 225-сон "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 9-10-сон, 75-модда), 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон "Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 19-сон, 179-модда), 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 20-сон, 192-модда) қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари ва минтақавий газ сотиш корхоналарининг банк ҳисобварақларига (шу жумладан иккиламчи жамғариб бориладиган ҳисобварақларига) келиб тушадиган миллий ва чет эл валютасидаги барча пул маблағларини тақсимлашни тартибга солади. Бундан қуйидаги маблағлар мустасно:

белгиланган тартибда тасдиқланган мақсадли молиялаштириш схемалари бўйича келиб тушадиган, кейинчалик схема бўйича бюджетга кирим қилинадиган маблағлар;

банклар кредитларини жалб қилган ҳолда ёпиқ схемалар бўйича 23202-ҳисобварақ орқали келиб тушадиган маблағлар;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси ҳамда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси қарорлари билан белгиланган тартибда мақсадли йўналтириш учун 23202-ҳисобварақ орқали келиб тушадиган маблағлар;

ссуда ҳисобварақлари бўйича маблағлар.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 23210 ва 23220-махсус ҳисобварақлари бўйича келиб тушадиган давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари, шунингдек шунга ўхшаш тартибда уларни кейинчалик бюджетга ўтказиш мажбуриятисиз ва бошқа эхтиёжларга ишлатиш ҳуқуқи билан келиб тушадиган маблағлар мазкур Низомга мувофиқ тақсимланади.


2. Нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ реализациясидан келиб тушадиган миллий валютадаги пул маблағлари билан операцияларни амалга ошириш учун "Ўзнефтмаҳсулот" АК нефть базалари, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари ўзларининг талаб қилиб олгунча сақланадиган асосий депозит ҳисобварақлари очилган банк муассасаларида алоҳида иккиламчи жамғариб бориладиган ҳисобварақларини очадилар. Нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ учун тўлов сифатида келиб тушадиган миллий валютадаги барча пул маблағлари фақат мазкур иккиламчи жамғариб бориладиган ҳисобварақларга кирим қилинади.



II. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ РЕАЛИЗАЦИЯСИДАН

КЕЛИБ ТУШАДИГАН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАДАГИ МАБЛАҒЛАР

БЎЙИЧА ПУЛ-ҲИСОБ-КИТОБ ОПЕРАЦИЯЛАРИ


3. "Ўзнефтмаҳсулот" АК нефть базалари бўйича


1) Нефть базалари реализация қиладиган нефть маҳсулотлари учун тўлов сифатида (шу жумладан 23210 ва 23220-ҳисобварақлар бўйича) келиб тушадиган барча пул маблағлари уларнинг жамғариб бориладиган иккиламчи ҳисобварақларига қайд этилади. Бунда нефть базалари филиалларидан бериладиган нефть маҳсулотлари учун тўланадиган пул маблағлари ҳам бевосита нефть базаларининг жамғариб бориладиган иккиламчи ҳисобварақларига қайд этилади.


2) Нефть базасининг жамғариб бориладиган иккиламчи ҳисобварағига келиб тушадиган пул маблағлари ҳар куни тўлов топшириқномалари бўйича кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга чегирилмасдан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ нисбатларда йўналтирилади. Бунда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тақсимланадиган суммадан дастлаб белгиланган тартибда алоҳида банк ҳисобварағига ўтказиладиган бензин нархига махсус устаманинг келиб тушган суммаси чегирилади. Нефть базаларининг харажатларини молиялаш учун уларнинг тасарруфида қоладиган маблағлар уларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказилади.


3) Нефтни қайта ишлаш заводларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағлар ҳар бир нефть базаси томонидан унинг Фарғона НҚИЗ ва Бухоро НҚИЗ олдидаги қарзига мутаносиб равишда тақсимланади. Бунда маблағларни тўғри тақсимлаш учун жавобгарлик нефть базалари раҳбарларининг зиммасига юкланади.


4) Нефть базасида солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет олдида

...
Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск