ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 1/3-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2006 й. 1545-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.02.2006 й.
N 1545
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
17.01.2006 й.
N 1/3
ҚАРОРИ
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали
электрон тўловларни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 24 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низом (2004 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1010-1) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 48-модда.