язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Ижтимоий соҳа/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2013 й. Ф-4175-сон "Соғлом бола йили" Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

12.12.2013 й.

N Ф-4175




"СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ"

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида ҳамда 2014 йилнинг Ўзбекистон Республикасида "Соғлом бола йили" деб эълон қилиниши муносабати билан:


1. "Соғлом бола йили" Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотларини кенг жалб этган ҳолда, бир ойлик муддатда "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритсин.


3. Давлат дастурини ишлаб чиқишда мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий ва изчил давом эттириш ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:

1) Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига авваламбор соғлом ва аҳил оиланинг меваси, маҳсули сифатида қараш. Оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатишга биринчи даражали эътибор қаратиш. Аввало, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, онанинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг кундалик рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига аҳамият бериш;

2) Соғлом болани шакллантириш, гўдакларнинг камчилик ва нуқсонларсиз туғилиши, бўлажак келин-куёвларнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, оналар ва болалар саломатлигини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар учун витаминлар ва микроэлементлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ота-оналарнинг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг миқёсдаги ахборот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

3) Соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни замон талабларига мувофиқ жиҳозлаш, юқори малакали педагог ва мутахассислар билан таъминлаш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, бошланғич таълим сифатини юксалтириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиш, болалар, айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

4) Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакни кучайтириш, замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратишни таъминлаш ҳамда мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соҳа ва муассасаларни ривожлантиришга қаратилган маблағлардан фойдаланишнинг самарасини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва амалда жорий этиш;

5) Соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оила ва жамиятда тинчлик ва осойишталикни, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш борасида уларнинг масъулиятини кучайтириш;

6) Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун мавжуд қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу борада ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш.


4. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 12 декабрдаги

Ф-4175-сон фармойишига

ИЛОВА



"Соғлом бола йили" Давлат дастурини

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича

Республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

  

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раҳбари

  

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси


Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


Ҳаитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Юлдашев Н.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


Алимов А.В.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Ходиев Б.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Хожиматов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири


Муллажонов Ф.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

  

Қўчқоров Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


Хошимов Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари

  

Норбоева Т.К.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Хаджаев А.Д.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Ҳазратқулов М.Б.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Холмуҳамедов У.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги директори

  

Салимов У.З.

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори

  

Аҳмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Боқибоев Э.Ж.

-

"Нуроний" жамғармаси раиси

  

Қуранов М.

-

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари

  

Қуронбоев К.К.

-

"Маънавият ва маърифат" Республика маркази раҳбари


Ғаниев Б.М.

-

Ўзбекистон Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси


Болтабоев М.Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия котиби

  

Эслатма: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари лавозимига кўра Республика комиссияси таркибига кирадилар.