Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2000 й. 461-сон "Вилоятлар ҳокимликлари аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2000 й.

N 461



ВИЛОЯТЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вилоятлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000 йил 1 декабрдан бошлаб вилоятлар ҳокимликлари аппаратлари тузилмасида ҳокимнинг индустрияни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилсин, тегишли равишда индустрияни ривожлантириш ва истеъмол бозори масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, қурилиш, уй-жой ва коммуникациялар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозимлари қисқартирилсин.

Вилоятлар ҳокимликлари аппарати тузилмасида қисқартирилаётган ҳоким ўринбосарлари котибиятлари ходимлари сони ҳисобига иловага мувофиқ таркибда индустрияни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари котибияти ташкил этилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппарати тузилмасини мазкур қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 1-иловага тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 ноябрдаги

461-сон қарорига

ИЛОВА



Индустрияни ривожлантириш, қурилиш

ва коммуникациялар масалалари бўйича

вилоят ҳокимининг ўринбосари котибияти

ТАРКИБИ


1. Котибият мудири


2. Бош мутахассис - 2 нафар


3. Етакчи мутахассис - 2 нафар


4. Референт - 1 нафар


























Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск