язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Маданият ва спорт ишлари вазирининг 29.02.2016 й. 29-сон "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.03.2016 й. 2550-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2016 й.

N 2550-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

29.02.2016 й.

N 29


БУЙРУҒИ



"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 25 декабрдаги 1323-сон "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2550, 2014 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 26-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Б. Ахмедов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.";


в) 1-банддаги "тренер-ўқитувчи" деган сўзлар "тренер" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тренер-ўқитувчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;

йўриқчи-услубчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.";


д) II боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II боб. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга

бериладиган малака тоифалари


3. Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали тренер;

биринчи тоифали тренер;

олий тоифали тренер.

4. Йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи;

биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;

олий тоифали йўриқчи-услубчи.

5. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади.

6. "Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади.

7. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан, "Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.

8. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.";


е) 10-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси (фақат тренер-ўқитувчи томонидан тақдим этилади);

йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси (мавжуд бўлганда) (фақат йўриқчи-услубчи томонидан тақдим этилади).";


ж) 11 - 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Малака тоифалари мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.

12. Иккинчи ва биринчи тоифали малака тоифаларини олиш учун даъвогар бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида ташкил этилган, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига мурожаат қилади.

Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.

13. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари жавобгар ҳисобланади.";


з) 14-банддаги "инструктор-методистлар" ва "инструктор-методистларга" деган сўзлар тегишлича "йўриқчи-услубчилар" ва "йўриқчи-услубчиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 17-банддаги "олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари" деган сўзлар "Олимпия, ноолимпия ўйинлари ёки Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.";


л) 20 ва 33-бандлардаги "инструктор-методистларга" деган сўзлар "йўриқчи-услубчиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Малака комиссияси аъзолари бир йил муддатга тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.";


н) 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "спорт федерацияларининг (уюшмалари, марказлари)" деган сўзлар "спорт федерациялари (уюшмалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари - республика малака комиссиясининг, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари - ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади.";


о) 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади. Комиссиянинг қарори ижобий бўлганда, у мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашига гувоҳнома бериш учун тақдим этилади.

28. Малака тоифасини бериш тўғрисидаги тегишли малака комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгаши томонидан буйруқ чиқарилади ҳамда мазкур буйруққа асосан даъвогарга гувоҳнома расмийлаштирилади.";


п) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларида, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашида икки йил мобайнида сақланиб, тегишли архив муассасаларига топширилади.";


р) 34-банддаги "Халқаро тоифадаги тренер-ўқитувчи" деган сўзлар "Халқаро тоифали тренер" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 1, 2, ва 3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг

спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича:

Спорт мусобақасининг номи


Спортчи

сони*

(камида)


Спортчи томонидан спорт

мусобақасида эгалланган ўрин

(эришилган натижаси)**


олий тоифа

бериш учун


биринчи

тоифа

бериш учун


иккинчи

тоифа

бериш учун


Олимпия ўйинлари

1

1 - 10

11 - 20

иштирок

этган бўлиши

кифоя


Жаҳон чемпионати ва кубоги


1

1 - 6

7 - 10

11 - 20

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Осиё ўйинлари


1

1 - 6

7 - 10

10 - 14

Осиё чемпионати ва кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1-2

3 - 5

6 - 8

Халқаро спорт мусобақалари


2

1

2-3

4 - 6

Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги


2

-

1 - 3

4 - 6

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги


2

-

1

2-3

          

Изоҳ: тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томондан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчи сони* ва спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришилган натижаси)**.

"Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги ҳамда Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилигида эгаллаган ўрни кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди.

Мазкур жадвалда кўрсатилган спорт мусобақаларининг нуфузи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ аниқланади.

          

Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма

жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини

тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича:


Терма жамоалар ва спорт захираси


Тайёрланган спортчи сони*


биринчи тоифа

бериш учун


иккинчи тоифа

бериш учун


Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)


2

1

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира)


4

3

Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириши учун тайёрлаш


3

1

Спортчиларни олимпия захираси коллежига кириши учун тайёрлаш


4

2

Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш


4

2

Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш


2

1

Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш


-

2

        

Изоҳ: *) тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томондан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини яратиш учун тайёрлаши лозим бўлган спортчилар сони. Бунда "Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда мазкур кўрсаткичлар инобатга олинмайди.

"Биринчи тоифали тренер" малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчининг бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига спортчиларни тайёрлашдаги кўрсаткичи инобатга олинмайди.".






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Йўриқчи-услубчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Ташкилотлар, иш хусусиятлари


Иш стажи (йил)*


олий тоифа

бериш учун


биринчи тоифа

бериш учун


иккинчи тоифа

бериш учун


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик лавозимидаги

ҳамда ташкилий-услубий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида


5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида


5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларида


7

4

3

Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида


10

6

4

Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да


5

3

2

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да


7

5

3

Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


10

6

4

Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:

Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олимпия захираси коллежи, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида


6

5

4

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида


7

5

3

Илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:

Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда


7

4

2

Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда


10

7

4

Изоҳ: иш стажини ҳисоблашда тегишли ишда (лавозимда) тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.

Йўриқчи-услубчининг иш натижаларини баҳолашда унинг иш стажидан қатъи назар, Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан рухсат берилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида якка муаллифликда чоп этган услубий қўлланмалари ҳисобга олинади. Бунда "Олий тоифали тренер" малака тоифасини олиш учун камида 2 та, "Биринчи тоифали тренер" малака тоифасини олиш учун эса, камида 1та услубий қўлланма чоп этилган бўлиши лозим.".






Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Малака тоифаларини олишда тан олинадиган

нуфузли спорт мусобақалари


Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги киради. Бунда:


1. Олимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.


2. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.


3. Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.


4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилиши билан белгиланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 март, 11-сон, 107-модда