ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /АВ 18.11.2002 й. 1189-сон билан рўйхатга олинган ХТВ, МВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
АВ 18.11.2002 й. 1189-сон билан рўйхатга олинган
ХТВ, МВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
АВ 14.10.2015 й. 1189-1-сон билан рўйхатга олинган
ХТВ, МВ Қароридан олдинги таҳрири
2. Оилага тарбияга олинган болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таҳминлаш мақсадида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ боланинг фамилияси, исми, шарифи, ёши, жинси, кийим-бош ва пойабзалининг ўлчамлари кўрсатилган буюртмани Низомнинг 2-иловасида белгиланган норма ва рўйхатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига берадилар.
3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблар асосида белгиланади.
4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ болани Халқ таълими ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тарбиялаш ва даволаш муассасалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги муассасалардан олинишидан қатъий назар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида ажратилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг бюджетига ўтказилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари оилага тарбияга олинаётган болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш мақсадида савдо ташкилотлари томонидан тавсия этилган товарларнинг сифати ва баҳосини ўрганиб чиқиб, улар билан шартнома тузадилар. Шартномаларнинг шакли ва муддати томонларнинг келишувига биноан белгиланади.
Кийим-бош ва пойабзал савдо ташкилотларидан пул ўтказиш йўли билан сотиб олинади. Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Болани оилага тарбияга олган тутинган ота-оналар кийим-бош ва пойабзални шартнома тузилган савдо ташкилотларига пул ўтказилганидан сўнг, тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан берилган ишончномалар асосида ўзлари оладилар.
7. Тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал бола оилага тарбияга олингандан кейин бир ой муддат ичида ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган рўйхат бўйича бир йўла берилади.
8. Тутинган ота-оналар бола учун кийим-бош ва пойабзални олганларидан сўнг туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тутинган ота-она ҳамда тегишли туман, шаҳар халқ таълими бўлимида васийлик ва ҳомийлик масалалари билан шуғулланувчи масҳул ходим, халқ таълими бўлими мудирининг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланган қайдномани Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бухгалтериясига топширадилар. Ушбу қайдномага савдо ташкилотининг кийим-бош ва пойабзални берганлиги ҳақидаги юк хати (накладная) илова қилинади.
10. Боланинг Халқ таълими ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тарбиялаш ва даволаш муассасалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги муассасалардан олинишидан қаъҳий назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бюджети ҳисобига ўтказилади.
11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таҳминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармаларидан бюджет харажатлари иқтисодий классификациясининг 216 - "Резерв фондлар" бўлими, 75 - боб "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги", 1-параграфи "Захира жамғармаси", бюджет харажатларининг иқтисодий классификацияси бўйича 03-4-90-модда, яъни "Уй хўжаликларига бошқа трансфертлар" моддасидан маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари ойнинг ўнинчи кунигача тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақаларни уларнинг банк муассасаларида очилган ҳисоб варақларига ўтказадилар ёки нақд пул кўринишида берадилар.
16. Ушбу Низомнинг матни туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида, Меҳрибонлик уйлари ва мактаб - интернатларда барчага кўринарли жойга илиб қўйилиши, болани тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларни мазкур Низом билан таништириш лозим.
Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири
Низомга
1-ИЛОВА
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган
болага олинадиган кийим-бош ва пойабзалга буюртма
Боланинг фамилияси_______________
исми_____________________
шарифи__________________
ёши ________________
жинси ______________
Кийим-бош ва пойабзалнинг номи |
Сони |
Кийим-бош ва пойабзалнинг ўлчами |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тутинган ота-онанинг фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади) _______________________________ _______________________________ _______________________________ Яшаш жойи:___________________ _______________________________ _______________________________ Имзо Сана |
Халқ таълими органи масъул ходимининг фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади) _____________________________ _____________________________ _____________________________ Муҳр Имзо Сана |
Низомга 2-илованинг олдинги таҳрири
Низомга
2-ИЛОВА
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
бериладиган болаларга кийим-бош ва
пойабзал бериш нормаси ва рўйхати
Кийим-бош ва пойабзалнинг номи |
Ўлчов бирлиги |
3 ёшгача бўлган ҳар бир болага |
Мактабгача ёшдаги ҳар бир болага (36 (7) ёш) |
Мактаб ёшидаги ҳар бир болага (6 (7)- 17 ёш) |
Куртка-комбинезон |
Дона |
1 |
||
Куртка |
Дона |
1 |
1 |
|
Палpто |
Дона |
1 |
||
Ўғил болалар костюми |
Дона |
1 |
1 |
1 |
Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка) |
комплект |
1 |
||
Ўғил болалар кўйлаги |
дона |
2 |
2 |
2 |
Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка) |
дона |
2 |
2 |
2 |
Қиз болалар халати |
дона |
1 |
1 |
|
Свитер (Джемпер) |
дона |
1 |
1 |
|
Ёзги байрам кўйлаги |
дона |
1 |
1 |
|
Қишки бош кийим |
дона |
1 |
1 |
1 |
Қиз болалар трикоси |
дона |
1 |
1 |
|
Колготка |
дона |
2 |
2 |
2 |
Ички кийим тўплами ( ўғил ва қиз болалар учун) |
дона |
2 |
2 |
2 |
Спорт костюми |
Комплект |
1 |
1 |
|
Кеда ёки кроссовка |
Жуфт |
1 |
||
Пайпоқ, голpф |
Жуфт |
2 |
2 |
|
Туфли, сандалет |
Жуфт |
1 |
1 |
|
Тапочка |
Жуфт |
1 |
1 |
1 |
Этик ёки ботинка |
Жуфт |
1 |
1 |
1 |
Қиз болалар учун сийнабанд |
дона |
1 |
Низомга 3-илованинг олдинги таҳрири
Низомга
3-ИЛОВА
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
бериладиган болаларга кийим-бош ва
пойабзал бериш ҳақида қайднома
(ведомостp)
Боланинг фамилияси_______________
исми_____________________
шарифи__________________
ёши ________________
жинси ______________
Кийим-бош ва пойабзалнинг номи |
Сони |
Баҳоси (сўм) |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тутинган ота-онанинг Фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади) ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________ Яшаш жойи:__________________ ______________________________ ______________________________ Имзо Сана |
Халқ таълими органидан масъул ходимнинг фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади) __________________________________ __________________________________ __________________________________ Имзо Сана Туман,шаҳар халқ таълими бўлими мудири (фамилияси, исми, шарифи) -------------------------------------------------- -------------------------------------------------- |
Имзо
Сана
Муҳр