язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1991-1996 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.1994 й. 403-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.1994 й.

N 403



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 20 июндаги 308-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари 1994 йил 1 сентябрдаги ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

403-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. "КПСС Марказий Комитети ва ССР Министрлар Советининг "Чақалоқ уйларида, болалар уйларида ва мактаб-интернатларда етим болалар ва ота-оналарининг ҳомийлигисиз қолган болаларни тарбиялашни, ўқитишни ва моддий таъминлашни яхшилаш тадбирлари тўғрисида" 1985 йил 24 январдаги 85-сон қарори" юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 4 мартдаги 128-сон қарори 6-бандининг "а" кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 3-сон, 8-модда).


2. "СССР Министрлар Советининг "Ота-оналари алимент тўлашдан бош тортган балоғатга етмаган болаларнинг моддий аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1989 йил 25 январдаги 67-сон қарори" юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 23 февралдаги 85-сон қарори.


3. "Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Бюросининг "1990 йилда Ўзбекистон ССРнинг халқ таълими, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида социал аҳволини янада яхшилаш чоралари тўғрисида" 1989 йил 23 ноябрдаги қарори қандай бажарилаётганлиги ҳақида" Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 15 январдаги 31-сон қарори 2-бандининг барча умумтаълим мактабларининг 1 - 5-синф ўқувчилари учун бепул нонушта ташкил қилишга оид қисми ва ушбу қарор 6-банднинг умумтаълим мактабларининг 1 - 5-синф ўқувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга оид қисми.


4. "ССЖИ Вазирлар Кенгашининг "Баъзи нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида ҳамда ССЖИ Ҳукуматининг болали оилаларга давлат ёрдами кўрсатиш ҳақидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1990 йил 24 ноябрдаги 1177-сон қарори ҳақида" Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 29 декабрдаги 394-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 12-сон, 51-модда), 5-банддан ташқари.


5. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 29 декабрдаги 394-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг болали оилаларга давлат ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-банди "г" ва "д" кичик бандлари, 6 ва 7-бандлари (ЎзССЖ ҚТ, 1990 й., 12-сон, 51-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари ҳақида" 1991 йил мартдаги 65-сон қарорининг 10 - 14-бандлари.


7. "Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари ҳақида" 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг айрим қарорларини ўзгартириш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 июндаги 172-сон қарори.


8. "Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари ҳақида" 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 августдаги 222-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин нархлар жорий этилиши муносабати билан талаблар, ўқувчи ёшлар, ўзгалар қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар ва меҳнаткашларнинг имтиёзли умумий овқатланишини ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари ҳақида" 1992 йил 21 январдаги 22-сон қарорининг 2-банди.


10. "Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 105-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "1993 йилда республика аҳолисини болаларга аталган моллар ва ип газламалар билан белгиланган миқдорда имтиёзли нархларда таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида" 1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарори, унинг амал қилиши ип газламаларга нисбатан сақланиб қолган ҳолда.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "1993 йил 1 июндан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва болали оилаларга ижтимоий нафақалар миқдорларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 256-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши.