язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.1996 й. ПФ-1655-сон "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.12.1996 й.

N ПФ-1655



ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ "НУРОНИЙ"

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги фаоллигини ошириш мақсадида иловада кўрсатилган қатор Республика жамоат ташкилотлари, вазирликлар, муассасалар, корхоналарнинг, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Жамғарма ўзини-ўзи мустақил бошқарувчи, маблағ билан таъминловчи ва мустақил фаолият кўрсатувчи ноҳукумат жамоат бирлашмаси эканлиги таъкидлансин.


3. Жамғарма қуйидаги мақсад ва вазифаларни ўз фаолиятининг асоси этиб белгилаганлиги эътиборга олинсин:

- республикада ўтказилаётган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда, айниқса уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронларни эъзозлаш, уларнинг атрофида эҳтиромли муҳит ҳосил қилиш, зарур моддий, маънавий, тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришда фаол қатнашиш;

- мустақил Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлаш, фахрийларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишлари, бор билим ва салоҳиятларини истиқлол ишига сафарбар этишлари, мустабид совет тузумининг халқимиз, ўлкамиз тараққиётига етказган зарарини чуқур таҳлил қилиш ҳамда жамоатчиликка етказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

- миллий қадриятларимиз, ўзбекона эрксеварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, тотувлик, бошқаларга иззат-икром хислатларини авлоддан-авлодга ўтиб янада бойишига ҳисса қўшиш ёшларни она Ватанга, халқимизга, истиқлол ишига садоқат, буюк келажак учун курашчанлик руҳида тарбиялашда самарали фаолият кўрсатиш;

- фахрийлар ва ногиронларнинг моддий шароитини яхшилаш, улар учун белгиланган имтиёзларнинг,  нафақа тўғрисидаги қонунчиликнинг  тўла ва ўз вақтида амалга оширилишида раҳнамолик қилиш, бу борада ижрочи ҳокимият оргаларига кўмаклашиш, кексалар, ёрдамга муҳтож ва бошқа турли табақаларга савдо, маданий-маиший, тиббий ёрдамлар кўрсатиш, шу мақсадларга йўналтирилган ишлаб чиқариш, тижорат, нощирлик, хайрия ишларини амалга ошириш, оммавий тадбирлар ўтказиш;


4. Жамғармани қўллаб-қуватлаш, унинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат идорлари, жамоат ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар, бошқа юридик шахслар ва фуқароларнинг кекса авлод олдидаги фарзандлик бурчи деб ҳисоблансин.


5. Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий хомийлар учун очиқ эканлиги маълум қилинсин.


6. Жойларда жамғарманинг тегишли тузилмаларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига юклатилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Нуроний" жамғармасининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й, 1-сон, 5-модда