язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2006 й. 157-сон "Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2006 й.

N 157



СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА АХБОРОТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Давлат солиқ хизмати органларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда солиқ тўловчиларга ахборот хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китоблар тақдим этишда электрон ҳужжат айланишини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш амалиёти жорий этилишига кўмаклашадиган зарур норматив-ҳуқуқий база яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2006-2010 йилларда солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006-2010 йилларда солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилишига доир ишлар ташкил этилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 4 августдаги

157-сон қарорига

ИЛОВА



2006-2010 йилларда солиқ тўловчиларга

ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати

органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Амалга

ошириш шакли


Масъул бажарувчилар


I. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА,

ШУ ЖУМЛАДАН СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШДА,

ИДОРАВИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1

Молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қоғозда тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолган ҳолда алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2006 йил

август

Вақтинчалик тартиб

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

1.2

Молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон шаклда тақдим этиш форматини белгилаш.


2006 йил

август

Электрон молиявий ҳисобот ва ҳисоб-китоблар шакли


Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


1.3

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2006 йил

август


Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги


а) Электрон ҳужжат айланиши тизимида маъмур томонидан хавфсизлик таъминланиши тартиби;

Тартиб


б) Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқнома.


Йўриқнома

1.4

Давлат солиқ хизмати органлари ва давлат бошқаруви бошқа органлари, шунингдек банклар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ҳамкорлик ва ахборот айирбошлаш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2006 йил

август

Норматив ҳужжатлар

Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва бошқа манфаатдор органлар


1.5

Солиқ тўловчилар томонидан молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбалар ва алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этиш тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасидаги ишлар натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2006 йил

1 октябргача


Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,


1.6

Ахборот-ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланишни чеклашни бошқаришни ташкил этиш ва электрон ҳужжатлар айланишининг муҳофазаланган идоравий тизимини яратиш, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатларнинг солиқ хизматлари билан интеграциялаш бўйича тегишли норматив-методик базани такомиллаштириш.


2007 йил

II ярим

йиллик


Йўриқнома

Давлат солиқ қўмитаси

1.7

Солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан электрон шаклда ҳисоб-китоб қилиш ҳолатини автоматлаштирилган тарзда солиштириб чиқиш ва бу тўғридаги маълумотномаларни ва ҳужжатларнинг нусхаларини алоқа каналлари орқали бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2007 йил

IV чорак


Тартиб

Давлат солиқ қўмитаси

II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТОМОНИДАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ВА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШДА, ШУНИНГДЕК ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА ҲИСОБГА ҚЎЙИШДА

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

2.1

Ҳисоботни қоғозда тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон ҳужжат айланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш тизимини тажриба тартибида жорий этиш.


2006 йил

1 сентябрдан

бошлаб


Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

2.2

Давлат солиқ хизмати органлари билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш органлари ўртасида рўйхатдан ўтказувчи органлардан солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини (СТИР) бериш учун сўровлар олиш ҳамда уларга берилган СТИР тўғрисида ахборот беришни назарда тутувчи ахборотларнинг электрон айирбошлаш тартибини жорий этиш.


2006 йил

1 сентябрдан

бошлаб


Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

2.3

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳужжат айланиши воситаларидан фойдаланган ҳолда молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш тизимини жорий этишга доир ўтказилган тажриба натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва ушбу тизимни келгусида қўллаш бўйича аниқ таклифлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2006 йил

IV чорак


Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

2.4

Солиқ тўловчилар ўртасида молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон ҳужжат айланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этишга тааллуқли масалалар бўйича доимий равишда тушунтириш ва ахборот ишларини олиб бориш.


Доимий

равишда

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


III. АХБОРОТ ОҚИМЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.1

Ахборот оқимларини мақбуллаштириш (минималлаштириш ва бир-бирини такрорлаш ва қарама-қаршиликларни истисно этиш) мақсадида таҳлил ўтказиш.


Доимий

равишда

Таҳлил натижалари бўйича дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш


Давлат солиқ қўмитаси,

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,

жалб этилган мутахассислар

3.2

Электрон ахборотни сақлаш, ишлов бериш ва айирбошлашнинг мавжуд ва жаҳон амалиётида қўлланиладиган илғор нормалари ва стандартларини ўрганиш.


Доимий

равишда

Автомат-

лаштириш воситаларини такомиллаш-тиришга доир таклифлар киритиш


Давлат солиқ қўмитаси,

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

IV. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

4.1

Давлат солиқ хизмати органларининг мавжуд ахборот тизимини баҳолаш ҳамда уни қуйидаги йўллар билан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

- давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмаларида локал ахборот-ҳисоблаш тармоқларини жиҳозлаш ва модернизация қилиш;

- модем алоқаси аппаратлари билан таъминланган, ахборот сақлаш қурилмаларининг ишончлилиги, сиғими бўйича кўрсаткичлари юқори бўлган серверлар билан қўшимча равишда жиҳозлаш (серверлар ва модемлар сотиб олиш, шунингдек Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати биносида кластер тизимини яратиш);

- ахборотни қайта ишлаш ва сақлашнинг ишончлилигини таъминлаш тизимлари билан қўшимча жиҳозлаш (архив маълумотларини сақлаш тизимлари ва узлуксиз энергия билан таъминлаш блоклари сотиб олиш, А.Қодирий кўчасидаги 13а-уйда жойлашган Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати биносида энергия билан таъминлашнинг захира тизимини яратиш);

- маълумотларни узатишнинг транспорт муҳити ва электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси операторларининг телекоммуникациялари ва маълумотларни узатиш тармоқлари базасида маълумотларни узатиш тезлигини ва ўтказиш қобилияти даражасини оширган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар узатиш мавжуд корпоратив тармоғини модернизация қилиш.


20072008

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

4.2

Туман, шаҳар инспекциялари, солиқ бошқармалари даражасида мутахассисларнинг иш ўринларини модернизация қилиш ва замонавий шахсий компьютерлар билан қайта жиҳозлаш.


2006-2010

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

4.3

Давлат солиқ хизмати органларини бошқа идора асбоб-ускуналари (принтерлар, сканерлар, нусха кўчириш техникаси ва ҳоказолар) билан таъминлаш.


2006-2010

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

V. ДАСТУРИЙ ТАЪМИНЛАШНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА СОТИБ ОЛИШ

5.1

Қуйидагилар бўйича дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш:


Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси


- алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва қабул қилиш;

2006 йил

III чорак




- киритиладиган қоғоз ахборотни электрон форматларга айлантириш;

2006 йил

декабрь




- ҳужжатли текширишнинг истиқболли йўналишлари ва объектларини аниқлаш, хўжалик юритувчи субъектларни текширишларни режалаштириш, мувофиқлаштириш учун молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини текширишгача ўрганиб чиқиш.


2007 йил



5.2

Операция тизимларини янгилаш ва фойдаланилаётган компьютер дастурларини модернизация қилиш.


2006-2010

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

5.3

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилиши устидан кундалик назоратни амалга оширишда фойдаланиладиган дастурий комплексларни янада модернизация қилиш.


2007 йил

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

5.4

Бюджетга ва мақсадли жамғармаларга тушумлар прогнози ҳисоб-китоби учун зарур база яратиш мақсадида дастурлар комплексини ишлаб чиқиш.


2006-2007

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

5.5

Давлат солиқ қўмитасининг веб сайти - "www.soliq.uz"ни модернизация қилиш ва янгилаш.


Доимий

равишда

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

5.6

Турли идораларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда марказлаштирилган автоматлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш.


2006-2010

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор идоралар билан биргаликда

5.7

Яширилган даромадларни ва унинг давлатдан яширилиши ҳолларини аниқлаш учун юридик ва жисмоний шахслар бўйича Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги маълумотларни ва бошқа вазирликларнинг турдош ахборотларини муқобил ўрганиш учун дастурий комплексни ишлаб чиқиш.


2006-2007

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор идоралар билан биргаликда

5.8

Давлат бюджетининг ғазна ижросида давлат солиқ хизмати органлари ва давлат молия органлари ахборот тизимларининг марказлаштирилган ҳамкорлигини амалга ошириш учун дастурий комплексни ишлаб чиқиш.


2007-2008

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги

VI. АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

6.1

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳимояланган автоматлаштирилган намунавий иш ўринларига техник талабларни ишлаб чиқиш.


2006 йил

IV чорак

Йўриқнома

Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати


6.2

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни ўқитиш тизимини ташкил этиш.


2006-2010

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

6.3

Ахборотни муҳофаза қилиш ҳамда хизмат ва солиқ сири мавжуд бўлган маълумотларга ишлов беришга мўлжалланган ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш бўйича махсус ишларни ташкил этиш.


2006-2010

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

6.4

Давлат солиқ хизмати органларини ахборотдан рухсат берилмаган фойдаланишдан муҳофаза қилувчи сертификатланган воситалар ўрнатилган ҳисоблаш техникаси воситалари билан жиҳозлашга ўтиш.


2006-2007

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати

6.5

Давлат солиқ хизмати органларини тармоқлараро ўзаро ҳамкорликни ҳимоя қилишнинг сертификацияланган воситалари, ахборотни криптографик муҳофаза қилишнинг сертификацияланган воситалари билан жиҳозлаш.


2006-2008

йиллар

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати

6.6

Давлат солиқ хизмати органларини вирусга қарши муҳофазанинг ишончли воситалари, рухсат берилмаган киришларни аниқлаш ва унинг олдини олиш воситалари билан таъминлаш.


Доимий

равишда

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

6.7

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар солиқ хизматлари билан автоматлаштирилган ҳамкорликни ташкил этишда солиқ ахборотининг хавфсизлигини таъминлаш.


Доимий

равишда

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

6.8

Интернет типидаги умумий фойдаланиладиган глобал тармоқлардан фойдаланишда давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш.


Доимий

равишда

Тадбирлар

Давлат солиқ қўмитаси

Изоҳ. Дастурни амалга оширишга доир чора-тадбирларни молиялаштириш давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.