язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.1998 й. ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.02.1998 й.

N ПФ-1923



ҲИСОБ-КИТОБ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИГА,

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР МАҲАЛЛИЙ

БЮДЖЕТЛАРИГА ТЎЛОВЛАР ТУШИШИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, пенсияларни, нафақаларни, стипендияларни, бюджет маблағидан пул билан таъминланадиган корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақини ўз вақтида тўлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцион судининг "Корхоналар ҳисоб рақамидан пул маблағларини чиқариш навбатини тартибга соладиган қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида"ги 1998 йил 16 январдаги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1998 йил 20 январдаги 568-I-сонли қарорига мувофиқ:


1. 1998 йил 1 февралдан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамидан пул маблағларини чиқаришнинг қуйидаги тартиби белгилансин.

ҳисоб рақамида унга қўйиладиган барча талабларни қондириш учун етарли миқдорда пул маблағи бўлса, бу маблағ мижознинг фармойиши ва бошқа қужжатларнинг тушиши тартибига (қайси бири олдин тушганига) қараб ҳисобдан чиқарилади.

ҳисоб рақамидаги пул маблағи унга қўйиладиган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб рақамларидан пул маблағи биринчи навбатда бюджетга, мақсадли давлат жамғармаларига тўловларни ҳамда иш ҳақини тўлашга пул маблағи беришни кўзда тутган тўлов (ио) ҳужжатларига мутаносиб равишда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлар ҳамда меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича мажбуриятларини баравар таъминлайдиган даражада ҳисобдан чиқарилади.

Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига пул маблағларини қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш календардан ташқари навбатда амалга оширилади.

Марказий банк ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафталик муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб рақамидан пул маблағини чиқариш тартиби тўғрисидаги  йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


Қаранг: АВ* томонидан 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган МБ, МВ, ДСҚ Қарори "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома


2. Давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг молия, солиқ, божхона ва банк муассасалари ишига хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқаришда белгиланган тартибни бузишга олиб келадиган аралашуви тақиқлансин. Белгилаб қўйилсинки, ушбу фармоннинг1-бандида келтирилган маблағни ҳисобдан чиқариш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ қаттиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.


3. Тўловларнинг давлат бюджети даромадларига ўз вақтида ўтказилиши ва бюджетнинг даромад қисми бўйича операцияларнинг бажарилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб дафтарларидан маблағни чиқаришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик тижорат банклари муассасалари ва марказий банк бош бошқармалари ҳисоб-китоб - касса марказлари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси корхоналар ва ташкилотларнинг бюджетга тўловлар бўйича 1998 йил 1 январгача қолган қарзлар тузилмасини ўзгартиришга доир таклифларни бир ой муддатда солиқ ва тўлов интизомини мустақкамлаш бўйича қукумат комиссиясига тақдим этсин.


7. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки қафта муддатда: идораларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари ва йўриқномаларини ушбу фармон талабларига мувофиқлаштирсин; амалдаги қонунларга ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни  киритишга доир таклифларни тайёрласин ва тақдим этсин.


8. Ушбу фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов