Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 04.01.2016 й. 1-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2016 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2016 й.

N 1



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2016 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сон қарори ("Тошкент оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 23 декабрдаги 107-сонли, Молия вазирлигининг 2015 йил 23 декабрдаги БЮ/08-03-32-13/218-сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 17 ноябрдаги 406/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 23 декабрдаги 440/01-14-сонли хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2016 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (Р. Файзиев):

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов): мазкур қарорнинг расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги 1079-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                            Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2016 йил 7 январь




Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 4 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2016 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

    

Т/р

Фаолият

тури коди

(ХТУТ)

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсадлари

Бир йиллик

энг кам ставкаси

1 кв.м (сўм)

   

            

САНОАТ

               

1.

11 200

Ёқилғи саноати


3 500

2.

13 100

Кимё саноати

       

3 500

3.

13 300

Нефт-кимё саноати

          

3 500

4.

14 100

Машинасозлик

         

3 500

5.

14 200

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати

         

3 500

6.

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

          

3 500

7.

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

            

2 800

8.

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

          

2 800

9.

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги

          

2 800

10.

14 710

Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш

                    

3 500

11.

14 800

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш

         

3 500

12.

14 900

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш

           

3 500

13.

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

    

3 500

                        

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

               

14.

15 100

Ёғоч тайёрлаш саноати

                

3 500

15.

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати

          

3 500

16.

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати

         

3 500

17.

16 100

Қурилиш материаллари саноати

         

3 500

           

ЕНГИЛ САНОАТ

                    

18.

17 100

Тўқимачилик саноати

       

3 500

19.

17 200

Тикувчилик саноати

         

3 500

20.

17 300

Тери, мўйна ва пойафзал саноати

        

3 500

21.

17 900

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари

        

3 500

          

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

         

22.

18 100

Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

      

3 500

23.

18 200

Гўшт ва сут саноати

        

3 500

24.

18 300

Балиқчилик саноати

           

3 500

25.

19 200

Ун-ёрма саноати

        

3 500

26.

19 220

Комбикорм саноати

          

2 800

27.

19 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари

        

3 500

                 

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

                  

28.

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати

       

3 500

29.

19 400

Полиграфия саноати

          

11 350

30.

19 740

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш

         

8 400

31.

19 900

Саноатда хўжалик бошқаруви

           

11 350

                

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

     

32.

21 100

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га

      

2 300 000

33.

21 200

Чорвачилик

        

2 800

34.

21 300

Балиқ етиштириш (шу жумладан, сунъий етиштириш ҳавзалари) 1 га

                   

2 300 000

35.

22 200

Ветеринария хизмати

         

3 500

36.

23 300

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

       

3 500

37.

30 000

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан, боғлар) 1 га

         

2 300 0000

               

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

                    

38.

51 111

Оммавий ер усти темир йўл транспорти воситалари

   

9 150

39.

51 121

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари)

          

9 150

40.

51 121

Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари)

          

2 300

41.

51 520

Аҳоли буюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш

          

8 400

42.

52 100

Почта алоқаси

          

7 700

43.

52 200

Курьер алоқаси

                            

9 150

44.

52 300

Симли электр алоқаси

        

9 150

45.

52 300

Электр, радио, уяли ва пейжинг алоқаси

                          

29 700

                  

ҚУРИЛИШ

        

46.

60 000

Қурилиш

         

7 000

47.

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

                     

7 000

           

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

                 

48.

71 100

Улгуржи савдо

          

14 150

49.

71 130

Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар

                      

33 900

50.

71 200

Чакана савдо

                      

21 150

51.

71 300

Умумий овқатланиш

           

14 150

52.

71 200

Китоб дўконлари

           

1 350

53.

71 400

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш

                           

14 150

54.

71 500

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик

          

21 150

55.

80 000

Моддий техника таъминоти ва савдоси

         

15 500

56.

82 000

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш

         

15 500

57.

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш

           

15 500

58.

83 000

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш

          

15 500

59.

84 300

Реклама, вакиллик хизматлари

          

14 150

60.

84 400

Аудиторлик фаолияти

                             

14 150

61.

84 500

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари

          

14 200

62.

85 000

Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати

         

21 150

63.

87 100

Таҳририят ва нашриётлар

         

7 800

64.

87 300

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш

         

7 800

65.

90 100

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)

         

7 800

66.

90 220

Меҳмонхона хўжалиги

         

15 500

67.

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари

         

8 500

68.

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш

                               

11 300

69.

90 300

Ломбардлар

        

17 000

70.

90 300

Ҳаммомлар

          

24 100

71.


Сауна ва бассейнлар

           

49 300

            

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

   

72.

91 510

Соғлиқни сақлаш

                

11 300

73.

91 600

Дам олиш ва туризм

                  

11 300

74.

91 611

Маданий кўнгилочар марказлари (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар)

           

15 500

75.

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт

          

4 900

76.

71 212

Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари

                               

11 300

             

МАЪОРИФ

           

77.

92 100

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари)

           

9 900

78.

92 200

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

        

8 500

79.

92 310

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)

         

4 200

80.


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш

             

5 400

81.

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)

          

4 200

82.

93 000

Маданият ва санъат

         

19 800

83.

93 132

Кўргазмалар

          

11 300

84.

93 145

Мактабдан ташқари тарбия

             

4 200

85.

93 160

Маданий ва дам олиш боғлари

          

9 900

86.

93 170

Ботаника ва ҳайвонот боғлари

         

9 900

87.

93 180

Телевидение ва радиоузатиш редакциялари

         

9 900

88.

93 620

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари

         

35 300

89.

95 000

Илм-фан ва илм-фан хизматлари

                        

7 000

                    

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

                 

90.

96 000

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти

         

14 150

91.

96 100

Банк фаолияти

                          

21 150

              

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

               

92.

96 200

Суғурталаш

         

14 150

93.

97 800

Суд ва ҳуқуқий хизматлар

          

9 900

94.

97 820

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари

           

9 900

95.

98 000

Жамоат бирлашмалари идораси

         

3 500

96.

80 200

Омборхоналар

         

14 150

97.


Давлат ташкилотлари учун офис

         

7 000

98.


Хусусий ташкилотлар учун офис

          

24 000

99.


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

            

14 150

100.


Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан, вулканизациялар)

                         

14 100

101.


Лабораториялари

                          

7 000

102.


Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet)

           

35 300

103.


Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо

           

22 600

104.


Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш

         

17 000

105.


Авиакассалар ( шу жумладан, темирйўл, транспорт ва бошқа)

         

22 600

106.


Банкоматлар

                      

212 000

107.


Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш

               

14 150

     

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2009 йилги 07/10-41-сонли йиғилиш баёнининг 11-бандига мувофиқ мулк шаклидан қатъи назар, қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритаётган дорихоналарга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.


**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 07/10-41-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, муассасалари ҳарбий қисмларидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади.


***) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 12 июндаги 02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт зали Ўзбекистон Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади.


****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, "Адолат" социал демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Шарқ тонги" кўчаси, 23-уй манзилидаги бинода жойлаштирилган "Адолат" социал демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамда "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади.


*****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига асосан, "Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати" ЎзЛиДеП партияси Тошкент шаҳри бўйича кенгашлари ҳамда "XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади.


******) Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосарининг Б. Зокиров бошчилигида 2015 йил 9 октябрь куни ўтказилган "Тошкент шаҳрида Халқаро стандартларга жавоб берадиган меҳмонхона қурилиши" лойиҳасининг бажарилишини жадаллаштириш мақсадида ўтказилган 234-сонли йиғилиш Баённомасига асосан Тошкент шаҳар ҳокимияти Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси, 191-уй манзилида жойлашган ётоқхона биносидан фойдаланиши учун "Apeas Muhendislik Insaat Taahhut ve Dis Ticaret A/S" компаниясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2015 йил 25 февралдаги 18-Ю-14-7/1694-сонли топшириғига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган бинодан фойдаланиши учун "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририятига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 4 январдаги

1-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)

ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган

коэффициентлар



Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс=Эс*Кз*(Кқҳ+Ко),


бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:

     

1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):

           

Зоналар

Қўлланиладиган

коэффициентлар

  

1-зона


4,11

2-зона


3,31

3-зона


2,51

4-зона


1,71

5-зона


1,0

                   

2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):

             

Қурилиш тури

Қўлланиладиган

коэффициентлар

       

алоҳида турган бино


1,0

бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган


0,8

ярим ертўла, ертўла


0,6

чердак, болохона


0,5

реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми


0,2

                

3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

                       


Қўлланиладиган

коэффициент

  

ер майдони мавжуд бўлганда


0,3

  

4. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):

  

Қулайлик

Қўлланиладиган

коэффициент

  

метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган


0,8

марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар


0,7

иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган


0,6

           





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 4 январдаги

1-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари

РЎЙХАТИ

  

       

1.

Фидокор кўчаси

30.

Катта Хирмонтепа кўчаси

59.

Сағбон кўчаси

2.

Абдулла Қодирий кўчаси

31.

Кичик халқа йўли кўчаси

60.

Самарқанд Дарвоза кўчаси

3.

Абдурауф Фитрат кўчаси

32.

Қорасарой кўчаси

61.

Себзор кўчаси

4.

Амир Темур шоҳ кўчаси

33.

Қорасув

62.

Содиқ Азимов кўчаси

5.

Асака кўчаси

34.

Қоратош кўчаси

63.

Талабалар кўчаси

6.

Афросиёб кўчаси

35.

Қумариқ кўчаси

64.

Тараққиёт кўчаси

7.

Аҳмад Дониш кўчаси

36.

Лабзак кўчаси

65.

Тарас Шевченко кўчаси

8.

Аэропорт ҳудуди

37.

Локомотив кўчаси

66.

Темур Малик кўчаси

9.

Беруний кўчаси

38.

Лутфий кўчаси

67.

Туркистон кўчаси

10.

Бешёғоч кўчаси

39.

Маннон Уйғур кўчаси

68.

Уста Ширин кўчаси

11.

Бешқайрағоч кўчаси

40.

Матбуотчилар кўчаси

69.

Ўзбекистон кўчаси

12.

Бобур кўчаси

41.

Мирзо Улуғбек кўчаси

70.

Фарғона йўли кўчаси

13.

Боғишамол кўчаси

42.

Миробод

71.

Фаробий кўчаси

14.

Бодомзор йўли кўчаси

43.

Муқимий кўчаси

72.

Фарҳод кўчаси

15.

Бунёдкор шоҳ кўчаси

44.

Мустақиллик майдони

73.

Фурқат кўчаси

16.

Бухоро кўчаси

45.

Мустақиллик шоҳ кўчаси

74.

Чилонзор кўчаси

17.

Буюк ипак йўли кўчаси

46.

Муҳаммад Юсуф кўчаси

75.

Чоштепа кўчаси

18.

Буюк Турон кўчаси

47.

Мухтор Ашрафий кўчаси

76.

Чўпонота кўчаси

19.

Гавҳар кўчаси

48.

Навоий кўчаси

77.

Шастри кўчаси

20.

Дархон кўчаси

49.

Назарбек кўчаси

78.

Шаҳрисабз кўчаси

21.

Зарафшон кўчаси

50.

Нукус кўчаси

79.

Шимолий Олмазор кўчаси

22.

Заргарлик кўчаси

51.

Нурафшон кўчаси

80.

Шота Руставели кўчаси

23.

Зарқайнар кўчаси

52.

Ойбек кўчаси

81.

Шўртепа кўчаси

24.

Зиё кўчаси

53.

Оққўрғон кўчаси

82.

Юнус Ражабий кўчаси

25.

Зулфияхоним кўчаси

54.

Оқтепа майдони

83.

Янги Сергели кўчаси

26.

Истиқбол кўчаси

55.

Олмазор кўчаси

84.

Янги Юнусобод кўчаси

27.

Истиқлол кўчаси

56.

Осиё кўчаси

85.

Янгишаҳар кўчаси

28.

Ифтихор кўчаси

57.

Паркент кўчаси

86.

Яҳё Ғуломов кўчаси

29.

Қатортол кўчаси

58.

Рашидов кўчаси


       




































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск