ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25.12.2015 й. 76/9-5-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2015 й.

N 76/9-5



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2016 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДАҚарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги ПС-61-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2455-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2016 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акрамов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                       Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2016 йил 1 январь






Қарорга

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

  


Солиқлар ва йиғимлар турлари


Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Соф фойдадан 8 %

2.

Истеъмол учун солиқ:*




транспорт воситалари учун бензин


1 литр учун 335 сўм / 445 000 сўм 1 тонна учун**



транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси


1 литр учун 335 сўм / 407 025 сўм 1 тонна учун**



транспорт воситалари учун суюқ газ


1 литр учун 230 сўм



транспорт воситалари учун сиқилган газ


1 куб метр учун 275 сўм


3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим:***




алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни

сотиш


1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари



қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари


4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим


Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 6 баробари


        

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ягона ҳисобланади. Хом ашёни қайта ишлаб бериш учун берилган хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ ставкалари миқдори чакана сотиш нархлари доирасида шакллантирилади, истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда. Комиссия шартномалари бўйича импорт қилинган хом ашёни қайта ишлаб бериш учун берилган хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиларини транспорт воситалари истеъмол қилганлик учун тўловчилар, солиқни тўлаш ва ҳисоблаш тартиби Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

**) Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин ва дизель ёқилғиси сотилишида, автотранспорт воситалари учун бензин, дизель ва газ ёқилғисининг истеъмоли учун ҳисобланадиган солиқ ҳар бир литрдан, бошқа ҳолларда эса ҳар бир тонна ҳисобидан амалга оширилади.

***) Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисобвараққа келиб тушади, кейинчапик маблағлар бюджет ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тақсимланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлиқ бюджет ҳисобига ўтказилади.


















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск