ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 20.05.1998 й. 177-сон "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1998 й.

N 177



МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР

ВА ЙИҒИМЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ”Солиқ кодексиҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 1997 йил 27 декабрдаги 81/VII-I-сонли ”Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрида 1998 йил 1 январдан жорий қилинган ”Ободончилик ишлари учун йиғим” ва ”Юридик шахслар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим”ларни ҳисоблаш ва тўғрилаш тартиби тўғрисидаги низомлар 1 - 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 1995 йил 25 августдаги 188-сонли қарорининг 2-иловаси ”Аҳоли манзилгоҳлари ҳудудини супириб-сидириш учун йиғим”ни ҳисоблаш ва тўлаш тартибидаги Низом, 1996 йил 31 декабрдаги 419-сонли қарорининг 12-банди, 1994 йил 10 июндаги 96-сонли қарорининг 4-иловаси ”Маҳаллий кимошди савдоси лотореялар ўтказиш учун йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ва низомга ўзгартириш киритиш юзасидаги 1994 йил 28 июлдаги 131-сонли қарорининг 1-иловаси ”Биржаларда амалга ошириладиган битимлар учун йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш юзасидаги низом ва бу низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 1996 йил 8 октябрдаги 299-сонли қарорлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг муовини зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                               К.Н. Тўлаганов






1-ИЛОВА



”Ободончилик ишлари учун йиғим”ни

ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



I. УМУМИЙ ТУШУНЧА


Ободонлаштириш ишлари учун йиғим (қуйи матнда йиғим) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-моддасига мувофиқ, Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг 1997 йил 27 декабрдаги 81/VII-I-сонли қарорига асосан жорий қилинди.

Мазкур низом ушбу йиғимни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди:



II. ЙИҒИМ СУБЪЕКТЛАРИ


Йиғим ундириш субъектлари бўлиб мулкчилик шаклидан қатъи назар, Тошкент шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар белгиланади.



III. ЙИҒИМ ОБЪЕКТЛАРИ


Йиғим ундириш объекти бўлиб мулкчилик шаклидан қаъти назар, Тошкент шаҳар ҳудуди ва рўйхатдан ўтган юридик шахслар ҳамда юридик шахс сифатида ўз фаолиятини ташкил этмай тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахсларнинг фойдаси ҳисобланади



IV. ЙИҒИМ МИҚДОРИ


Йиғим миқдори юридик шахслар учун фойда (даромаднинг) 2,0 фоизи миқдорида белгиланади, бундай йиғим миқдори 2-сонли Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдаги 170-сатрдан 180-сатрни (фойда (даромад) солиғи миқдорининг) айирмасидан ҳисобланади.

Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан бюджетга барча тўловларни тўлаб ўз ихтиёрида қолган даромад (фойда)нинг 0,5 фоизи миқдорида белгиланади.



V. ЙИҒИМНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


1. Йиғим субъектлари бўлган юридик шахслар жойлардаги туман солиқ идораларига йиғимни бюджетга тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни иловага кўра ўсиб бориш тартибига йилнинг биринчи чораги, 6 ойлиги, 9 ойлиги ва йиллик якун бўйича мустақил равишда юқорида белгиланган тартибда ҳисоблайдилар.

Йиғим бўйича ҳисоб-китоб йилнинг ҳар чорагида ўсиб бориш тартибида тузилиб, молиявий ҳисоботларни топшириш муддати бўйича белгиланган муддатда топширилади ва шу муддатда йиғимни бюджетга тўлайдилар.


2. Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмай, тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар жойлардаги туман солиқ бўлимларига йиғимни тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни даромад тўғрисидаги декларациялари билан бирга тақдим этадилар.



VI. ЙИҒИМ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


Қуйидаги йиғим субъектлари йиғим тўлашдан озод этиладилар:


1. Корхона ходимлари умумий сонида:

- ногиронлар камида 50% бўлган,

- ўрта мактаб ва махсус билим юртлари ўқувчилари камида 75% бўлган:


2. Жамоат ташкилотлари ва ҳайрия жамғармалари.


3. Давлат бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасалар, режали зарар билан ишловчи корхоналар.


4. Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари, корхона ва ташкилотлари.


5. Тошкент шаҳар ободонлаштириш Бош бошқармаси ва унинг туман бирлашмалари.



VII. ЙИҒИМ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА ЙИҒИМ ТЎЛАШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. ”Солиқ кодекси”га риоя этиш юзасидан жавобгарлик йиғим субъектлари зиммасига юклатилади.


2. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган йиғим субъектлари амалдаги қонунларга мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.


3. Йиғимни ўз вақтида ва тўғри ундириш устидан назорат қилиш давлат солиқ оргонлари зиммасига юклатилади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари                            Р.М. Шоабдураҳмонов

тумани

Давлат солиқ назорати

Солиқ тўловчи

Юридик манзили

199___йил ______ 3 ойлик, 6 ойлик, 9 ойлик, йиллик учун

Ободонлаштириш учун йиғимни тўлаш бўйича

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Йиғим тўловчининг

маълумотлари бўйича

1. Фойда солиғи тўлангандан сўнг ўз ихтиёрида қоладиган фойда миқдори.

2. Йиғимлар ставкаси (фоиз ҳисобида).

3. Бюджетга ўтказиладиган йиғим миқдори (1-сатр х 2,0):100.

4. Бюджетга тўланган йиғим миқдори.

5 Бюджетга тўланиши лозим бўлган йиғим миқдори.

Йиғим миқдори (3-сатр - 4-сатр), натижа (+) бўлса.

6. Бюджетга қайтарилиши лозим бўлган йиғим миқдори (3-сатр - 4-сатр) натижа (-) бўлса.

Раҳбар




(исми шарифи)

(имзо)

Бош ҳисобчи




(исми шарифи)

(имзо)

Солиқ назорати хулосаси

Дастлабки текширишда қуйидаги тузатишлар киритилади.

Солиқ инспектори




(исми шарифи)

(имзо)

Сана ___________________ ҳисобга олувчи иқтисодчининг маълумотномаси:

Мазкур ҳисобот бўйича солиқ тўловчининг шахсий ҳисоб рақами ________________________ сўм ёзилди.

Иқтисодчи




(исми шарифи)

(имзо)

Сана____________________






2-ИЛОВА



Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний

шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғимни

ундириш ва тўлаш тартибидаги

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-моддасига муофиқ ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг 1997 йил 27 декабрдаги 81/7-1 сонли қарорини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.


1.2. Низом Тошкент шаҳар ҳудудида юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғимни (матн давомида йиғим) ундириш ва тўлаш тартибини белгилаб беради.


1.3. Йиғимни тўловчилар (матн давомида йиғим субъекти) деб қуйидагилар ҳисобланади:

- юридик мақомга эга бўлган корхона, ташкилот, муассасани ташкил қилиб, хўжалик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар,

- юридик мақомга эга бўлмай туриб хусусий тадбиркорлик, яъни якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган жисмоний шахслар.


1.4. Ушбу Низом фақат, амалдаги қонунчиликка асосан, жойлардаги давлат ҳокимият оргонларида давлат рўйхатидан ўтаётган йиғим субъектларига тааллуқлидир.


1.5. Йиғимни йиғим субъектларидан ундириш бўйича ваколатли идора деб, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Корхоналарни рўйхатга олиш бошқармаси ва унинг туманлардаги бўлимлари ҳисобланади ва ушбу Низомга риоя қилинишига жавобгардир.


1.6. Йиғим давлат рўйхатига олинадиган туманнинг маҳаллий бюджетига тўланади.


1.7. Йиғимнинг ўз вақтида тўла-тўкис тўланиши устидан назоратни Тошкент шаҳар давлат солиқ идоралари амалга оширади.



2. ЙИҒИМ МИҚДОРЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАРИ


2.1. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олганлик учун йиғим миқдори белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 бараварида белгиланади.


2.2. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсларни давлат рўйхатига олганлик учун йиғим миқдори, белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 бараварида белгиланади.


2.3. Йиғимни ундириш бўйича қуйидаги имтиёзлар белгиланади:


2.3.1. Давлат бюджети ҳисобидаги ташкилотлар ва муассасалар рўйхатини олганлик учун йиғим тўловидан озод қилинади.


2.3.2. Корхонанинг қайта рўйхатдан ўтишдаги тўлови энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида тўланади.


2.3.3. Улуғ ватан уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, ногиронлар, қаҳрамон оналар хусусий тадбиркор сифатида ёки хусусий корхона таъсисчилик қилса, улар учун тўлов миқдори рўйхатга олганлик учун белгиланган йиғимнинг 50% белгиланади. Агарда давлат рўйхатига олинаётган корхонани таъсисчилар қаторида юқорида кўрсатилган шахслар билан бирга бошқа имтиёзларга эга бўлмаган шахслар бўлса, унда йиғим тўлиқ равишда тўланади.


2.3.4. Ҳунармандчилик ишлаб чиқариш фаолиятлари ҳамда маданий-маърифий,  коммунал маиший ва бошқа хизматлар билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида давлат рўйхатига олинаётган жисмоний шахслар учун тўлов миқдори энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдоридадир.


2.3.5. Корхона ва ташкилотлар, уларнинг тугатилиши ва давлат реестиридан чиқарилишида, давлат рўйхатига олиш учун белгиланган йиғим миқдорининг фоизини тўлайдилар.



3. ЙИҒИМ УНДИРИШ ТАРТИБИ


3.1. Йиғим, давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган ҳужжатларни туман ҳокимликларига топшириш вақтида, ваколатли идора томонидан ундирилади. Бунда тўланаётган йиғим миқдори субъектларнинг давлат рўйхатидан ўтказган вақтдаги йиғим миқдорига мос келиши шарт.

-------------------------

Изоҳ: Бундан ташқари йиғим субъектлари ваколатли идорани рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш учун сарфланган харажатларни, улар томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган калькуляцияларга асосан, пуллик хизматлар тўловини тўлаш йўли билан қоплайдилар.


3.2. Йиғим субъекти маблағни Маҳаллий бюджет ва ваколатли идора ҳисоб рақамларига халқ банки идоралари ёки бошқа банк муассасалари орқали тўлайди ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.


3.3. Агарда йиғим субъектида, йиғим тўловидан 2.3-бандига асосан имтиёзли ҳуқуқлари бўлса, у ваколатли идорага ушбу ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини тақдим қилиши шарт.


































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск