ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 05.12.1996 й. 368-сон "Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 6 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.1996 й.

N 368



ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

1996 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ 131-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН  ТАСДИҚЛАНГАН  САВДО-СОТИҚ

ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ УЧУН МАҲАЛЛИЙ ЙИҒИМНИ

УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ундириш механизмини такомилаштириш, шунингдек уларнинг шаҳар бюджетига келиб тушишини оширишни таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 6 майдаги 131-сон Қарори билан тасдиқланган Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг амал қилиши аҳолига бензинни чакана сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига нисбатан татбиқ этилсин.


2. Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш механизмини амалга киритиш учун Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


3. Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва савдо объектларини ҳисобга олиш бошқармасига (Искандаров А.М.), туман ҳокимиятларига бир ҳафталик муддат ичида Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳисобга қўйилсин ва уларни савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашнинг ва савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини расмийлаштиришнинг белгиланган тартиби билан  таништирилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, шаҳар ҳудудида савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасисиз аҳолига бензинни чакана сотиш таъқиқланади.


5. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари А.Д. Мирджалилова зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                   Қ.Н. Тўлаганов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

1996 йил 5 декабрдаги

368-сон қарорига

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ўзбек тилига "Норма Хамкор" экспертлари

томонидан ўгирилган ва ахборот тусига эга.

Ноаниқликлар келиб чиқишида ҳужжатнинг

асл нусхасига қаралиши тавсия этилади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 6 майдаги 131-сон

Қарори билан тасдиқланган Савдо-сотиқ қилиш

ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

ҚЎШИМЧАЛАР


1. Низомнинг 2-бўлими 2-бандида "дорихоналар" сўзидан кейин "аҳолига бензинни чакана сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари" сўзлари киритилсин.


2. 3-бўлим 6-банддаги изоҳга қуйидаги мазмундаги кичик банд киритилсин:

"автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари қўшимча равишда станцияни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома ва АЁҚШ паспорти нусхаларини тақдим этадилар".


3. 4-бўлим 2-бандга қуйидаги мазмундаги кичик банд киритилсин:

"Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларидан ундириладиган йиғим миқдори АЁҚШ паспортида кўрсатилган бир суткадаги ўтказиш қувватига боғлиқ".


4. 4-бўлим 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошлари киритилсин:


ҳолига бензинни чакана сотишни амалга оширувчи йиғим субъектлари учун бир суткада 250 тагача автомобилларга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаларидан - бир ой савдо-сотиқ учун ҳар бир автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

аҳолига бензинни чакана сотишни амалга оширувчи йиғим субъектлари учун бир суткада 251 тадан 750 тагача автомобилларга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаларидан - бир ой савдо-сотиқ учун ҳар бир автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида;

аҳолига бензинни чакана сотишни амалга оширувчи йиғим субъектлари учун бир суткада 751 тадан ортиқ автомобилларга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаларидан - бир ой савдо-сотиқ учун ҳар бир автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида."


































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск