язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2003 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхати (ЎзР ВМ 30.12.2002 й. 455-сон қарорига 26-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 30 декабрдаги

455-сон қарорига

26-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2003 йил 1 январдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг 4-бандида "2 йил муддатга" сўзлари "2005 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод" давлат дастури тўғрисида" 2000 йил 15 февралдаги 46-сон қарорига 1-илованинг "Тадбирлар номи" устунида 54-бандда "дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш" сўзлари "ўқув йили тамом бўлгандан кейин мактаб кутубхона фондига қайтариладиган дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори 1-бандининг олтинчи хат бошига "ва заргарлик буюмларидан" сўзларидан кейин "кир совун ва атир совун, шунингдек бензин" сўзлари қўшилсин.