язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотадиган қарорлари рўйхати (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон қарорига 26-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 25 декабрдаги

567-сон қарорига

26-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини

йўқотадиган қарорлари

РЎЙХАТИ



1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида" 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда; 1994 й., 1-сон, 1-модда) 10-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорининг 3-банди, 8-бандининг иккинчи ва тўртинчи хат боши ҳамда қарорга 3-20-иловалар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илова 4-бандининг иккинчи хат боши.