язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2006 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхати (ЎзР Президентининг 27.12.2005 й. ПҚ-244-сон қарорига 31-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг

2005 йил 27 декабрдаги

ПҚ-244-сон қарорига

31-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2006 йил 1 январдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 8-банди иккинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан" сўзлари "хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибида:

а) 3-бандда:

иккинчи хат бошидаги "40" рақами "65" рақами билан алмаштирилсин;

охирги хат боши чиқариб ташлансин;

б) 25-банднинг иккинчи хат бошидаги "40" рақами "65" рақами билан алмаштирилсин;

в) 27-банднинг биринчи ва иккинчи хат бошидаги "30 фоиз" сўзлари "25 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 28-1-банддаги "қолдириладиган" сўзидан олдин "Ҳукумат қарорларига кўра" сўзлари қўшилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомда:

1.2.1-банддаги "бажарилган ишни ҳисобга олиш бўйича дастлабки ҳужжатларда" сўзлари "хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

2.1.2.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.1.2.5. Инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш ҳаражатлари ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар";

2.1.2.14; 2.1.2.15; 2.1.2.16-бандлар чиқариб ташлансин;

2.3.8.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.3.8.2. Бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича рағбатлантиришлар, узоқ муддат ишлаганлик учун рағбатлантириш ва тўловлар, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектнинг ўз қарорига кўра натура билан тўловлар, шунингдек ягона ижтимоий тўлов суммаси, улар бўйича ҳисобланган ҳақ";

1-иловада:

а) 1.21-2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.21-2. Давлат мулкини бошқариш бўйича бошқарувчи компаниялар, давлат ишончли бошқарувчилари ва ишончли бошқарувчилар мукофотлари ва хизматлар ҳақи, шунингдек бошқа профессионал бошқарувчи компаниялар мукофотлари бўйича харажатлар";

б) 1.28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.28. Байрамлар ва атоқли саналар, ижтимоий фаолиятдаги ютуқлар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш ҳисобланадиган бир марталик мукофотлар";

в) 1.14., 1.45., 1.46-бандлар чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Қуйидагиларни расмийлаштирганлик учун:


- тегишли божхона режимидаги товарлар ва транспорт воситаларини; транзит, давлат фойдасига воз кечиш, вақтинчалик сақлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимлари бундан мустасно


божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳакининг бир бараваридан кам эмас

- "божхона ҳудудида қайта ишлаш" ва "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимларидаги товарларни


товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас

- олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701), қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарни


божхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг 7-бандидаги "экология солиғини" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисида Низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ажратилмайди".

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарори 1-бандининг учинчи хат бошидаги "хусусийлаштирилаётган корхоналар" сўзларидан олдин "Ҳукуматнинг қарорлари бўйича" сўзлари қўшилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатнинг кон қазиш тармоқлари айрим корхоналарининг юқори даромадига солиқ солиш тўғрисида" 2004 йил 1 июндаги 252-сон қарорида:

2-банднинг иккинчи ва учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти 2004 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ставкалар бўйича миснинг жаҳон нархлари даражасига қараб ундириладиган ортиқча фойда учун солиқ тўловчи ҳисобланади;

ортиқча фойда солиғи тўлангандан кейин комбинат ихтиёрида қоладиган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун "Олмалиқ кон-металлургия комбинати"нинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамида жамланади".

2-банднинг тўртинчи хат бошидаги "жамланган маблағлар" сўзлари "жамланган маблағлар махсус ҳисоб рақамига ўтказилмаган ёки улардан" сўзлари билан алмаштирилсин;

илова чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 10 сентябрдаги 425-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хат бошидаги "ва экология солиғини" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 386-модда.