язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2009 й. 58-сон "Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2009 й.

N 58



ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА

ФАҚАТ ЮРИДИК ШАХС ШАКЛИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички

бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига 2009 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги мазмундаги 17 ва 18-бандлар қўшилсин:

"17. Гўштли яримфабрикатларни саноат йўли билан қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, шунингдек колбаса маҳсулотлари, гўшт ва балиқ консерваларини саноат йўли билан ишлаб чиқариш.

18. Хом сутни саноат йўли билан қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари (пастеризация қилинган сут, сливка, қаймоқ, творог, қатиқ маҳсулотлари), шу жумладан пишлоқ, бринза, мол ёғи, болалар қуруқ сут маҳсулотлари, сутли болалар таомлари, қуруқ сут, музқаймоқ ва қуйилтирилган сут ишлаб чиқариш".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 111-модда.