язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2002 й. 197-сон "Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2002 й.

N 197



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ

ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва мулкчиликнинг хусусий шаклига асосланган кичик ва ўрта корхоналар ташкил этишни рағбатлантириш, юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

Белгилансинки, Тадбиркорлик субъектлари - фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига кирмаган тадбиркорлик фаолияти турлари билан жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмасдан белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин, қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин бўлган айрим турлари бундан мустасно.

2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органлари томонидан "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий риоя қилиниши ҳамда назорат қилувчи ва бошқа давлат органларининг тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги, хусусий тадбиркорликнинг кенг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун жавоб берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 6, 30-модда.