язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.1995 й. 361-сон "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.1995 й.

N 361



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХУСУСИЙ

ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Хусусий тадбиркорларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 сентябрдаги

361-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни

рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган

чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги

55-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикасида хусусий тадбиркорлик

тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи хат бошидаги "(якка тартибдаги тадбиркорлик)" сўзлари "(якка тартибдаги фаолият)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин: "Мазкур Низомнинг амал қилиши хорижий фуқаролар иштирокидаги хусусий корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига жорий қилинмайди".


3. 4-банддаги "тадбиркорликнинг" сўзи "корхонанинг" сўзи билан алмаштирилсин.


4. 6-банднинг иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.


5. 8-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда хусусий корхонани рўйхатдан ўтказиш учун туман, шаҳар ва шаҳарлардаги туман ҳокимликларига қуйидагилар тақдим этилади: ариза (1-илова), устав (нотариал идорада тасдиқламасдан муассис томонидан тасдиқланган), шунингдек корхона рўйхатдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигидан далолат берувчи тўлов ҳужжати".


6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Рўйхатдан ўтказилган корхонага: ҳокимнинг корхона рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси, корхонанинг рўйхатдан ўтказилган ва ҳокимлик томонидан тасдиқланган устави ва корхона корхоналар реестрига албатта киритилган ҳолда унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида давлат ордери (2-илова) берилади".


7. Низом қуйидаги мазмундаги VI бўлим билан тўлдирилсин:


"VI. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний

шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби


32. Якка тартибдаги Фаолият хусусий тадбиркорлик шаклларидан бири ҳисобланади ва жисмоний шахс томонидан юридик шахс бўлмасдан амалга оширилади.


33. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган рўйхатга олиш йиғими ва уларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


34. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу шахс доимий яшайдиган туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимликлари томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда ариза берилган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида амалга оширилади. Агар давлат рўихатидан ўтказиш белгиланган муддатда амалга оширилмаса ёхуд тадбиркор асосли эмас деб ҳисоблаган сабаб билан рўйхатдан ўтказиш рад этилган бўлса, тадбиркор судга мурожаат қилиши мумкин.


35. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимликларига ариза (3-илова), 3x4 см ўлчамли учта фотосурат, паспорт, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.

Тадбиркор махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирса, тегишли органларнинг хулосалари тақдим этилиши зарур.


36. Юридик шахс бўлмасдан ўз фаолиятини амалга оширувчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга уни албатта жисмоний шахсларни рўйхатга олиш реестрига киритган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома (4-илова) берилади. Мазкур гувоҳнома бирор-бир қўшимча келишувларсиз банкда ҳисоб-китоб счёти очиш, муҳрлар ва бошқа реквизитлар тайёрлатиш учун асос бўлади.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг бир нусхаси тадбиркорга берилади, иккинчиси ҳокимликда қолади, учинчиси бир ҳафта муддатда тадбиркор рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига юборилади.

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади".


8. VI бўлимнинг 32-34-бандлари тегишлича VII бўлимнинг 37-39-бандлари деб ҳисоблансин.





Ўзбекистон Республикасида

хусусий тадбиркорлик

тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА




_____________туман ҳокими

_______________________ га

                                                                                                                  (Ф.И.О.)

_________________________

_______________________да

яшовчи_______________дан




АРИЗА



Хусусий корхона таъсис этилиши муносабати билан корхонани ва унинг Уставини давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман.


Фаолиятнинг асосий турлари:


1. ____________________________________________________________

2. ____________________________________________________________

3. ____________________________________________________________

4. ____________________________________________________________


Юридик манзил: ______________________________________________

______________________________________________________________


Телефон: _____________________________________________________


Зарур ҳужжатлар илова қилинмоқда.


200 __ йил " ___ " ______________ _______________________________

                                                                    (ариза берувчининг имзоси)





Ўзбекистон Республикасида

хусусий тадбиркорлик

тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


КОРХОНА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДА ДАВЛАТ ОРДЕРИ


200___ йил "___"________

Мазкур ордер

ҳокимлигида рўйхатдан


(туман)


ўтган

га берилди.


(корхона номи)


Рўйхатдан ўтказилган сана                         Реестр N ______________





Ўзбекистон Республикасида

хусусий тадбиркорлик

тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА


АРИЗА


Мени 200 __ йил "___"_____________        дан 200 __ йил "___"

________________________ гача бўлган муддатга:

_____________________________________________________________

___________________________________________________________ни

(фаолиятнинг аниқ турлари кўрсатилади)


амалга ошириш учун Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.


Паспорт серияси ____________ N ____________ 200 __ йил "___"

__________________ да берилган.


Уй манзили:


______________________________________________________________

______________________________________________________________


Телефон: ___________________


Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мўлжалланган жой:


______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

200 __ йил "___" ___________

____________________________________

(ариза берилган сана)

(ариза берувчи имзоси)

200 __ йил "___" ___________

____________________________________

(ариза қабул қилинган сана)

(ҳокимликнинг масъул ходими имзоси)

Ўзбекистон Республикасида

хусусий тадбиркорлик

тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА


Жисмоний шахснинг ўз фаолиятини юридик шахс

бўлмасдан амалга оширувчи тадбиркор сифатида

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


Реестр N_____                                                                          N 0000000


200 ___ й. "____" _______________

Фамилияси ____________________________________________________

Исми _________________________________________________________

Отасининг исми _______________________________________________



Паспорт серияси _________ N __________

200 ___ й. "___" _________ да ___________

__________________ томонидан берилган

Уй манзили: ___________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________


Амалга ошириладиган _________________________________________

фаолият тури __________________________________________________

_______________________________________________________________


Фаолиятни амалга _____________________________________________

ошириш жойи _________________________________________________


Гувоҳнома 200 __ й. "___"____________ гача ҳақиқийдир.


Изоҳ. _________________________________________________________

Сурат ўрни

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг амалдаги тартиби билан танишиб чиқдим

М. Ў.



(тадбиркорнинг имзоси)

Вакил қилинган

орган раҳбари



(имзо)


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 9, 34-модда.