ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикасининг тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти тўғрисида Низом (ВМ 26.03.1997 й. 158-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 мартдаги

158-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг тасвирий ва амалий

санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин

Беҳзод номидаги Давлат мукофоти тўғрисида

НИЗОМ



1. Ўзбекистон Республикасининг Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида яратилган миллий истиқлол ғояларини ёрқин бадиий шаклларда акс эттирган, Ўзбекистоннинг буюк тарихини ва ҳозирги юксалиш жараёнларини ҳаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан тан олинган етук санъат асарлари учун берилади.


2. Мукофотга сўнгги тўрт йил мобайнида яратилган, кўргазмага қўйилган ёки бошқа тарзда эълон қилинган монументал тасвирий санъат, меъморчилик, меъморчилик-бадиий таъмирлаш ва ҳайкалтарошлик асарлари кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси томонидан белгиланади.


3. Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ижодий уюшмалар, республика ва халқаро жамоат ташкилотлари раҳбар органлари томонидан қабул қилинади.

Меҳнат жамоалари, ижодий ва илмий жамоалар юқорида қайд этилган ташкилотларда кўриб чиқиш учун Камолиддин Беҳзод номидаги мукофотни олишга номзод кўрсатиш бўйича таклиф киритиш, шунингдек тавсия этилган асарлар ва ишларга доир ўз фикр-мулоҳазаларини Қўмитага маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг бошқа Давлат мукофотига илгари сазовор бўлган асарлар Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотига тавсия этилмайди.


5. Ишларни Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотига тавсия этадиган жамоа фақат ижодий ҳиссаси ҳал қилувчи бўлган асосий муаллифларни рўйхатга киритиши керак. Бир мукофотга талабгорлар сони 3 кишидан ошмаслиги лозим.


6. Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган санъат асарлари кўргазмаларини кўришни ташкил қилиш, шунингдек уларга зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда Қўмита ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.


7. Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарорни Қўмита ўз таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


8. Ўзбекистон Республикасининг Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган ижодкорларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва фаҳрий нишонлар топширилади.

Мукофотнинг пули муаллифлар жамоаси ўртасида (агар улар бир ижодкордан кўп бўлса) тенг улушларда тақсимланади. Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти совриндори фаҳрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


9. Вафот этган Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти совриндорининг (ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг) ёрлиғи ва фаҳрий нишони ёдгорлик тариқасида унинг оиласига топширилади. Мазкур мукофотнинг пули Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунида назарда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.


10. Ўзбекистон Республикасининг Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.

























Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск