ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар Байроғи тўғрисидаги Низом ва унинг тасвири (ЎзР Президентининг 22.11.1993 й. ПФ-690-сон Фармонига Илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1993 йил 22 ноябрдаги

ПФ-690-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий

қисмининг Жанговар Байроғи тўғрисида

НИЗОМ



1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар Байроғи ҳарбий шараф, шон-шавкат ва шуҳрат рамзидир. У Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳар бир ҳарбий хизматчисига ўзининг Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, уни мардлик ва маҳорат билан ҳимоя қилиш, жонажон тупроқнинг ҳар бир қаричини ўз қони ва ҳаётини ҳам аямай матонат билан мудофаа қилиш тўғрисидаги муқаддас бурчини эслатиб туради.


2. Жанговар Байроқ ҳарбий қисмга у тузилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Мудофаа вазирлигининг вакиллари томонидан топширилади.


3. Жанговар Байроқ қисмнинг номи ва рақами ўзгаришидан қатъи назар, ҳамма вақт ҳарбий қисмда сақланади. Ҳарбий қисмнинг номи ва рақамидаги ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жанговар Байроқни топшириш чоғида бериладиган Ёрлиғига ёзиб қўйилади.


4. Жанговар Байроқ ҳамиша ўз ҳарбий қисмида, жанг майдонида эса қисмнинг жанговар ҳаракатлари ҳудудида бўлади.


5. Қисмнинг бутун шахсий таркиби жанговар Байроқни жангда фидокорона ва мардонавор ҳимоя қилиши ҳамда унинг душман қўлига тушиб қолишига йўл қўймаслиги шарт.

Жанговар Байроқ йўқотиб қўйилган тақдирда, ҳарбий қисм командири ва бундай шармандаликда бевосита айбдор бўлган ҳарбий хизматчилар ҳарбий суд олдида жавобгар бўладилар, ҳарбий қисм эса тарқатиб юборилади.



Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари ҳарбий қисми

Жанговар Байроғининг тасвири


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар Байроғи икки томонлама матодан, дастадан ва шокилали чийратма боғичдан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисми Жанговар Байроғининг асоси ҳисобланади.

Байроқнинг матоси тўғри тўртбурчакли бўлиб, узунасига 145 см., энига 92 см., байроқ узунаси бўйлаб тўқ ҳаворанг, оқ ва тўқ яшил рангли иккига букланган уч хил йўлли шойидан тайёрланган ва учала четига тилларанг ипак гажим тикилган. Гажимнинг узунлиги 5 см.

Байроқдаги ҳаворанг, оқ ва яшил йўлларнинг эни бир хил бўлиб, ҳар бири 30 см., матонинг ўртасидаги оқ йўлнинг икки чеккаси бўйлаб эни 1 см. бўлган қизил ҳошия ўтган.

Матонинг юқоридаги ҳаворанг қисмининг олд ва орқа томонларида, байроқ дастаси ёнида ярим ой ва беш қиррали ўн иккита юлдуз оқ ипак билан тикилган.

Ярим ой ва юлдузлар байроқнинг ҳаворанг йўли бўйлаб 45 х 20 см. ҳажмдаги тўғри тўртбурчакни ташкил этади.

Ярим оқ байроқ дастасидан 10 см. берироқда, 20 см. диаметрли доирада тик жойлашади.

Юлдузлар 4 см. диаметрли доирани ташкил этади. Доиралар оралиғи 2 см. Юлдузлар қуйидаги тартибда: учта юлдуз юқори қаторда, тўрттаси ўрта ва бештаси қуйи қаторда тик ва узунасига жойлашади. Юлдузларнинг қуйи қатори ярим ойнинг қуйи чеккасидан 2 см. оралиқда жойлашади.

Матонинг ўнг томони оқ йўлида "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ" деган сўзлар тилларанг ипак билан тикилган. Ёзув ҳарфларининг бўйи 7,5 см.

Матонинг орқа томонидаги оқ йўлда ҳарбий қисмнинг рақами ва номи тилларанг ипак билан тикилган. Рақамларнинг бўйи 10 см; ҳарфларнинг бўйи 7,5 см. ҳарбий қисм номидаги сўзларнинг сонига қараб рақам бўйи 6 см. гача, ҳарфларнинг бўйи 4,5 см. гача қисқартирилиши мумкин.

Байроқ дастаси 4 см. диаметрдаги ва узунлиги 2,5 м. бўлган ёғочдан ишланган. Даста тўқ жигаррангга бўялиб, ялтиратилган ва қуйи қисмига металл ҳалқа, юқори қисмига эса никерланган шаклдор пойнак қопланган.

Байроқнинг боғичи тилларанг чийлатма ипакдан тайёрланган бўлиб, икки учида шокиласи бор. Боғичнинг узунлиги 270 - 285 см.

   














































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск