язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.12.1996 й. ПФ-1659-сон "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни ва уларнинг сармоя билан боғлиқ фаолиятини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.12.1996 й.

N ПФ-1659


ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ВА УЛАРНИНГ САРМОЯ БИЛАН БОҒЛИҚ

ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантиришни, уларнинг сармоя билан боғлиқ фаолиятини кучайтиришни, юқори малакали ишчилар ва мутахассисларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида:

2. Хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун иш ҳақига сарфланадиган маблағларни давлат йўли билан бошқаришнинг амалдаги тартиби 1997 йил 1 январдан бекор қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки бир ҳафта муддатда амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга мазкур Фармон асосида тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни тайёрласин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажоновга юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й., 1-сон, 9-модда