язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1995 й. 111-I-сон "Концессиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1995 й.

N 111-I


"КОНЦЕССИЯЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Концессиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Концессиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослаштирсин, республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, қонунлар "Концессиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослаштирилгунича амалдаги қонунларнинг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                           Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 185-модда;