язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тижорат ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.1998 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.1998 й.

N 105


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ

12 СЕНТЯБРДАГИ 354-СОН  ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН МОЛИЯ-САНОАТ ГУРУҲЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 27 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил  10 мартдаги

105-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 сентябрдаги

354-сон қарори билан тасдиқланган Молия-саноат

гуруҳлари тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартиришлар


Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги Низомнинг 10-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"молия-саноат гуруҳи қатнашчилари таркибига монопол корхоналар рўйхатига киритилган корхоналарнинг киришларига";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 3, 10-модда.