ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Назорат инспекциялари тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 05.03.1994 й. Ф-368 сонли Фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1994 йил 5 мартдаги

Ф-368-сон фармойишига

ИЛОВА



Назорат инспекциялари тўғрисида

НИЗОМ



1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва жойлардаги Назорат инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси устидан назоратни ташкил этишни таъминлайдиган марказий мувофиқлаштирувчи органдир.


2. Назорат инспекциялари тизимини:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекцияси;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аппарати Назорат инспекцияси;

вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратлари назорат инспекциялари;

туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари аппаратлари назорат инспекциялари ташкил этади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва жойлардаги Назорат инспекцияларининг асосий вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича Идоралараро Кенгаши ва республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси устидан таъсирчан назоратни ташкил этиш;

назорат инспекцияларининг ишидаги параллелчилик ва такрорлашни бартараф этиш;

республикада бозор муносабатлари воситаларини рўёбга чиқаришга ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлашдан иборат.


4. Назорат инспекциялари ўз зиммаларидаги вазифаларига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича Идоралараро Кенгаши ва республика Ҳукумати қарорларининг мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш ва текширишлар ўтказиш бўйича зарур чоралар кўради;

идоралар ва идоралараро органларнинг ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятларини ўрганади, баъзи ҳолларда мўлжалланган текширишларнинг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг хусусиятлари ва таъсирчанлиги тўғрисида қарор қабул қилади;

ўз ваколатлари доирасида текширишларнинг бориши устидан назоратни амалга оширади;

текширишларнинг натижаларини ўрганади, назорат органларига назорат ишларини такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар беради;

идоравий назоратнинг ўрнатилишини текширади, унинг таъсирчанлигини оширишга эришади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича Идоралараро Кенгаши ва республика Ҳукумати қарорларининг ижро этилмаганлиги ҳолатлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳокимларга ахборот беради;

бозор таркибий қисмлари ва бўғинларини тузишга, кўп укладли иқтисодни шакллантиришга, тадбиркорликни жадаллаштиришга қаратилган таклифларни киритади;

ижро интизомининг жойлардаги аҳволини ўрганади, изчил равишда бозор иқтисодига ўтишни таъминлашга қаратилган норматив ҳужжатларнинг ташаббусли лойиҳаларини тайёрлашда қонунчилик ва ижроия ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;

давлат органлари, корхоналар, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслардаи ўз фаолиятларини амалга оширишда керак бўладиган ахборотлар ва маълумотсифат ҳужжатларни талаб қилади;

ўз фаолиятларини амалга ошириш учун мутахассисларни, олимларни, давлат ва хўжалик органларининг вакилларини жалб қилади.


5. Текширишларнинг натижалари ва улар юзасидан қабул қилинган чоралар оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланилиб фуқароларга хабардор қилинади.


6. Назорат инспекциялари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив актларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга амал қиладилар. Назорат инспекцияларининг фаолиятлари қонунларга, демократик принципларга, ошкораликка қатъий риоя қилишга асосланади ва фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишга ёрдам беради.


7. Назорат инспекцияларининг фаолиятлари судлар ва прокуратура органларининг, шунингдек ички ишлар ва адлия органларининг судлов ҳуқуқи ва прокурор назорати, тергов қилиш ва дастлабки терговни амалга ошириш, хўжалик баҳсларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларига тегишли эмас.


8. Ўзбекистон Республикаси девони Назорат инспекцияси раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аппарати Назорат инспекцияси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан тайинланади ва лавозими бўйича унинг ўринбосари ҳисобланади.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати назорат инспекциялари бошлиқлари тегишли ҳокимлар томонидан тайинланади ва лавозими бўйича уларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.

Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари аппаратлари назорат инспекцияларининг раҳбарлари тегишли ҳокимлар томонидан тайинланади ва лавозими бўйича уларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.


9. Жойлардаги назорат инспекциялари фаолиятларини мувофиқлаштириш ва уларга методологик раҳбарликни тегишли юқори назорат инспекциялари амалга оширадилар.


10. Назорат инспекцияларининг тегишли назорат органлари томонидан текширишлар ўтказиш ва мутахассисларни жалб этиш зарурлиги тўғрисидаги қарорларининг ижроси улар жўнатилган шахслар учун мажбурийдир.

Назорат инспекциялари ходимларига ўз зиммаларидаги вазифаларини бажараётган чоғида қаршилик кўрсатишда айбдор бўлган шахслар қонунларда кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 3, 83-модда




























Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск