Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2006 й. 84-сон "Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2006 й.

N 84



ҲУКУМАТНИНГ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИГА

ДОИР ИШ РЕЖАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ИЖРОСИ

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилиши мониторинги марказини ташкил қилиш тўғрисида" 2005 йил 15 декабрдаги ПҚ-237-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари кўрсатиб ўтилган Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда 2006 йил 15 июнгача бўлган муддатда, Ҳукуматнинг 2006 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилиши мониторинги марказига қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг 2006 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режаси лойиҳасини жорий йилнинг 15 июлигача Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 175-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 30-модда.























Время: 0.0126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск