язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Америка/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 08.09.2003 й. 389-сон "Section-416 (b)" дастури доирасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2003 й.

N 389



"SECTION-416 (B)" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Section-416 (b)" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тўғрисида Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда матнда қўшма ишчи гуруҳ деб юритилади) "Section-416 (b)" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан тушадиган грант маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий йўналишлари ҳақидаги таклифига иловага мувофиқ розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

фермер хўжаликларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш лойиҳаси (мазкур қарорга илованинг I бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган Тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ёки кредит уюшмалари орқали қайтариш асосида амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари соҳасидаги лойиҳаларни танлаб олиш функцияси (мазкур қарорга илованинг III бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига юкланади. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашнинг бошланиши Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодий ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича лойиҳаларни танлаш ва маблағ билан таъминлаш функцияси (мазкур қарорга илованинг V бўлими) Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига (агентларга) юкланади. Бунда лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш лойиҳа умумий суммасининг камида 25 фоизи кичик бизнес субъектларининг ўз маблағлари иштирокида қайтариш асосида амалга оширилади;

ирригация, илмий ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш (мазкур қарорга илованинг II, III, IV ва VI бўлимлари) бепул асосда маблағ билан таъминланади.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Section-416 (b)" дастури доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланади ҳамда Вазирликка уларни тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш ва олинган даромаддан Қўшма ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда "Section-416 (b)" дастури доирасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.


4. Қўшма ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорга илованинг III ва V бўлимлари бўйича грант маблағларидан фойдаланиш ҳажмларига тузатиш киритиш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги буюртмачилар билан биргаликда лойиҳалар амалга оширилишининг устуворлигини белгиласин ва мазкур қарорда назарда тутилган капитал қурилиш объектлари белгиланган тартибда 2003 ва 2004 йиллар қурилишининг аниқ рўйхатларига киритишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда лойиҳаларнинг бошқа бажарувчилари "Section-416 (b)" дастури бўйича олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, тижорат банклари - агентлар эса - маблағларнинг ўз вақтида қайтарилишини ҳамда лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборот йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш йўналишларининг ҳар бири бўйича лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш ва улар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

молиявий маблағлар тушишига қараб уларнинг  устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамига белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 8 сентябрдаги

389-сон қарорига

ИЛОВА



"Section-416 (b)" дастури доирасида

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш

лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Т/р

Йўналишлар


Қиймати,

млн сўм



Жами маблағлар

шу жумладан:


14800

I

Фермер хўжаликларига 1-иловага мувофиқ Ватанимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида бериш учун

6100

II

2-иловага мувофиқ ирригация тизимларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун

5800

III

Селекция, уруғчилик, ген инженерияси, ерларнинг унумдорлигини ошириш, сувни тежовчи технологиялар соҳасидаги тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, илмий кадрлар стажировкасини ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш учун;

1400



шу жумладан Америка томони 3-иловага мувофиқ тавсия этаётган лойиҳалар учун

740

IV

Қишлоқ туманлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун, шу жумладан:

950



республиканинг олисдаги қишлоқ аҳоли пунктларида 4-иловага мувофиқ  7 та қишлоқ врачлик пункти қуриш учун;

480


Тошкент шаҳридаги 1 ва 2-болалар уйларини реконструкция қилиш учун;

270


Наманган вилоятининг Поп туманидаги собиқ 23-кон ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерларини соғломлаштириш ишларини ўтказиш учун

200

V

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  қайта ишлаш ва сақлаш бўйича кичик бизнес соҳасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш учун

500

VI

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги 3226-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этиш ва фермерлар ўртасида тарқатиш учун

50





Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан

таъминлашнинг асосий йўналишларига

1-ИЛОВА



"Section-416 (b)" дастури бўйича тушган маблағлар

ҳисобига Ватанимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ

хўжалиги техникасини фермер хўжаликларига

лизинг асосида бериш


Бериладиган тракторлар:


ТТЗ-80.11

МХМ-140


Қорақалпоғистон Республикаси

32

1

вилоятлар:


Андижон


20

1

Бухоро


35

1

Жиззах


66

3

Қашқадарё


49

2

Навоий


21

1

Наманган


24

1

Самарқанд


51

2

Сурхондарё


25

1

Сирдарё


32

1

Тошкент


35

1

Фарғона


39

2

Хоразм

31

1

Республика бўйича:


460

18

         

Изоҳ.

1) Қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида тақсимлашда устуворлик қайта ташкил этилаётган 178 ширкат хўжалиги негизида 2003 йилда ташкил этиладиган фермер хўжаликларига ва муқобил машина-трактор паркларига берилади.

2) Техника миқдори Қўшма ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.






Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан

таъминлашнинг асосий йўналишларига

2-ИЛОВА



"Section-416 (b)" дастури бўйича тушган

маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган

ирригация тизимларини реконструкция қилиш

ва ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирлар

ва лойиҳаларнинг номи


Лойиҳаларнинг мақсади

ва уларнинг асосланиши


Қиймати,

млн сўм


Бажарувчилар



Сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш


5800,0


1.

Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши

Сув омбори қуриш ишлари суръатларини кучайтириш 2005 йилда I ишга тушириш комплексини фойдаланишга топширишни ва Тўхтагул сув омборидан сув берилишига боғлиқликни пасайтириш имконини беради

1160,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

2.

Қарши насос станциялари каскадини замонавийлаш-тириш. Насос-куч ускуналари сотиб олиш (битта агрегат)

Агрегатлар норматив муддат 20 йил бўлгани ҳолда 1973 йилдан бошлаб ишлаиоқда. Битта агрегатнинг алмаштирилиши секундига 40 м3 ҳажмида кафолатли сув берилишини таъминлайди


1000,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

3.

Орол денгизининг қуриб қолган тубида дарахт экишни ташкил этиш лойиҳаси

Лойиҳа Америка томонидан таклиф этилган ва Орол денгизи қуришининг аҳолига ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган

800,0

Франциянинг "КОФЮТИС" ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилоти билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

4.

Наманган вилоятида Қизилравот насос станцияси қурилиши

Наманган вилоятининг сув таъминотини ошириш учун катта Наманган каналига сув бериш. Қўшимча маблағлар Қирғизистондаги Учқўрғон гидроузели ишига боғлиқликни бартараф этиб  2004 йилда биринчи навбати фойдаланишга топширилишини ва  Шимолий Фарғона каналидан сув берилишини таъминлайди

300,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

5.

Катта Фарғона каналидан Катта Андижон каналига секундига 25 м3 сув олувчи канални реконструкция қилиш

Тўхтагул сув омборидан сувнинг чиқарилиши қисқариши  натижасида Катта Андижон каналидаги  секундига 45 м3 бўлган мавжуд сув танқислигини тўлдириш. Қўшимча маблағлар канал қурилишини тугатиш ва жорий йил вегетацияси учун Катта Андижон каналини секундига 25 м3 сув  билан таъминлайди

300,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

6.

Қашқадарё, Бухоро вилоят-лари ва Фарғона водийси насос станциялари учун эҳтиёт қисмлар ва ускуналар харид қилиш

2003 йил вегетация даврида суғориладиган ерларга суғориш сувини кафолатли беришни таъминлаш

280,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

7.

Наманган вилоятидаги Охунбобоев номли каналнинг  Сирдарёдан сув олувчи бош иншоотини қуриш

Иншоот қурилишини жадаллаштириш 40 минг гектардан ортиқ ерларни суғориш учун ёзги вақтда Тўхтагул сув омборидан сув чиқариш чекланганда Сирдарёдан сув олинишини кафолатлаш учун 2003 йилда объектни ишга тушириш ва ҳар йили дарёга сув сатҳини кўтариш учун вақтинчалик сув тўсиқлари  қуриш харажатларини истисно этиш имконини беради

250,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

8.

Катта Андижон каналини сув билан таъминлаш учун Мазгилсой каналини реконструкция қилиш

Вегетация даврида Тўхтагул сув омборидан сув чиқариш қисқариши натижасида ҳосил бўлган Катта Андижон каналидаги секундига 45 м3 сув танқислигини тўлдириш. Қўшимча маблағлар ишга тушириш комплекси бўйича   узунлиги 22,5 км бўлган объектни 2004 йилда ишга туширишни таъминлаш имконини беради

250,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

9.

Қорақалпоғистон Республи-касининг Элликқалъа туманида "Бўстон" каналини қуриш

Туямўйин сув омборидан узунлиги 35 км, шундан 27 км ишга туширилган канал орқали Эликқалъа ва Беруний туманларига кафолатли сув бериш. Қўшимча маблағлар ажратилиши 2003 йилда каналнинг қўшимча 2,3 км ни ишга тушириш имконини беради

250,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

10.

Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида ҳажми  7,2 млн м3 бўлган Акчобсой сув омборини қуриш

Акчобсой сув омбори Самарқанд вилоятида сув энг тақчил бўлган Қўшробод тумани ерларини сув билан таъминлашни яхшилаш учун мўлжалланган. 2003 йилда ҳажми 4 млн м3 бўлган  ишга тушириш комплексини тугаллаш

210,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

11.

Жиззах вилояти Янгиобод туманида "Ховос-Ғаллакор" насос станциялари  каскадини қуриш

"Ховос-Ғаллакор (Тимирязев)" хўжаликлари-даги сув танқислигини тўлдириш.

Қурилган IV кўтарилиш насос станциясидан хўжаликларга сув бериш учун босимли сув қувурлари қурилишини жадаллаштириш. Маблағлар объектни 2003 йилда ишга тушириш ва 2004 йилда Тожикистон ҳудудидан сув олиш бўйича боғлиқликни истисно этиш имконини беради


200,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

12.

Андижон вилоятидаги Пахта-обод ва Избоскан туманлари суғориладиган ерларнинг сув таъминотини ошириш

Қирғизистон ҳудудида жойлашган насос станцияларидан сув беришдаги боғлиқликни истисно этиш. Қурилиш суръатларини жадаллаштириш 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида насос станцияларини ишга тушириш ва кўрсатиб ўтилган туманларнинг Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган насос станцияларидан боғлиқлигини истисно этиш имконини беради

200,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

13.

Жиззах, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида 6 комплект миқдоридаги ёпиқ дренажни таъмирлаш ва ювиш учун ПДТ-200 дренаж-ювиш техникасини харид қилиш

Бухоро, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳар йили қўшимча 50-60 км ёпиқ дренажни таъмирлаш ва ювиш учун вилоят сув хўжалиги- фойдаланиш ташкилотларининг дренаж-ювиш техникаси паркини  тўлдириш

150,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

14.

Бухоро вилоятидаги "Эски Амир Темур" ва "Денгизкўл" магистрал коллекторларини реконструкция қилиш

Ерларнинг мелиоратив яхшилаш мақсадида дренаж сувларини кафолатли қочириш. Коллекторларни реконструкция қилиш  ишларини жадаллаштириш уларни 2004 йилда тугатиш ва ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини беради



150,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

15.

Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳажми 1,5 млн м3 бўлган Камангарон сув омборини қуриш

Сув омбори Ургут туманида сув тақчиллигини тўлғазиш учун мўлжалланган. Сув омборини 2005 йилда тугатиш мақсадида унинг қурилишини жадаллаштириш хўжаликлар ўртасида сув бўлинишидаги кескинликни бартараф этиш имконини беради

120,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фарғона вилояти "Риштон туманидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 12 декабрдаги 485-сон қарорини бажариш

Ишларни жадаллаштириш 5690 га майдондаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини беради

100,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

17.

Сирдарё вилоятидаги Марказий Мирзачўл коллекторини реконструкция қилиш

34000 га майдондаги ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида коллектор-дренаж сувларини кафолатли қочириш. Ишларни бажариш Оқолтин, Мирзаобод ва Меҳнатобод туманларидаги 34000 га ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини беради

80,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги





Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан

таъминлашнинг асосий йўналишларига

3-ИЛОВА



Селекция, уруғчилик, ген инженерияси, ерларнинг

унумдорлигини ошириш, сувни тежовчи технологиялар

соҳасидаги тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш,

илмий кадрлар стажировкасини ўтказиш ва уларнинг малакасини

ошириш соҳасида Америка томони тавсия этаётган

ЛОЙИҲАЛАР

Т/р

Тадбирлар

ва лойиҳаларнинг номи

Лойиҳаларнинг мақсади

ва уларнинг асосланиши

Қиймати,

минг АҚШ

доллари


Бажарувчилар

1.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари  генофонди базасини яратиш



Лойиҳа республика илмий-тадқиқот институтларида (Ўзбекистон пахта селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти, Фанлар Академияси ҳузуридаги ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти) қишлоқ хўжалиги экинлари ҳар хил турларининг қарийб 45,0 минг  уруғлиги жойлашадиган гермоплазмаларни сақлаш бўйича учта комплексни ўрнатишни ўз ичига  олади


300,0*

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси  ва Қурғоқчилик минтақаларида қишлоқ хўжалик тадқиқотлари  халқаро маркази (ИКАРДА) билан биргаликда

2.

Ёш олимларни инглиз тилига ўқитиш


Дастур инглиз тилини бошланғич ва ўрта даражада ўқитиш курслари, шунингдек инглиз тилида сўзлашиш ва ёзишни жадаллаштирилган даражада ўқитиш курсларини ўз ичига олади

50,0

- ” -

3.

Ёш олимларни АҚШ, Европа мамлакатларида ва бошқа жойларда касбга ўқитиш

Дастур ёш олимлар учун 3 ойдан 6 ойгача даврга мўлжалланган. Ўқитиш курси табиий фанларнинг барча соҳаларида амалий ўқитишни ўз ичига олади

270,0*


- ” -

4.

"Кахрон" стипендиялари дастури: авибилетларни сотиб олишда кўмаклашиш

АҚШда қисқа муддатли асосда (20 кунга яқин) ўқитиш дастури бўйича ўқитиладиган Ўзбекистонлик мутахассислар ва фермерлар сонини 11 кишидан  27 кишигача  кўпайтириш имконини беради

108,0

"Кахрон" стипендиялари дастури Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда

5.

"Кахрон стипендиялари дастури: дастур натижаларини баҳолаш

"Кахрон" стипендиялари дастурининг самарадорлигини  баҳолаш имконини беради

12,0

"Кахрон" стипендиялари дастури Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  билан биргаликда


ЖАМИ:


740,0


*) Маблағлар ИКАРДА  Қурғоқчилик минтақаларида қишлоқ-ҳўжалик тадқиқотлари  халқаро марказининг валюта ресурслари ҳисобига конвертация қилинади.






Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан

таъминлашнинг асосий йўналишларига

4-ИЛОВА



"Section-416 (b)" дастури бўйича тушган маблағлар

ҳисобига республиканинг олисдаги қишлоқ аҳоли

яшаш пунктларида қишлоқ врачлик пунктлари

ҚУРИШ

Минтақалар

"Section-416 (b)"

дастури бўйича тушган

маблағлар ҳисобига

ташкил этиш таклиф

этилади

Бажарувчилар

Республика бўйича жами

шу жумладан:

7


Қорақалпоғистон Республикаси 

2

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши


Андижон вилояти

1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти

1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  Наманган  вилояти ҳокимлиги


Самарқанд вилояти

1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Тошкент вилояти

1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  Тошкент  вилояти ҳокимлиги


Хоразм вилояти

1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  Хоразм  вилояти ҳокимлиги


            

Изоҳ. Пудратчилар тендер асосида белгиланади.