Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.1991 й. 57-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 5 мартдаги

57-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон

Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ

Давлат мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


1. Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти:


туманилар, табиий ва техника фанларининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган, жумҳуриятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини сезиларли даражада жадаллаштиришга, умуминсоний вазифаларнинг ҳал этилишига, жумҳурият фани ва техникасининг илғор ютуқлар даражасига чиқишига олиб келган илмий тадқиқотлар учун;


умумиттифоқ ва жумҳурият илмий-техника дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда улкан натижаларга эришганлик учун;


ўз кўрсаткичлари бўйича ана шундай энг яхши иттифоқ (жаҳон) даражасида бўлган, иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминловчи техника, материаллар ва технологиянинг энг янги турларини ишлаб чиққанлик, жорий этганлик ва ишлаб чиқаришда ўзлаштирганлик учун;


материал ресурсларининг кўплаб тежалишини, атроф муҳитнинг муҳофазасини таъминлайдиган ресурсларни тежовчи табиатни муҳофаза қилиш технологияларини яратганлик ва жорий этганлик учун;


маҳсулот, шу жумладан, халқ истеъмоли моллари сифатини яхшилашда улкан ютуқларга эришганлик учун;


жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилган, икки ва ундан кўп марта нашр қилинган, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига мўлжалланган оригинал дарсликлар учун берилади.


Эслатма: Ўқув қўлланмалари Беруний номидаги Давлат мукофоти олиш учун қабул қилинмайди.


2. Беруний номидаги Давлат мукофотини олиш учун тавсия этилаётган илмий асарлар улар мукофотга тавсия этилгунга қадар камида бир йил олдин матбуотда эълон қилинган, техника, материаллар ва технологиянинг янги турлари эса халқ хўжалигида ўзлаштирилган бўлиши керак.


3. Беруний номидаги Давлат мукофотлари ҳар бир тоқ йилда олтитагача мукофот миқдорида, шу жумладан, битта мукофот Дарслик учун берилади.


Ҳар бир мукофотнинг миқдори - саккиз минг сўм.


4. Асарларни Беруний номидаги Давлат мукофоти олишга тавсия этиш ишлари Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси, илмий ва илмий муҳандислик жамиятлари раёсатлари, вазирликлар ва идораларнинг коллегиялари, бирлашмалар, корхоналар, илмий муассасалар, олий ўқув юртларининг илмий-техника ва илмий кенгашлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоалари йиғилишлари томонидан амалга оширилади.


Талабгорлар жамоасига номзодлар танлаб олиш ишнинг бажарилишига энг кўп ижодий ҳисса қўшган муаллифлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан танлаб олинади. Мукофот олишга талабгор бўлган ҳар бир номзод ўзи ишлайдиган меҳнат жамоасида жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши керак.


Ишларни мукофотга тақдим этиш ва талабгорларга номзодларни танлаш, ишга баҳо беришга юксак талабчанлик билан ёндашиш ва талабгорликка ҳар бир номзоднинг ижодий ҳиссаси ҳисобга олинган ҳолда, жамоатчиликнинг кенг иштирокида ва ошкоралик таъминланган вазиятда ўтиши керак.


Ленин, ССЖИ Давлат мукофотига ҳамда иттифоқ ва жумҳуриятнинг бошқа мукофотларига сазовор бўлган (ёки олишга тавсия этилган) ишларнинг Беруний номидаги Давлат мукофотини ояиш учун тавсия этилишига йўл қўйилмайди.


5. Беруний номидаги Давлат мукофотини олишга тавсия этиладиган жамоа 8 кишидан ошмаслиги керак,


Мукофот олишга талабгорлар жамоасига шахсларнинг:


фақат маъмурий, маслаҳат ва ташкилий фаолият белгилари бўйича киритилишига;


мазкур иш учун давлат мукофотига сазовор бўлганларнинг;


шунингдек, Ленин, ССЖИ Давлат мукофоти ҳамда иттифоқ ва жумҳуриятнинг бошқа мукофотларини олишга тавсия этилган бошқа ишларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.


Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреатининг янги катта ютуқлари мавжуд бўлганда бу мукофот унга такроран берилиши мумкин, аммо навбатдаги мукофотни олишга тақдим этиш аввал берилган мукофотдан камида 10 йил ўтгандан кейин амалга оширилиши мумкин.


6. Талабгорлар жамоаси таркибига жумҳурият ташкилотлари билан биргаликда режа ва дастурлар бўйича ишларни бажарган ҳамда мазкур ташкилотлар томонидан кўрсатилган ССЖИ фуқароси бўлмаган шахслар ҳам киритилиши мумкин.


7. Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотини олишга тавсия этилган ишлар Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамсси ҳузуридаги фан ва техника соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитаси (бундан кейин "Қўмита" деб аталади) томонидан ҳар бир тоқ йилнинг 1 апрелигача қабул қилинади.


Ишларни тавсия этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби Қўмита раёсати томонидан тасдиқланган йўриқномада белгиланади.


8. Беруний номидаги Давлат мукофотини олишга тақдим этилган ишлар Қўмита томонидан икки босқичда кўриб чиқилади. Биринчи босқичда ишлар мукофот олишга танловда қатнашиш учун танлаб олинади, иккинчи босқичда мукофот бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.


9. Танловда қатнашиш учун қўйилган ишлар билин жамоатчиликнинг кенг танишиши учун уларнинг рўйхати муаллифлари ва бу ишларни тавсия этган ташкилотлар номи кўрсатилган ҳолда "Совет Ўзбекистони" ва "Правда Востока" рўзномаларида июль ойида эълон қилинади.


10. Беруний номидаги Давлат мукофотини олиш учун танловда қатнашувчи ишлар матбуотда, телевизион кўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда, илмий ва илмий муҳандислик жамиятлари кенгашлари ва конференцияларида, олимлар ва илмий-техника кенгашлари мажлисларида, меҳнат жамоалари йиғилишларида ҳар томонлама ва принципиал муҳокама қилиниши керак. Муҳокамаларга мунозаравий характер бахш этиш, кенг жамоатчиликнинг фикри ва баҳосини очиқчасига аниқлаш зарур.


Муҳокамаларни ўтказиш рўзнома ва журналларнинг таҳрир ҳайъатлари, Ўзбекистон ССЖ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси, бирлашмалар, корхоналар, илмий муассасалар, олий ўқув юртлари, илмий, илмий муҳандислик жамиятлари ва жамоат ташкилотлари томонидан ташкил этилиши мумкин. Бу муҳокамаларнинг материаллари, баҳолар, тақризлар, мулоҳаза ва таклифлар Қўмита томонидан 1 сентябргача қабул қилинади ҳамда мукофот берилиши тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.


11. Фан ва техника соҳасида Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти берилиши тўғрисидаги қарор Қўмита томонидан қабул қилинади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига 10 октябргача тақдим этилади.


Беруний номидаги Давлат мукофоти бериш тўғрисидаги қарор уни Ўзбекистон ССЖ Президенти тасдиқлагандан кейин кучга киради. Ўзбекистон ССЖ Президентининг Беруний номидаги Давлат мукофотлари бериш тўғрисидаги Фармони Ўзбекистон ССЖ ташкил топган кунда матбуотда, радио ва телевидениеда эълон қилинади.


12. Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотига сазовор бўлган шахсларга "Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти лауреати" унвони берилади, тантанали вазиятда диплом, фахрий нишон ва лауреатлик гувоҳномаси топширилади. Муаллифлар жамоасига мукофотни топширишда мукофотнинг пулли қисми улар ўртасида баббаравар тақсимланади,


Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига, Ленин ва ССЖИ Давлат мукофотлари лауреатлари фахрий нишонларидан кейин тақилади.


13. Беруний номидаги Давлат мукофоти вафот этган лауреатнинг ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг дипломи, фахрийнишони ва гувоҳномаси ёдгорлик тариқасида унинг оиласига қолдирилади ёки берилади. Мукофотнинг пулли қисми Ўзбекистон ССЖнинг фуқаролик қонунида кўзда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.






























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск