язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1998 й. 337-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 1998/99 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.1998 й.

N 337



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ

1998/99 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШГА

ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқларини 1998/99 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:

ўзларига қарашли хўжаликларни 1997/98 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашга йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар. Шаҳарлар ва туманларни, корхоналар ва ташкилотларни, уй-жойларни, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданий-маиший, савдо ва умумий овқатланиш муассасаларини, қишлоқ хўжалиги корхоналарини 1998/99 йил бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан 20 кун муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

буғ қозонхоналарини, иссиқлик, сув қувурлари, газ тармоқларини мукаммал тузатишни, қаттиқ ва суюқ ёқилғи, техник тузнинг зарур захираларини яратишни жорий йилнинг 1 октябригача, уй-жойларни тузатишни ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ тугаллашни таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

жорий йилнинг 1 октябрига қадар газ ёқилғисини аҳоли учуy бўшатиш мақсадида барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг куз-қиш даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур захираларини яратсинлар;

коммунал-маиший объектларни газни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни тугаллаш юзасидан кечиктириб бўлмайдигаи чора-тадбирлар кўрсинлар. Газни ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган саноат ва коммунал-маиший корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилсин;

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефгаз" миллий корпорацияси ва "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси томонидан етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун корхона ва ташкилотлар қарзлари тўланишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


2. Кўмир ва суюқ ёқилғининг зарур ҳамжлардаги захираларнни яратиш учун "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси уларни республика корхоналари ва ташкилотларига жорий йилнинг 15 сентябригача белгиланган тартибда етказиб беришни таъминласинлар.


3. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси электр станциялари ва саноат корхоналарини 1998/99 йил куз-қиш даврида ёқилғининг захира турига ўтказиш жадвалини 1998 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги электр станциялари ва иссиқлик марказларига ёқилғи мазути, кўмир, табиий газ Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1998 йил 29 апрелда тасдиқланган жадвалга мувофиқ ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси:

1998/99 йил куз-қиш даврида республиканинг барча газ тақсимловчи станциялари бўйича белгиланган лимитлар ва кўрсаткичлар доирасида газ етказиб берилишини таъминласин;

иситиш мавсуми бошлангунга қадар Андижон вилоятидаги ерости газ омборхонаси биринчи навбатининг ишга тушириш минимумини фойдаланишга топширсин;

жорий йилнинг 1 октябригача Калиф-Термиз газ қувурининг энг кўп эскирган участкаларини тузатиб қўйсин;

Тошкент шаҳридаги 5-"Чилонзор" буғ қозонхонасига газ қувури тармоғини улашни ва уни фойдаланишга топширишни таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва "Ўзгазузатиш" давлат бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 мартдаги 117-сон қарорига мувофиқ, 1998 йил қурилиш дастурида назарда тутилган газ тақсимлаш қувурлари тармоқлари ва газ тақсимлаш станциялари қурилишини 1998 йил 1 ноябрга қадар тугалласин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокими (Норалиев) тузилган шартномаларга ва олдиндан ҳақи тўланганлигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва "Ўзбекнефгаз" миллий корпорацияси корхоналарига техник туз ўз вақтида етказиб берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги:

куз-қиш даврини ўтказишда қатнашадиган электр станциялари, иссиқлик-электр марказлари, электр тармоқлари объектларининг асосий технологик асбоб-ускуналарини мукаммал, ўртача ва жорий тузатишни 1998 йил 1 октябргача тугалласин;

1998 йил 1 октябрга 1150 минг тонна, 1998 йил 1 ноябрга 1200 минг тонна ҳажмида ёқилғи мазути ва 1998 йил 1 октябрга 1120 минг тонна, 1998 йил 1 ноябрга 1200 минг тонна ҳажмида кўмир жамғарилишини таъминласин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов) Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг электр станциялари, иссиқлик билан таъминловчи ташкилотлари учун туз, нефть маҳсулотлари ва кўмирнинг узлуксиз ташилишини таъминласин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

иситиш мавсуми бошлангунга қадар кўп қаватли уй-жойларнинг барча ертўлаларини қуруқ ҳолга келтирсинлар;

иссиқликни сақлаш мақсадида барча иссиқлик трассаларини иссиқлик ўтказмайдиган материаллар билан қопласинлар;

канализация ва коллектор тармоқларини тозаласинлар;

мактабгача бинолар муассасалари, мактаблар, касалхоналар ва поликлиникаларга иссиқлик узлуксиз етказиб берилишига алоҳида эътибор берсинлар.


11. Республика иқтисодиёти тармоқларини 1998/99 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёт тармоқларини бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашнинг боришини мунтазам равишда ёритсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатсинлар, ўзлари мутасадди бўлган тармоқларни куч-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг боришини ҳар ойда таҳлили қилиб чиқсинлар, зарурият бўлганда тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси И.Ҳ.Жўрабеков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 6 августдаги

337-сон қарорига

ИЛОВА



Республика иқтисодиёти тармоқларини 1998/99 йил куз-қиш

даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Ҳаққулов Қ.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Юнусов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳри ҳокими


Отаев В.Й.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазири


Орипов О.О.

-

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси раиси


Аҳмадбоев А.Ғ.

-

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси раиси


Бобомуродов А.М.

-

"Ўздавзахира" бош бошқармаси бошлиғи


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Дорохов В.Н.

-

Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари


Жулин Н.И.

-

"Ўзгазузатиш" давлат бирлашмаси бош директори


Каримов Ш.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Лелеко А.И.

-

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси бош директори


Михайлов В.К.

-

Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Мўминов Р.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


Нисневич А.С.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Низомов М.З.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси раиси


Нормуродов М.Б.

-

Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари


Сидиқназаров Қ.М.

-

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раиси


Тожиев Э.Т.

-

"Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акциядорлик бирлашмасининг бош директори


Ҳасанов Б.В.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Шаронов Ю.Г.

-

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси раиси


Эрметов Н.Э.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири