Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларида ходимларни ёллашнинг контракт тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.06.1993 й. 297-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 19 июндаги

297-сон қарорига

1-ИЛОВА



Илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик

ташкилотларида ходимларни ёллашнинг

контракт тизими тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом идоравий мансублигидан қатъи назар илмий-тадқиқот, лойиҳа, конструкторлик ташкилотллри ва муассасаларининг (бундан кейин матнда илмий ташкилотлар деб юритилади) барча тоифадаги ходимларига, шунингдек олий ўқув юртларининг ана шундай бўлинмалари ходимларига нисбатан жорий этилади.


2. Контракт тизими республиканинг илмий имкониятидан самарали фойдаланиш, илмий ташкилотпар ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш, илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва самаралилиги учун уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида жорий қилинади.


3. Ушбу Низом доирасида меҳнат жараёнлари, шароитлари ва натижалари бўйича илмий ташкилот билан ёлланаётган ходим ўртасида ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси контракт ҳисобланади. Илмий ходимларни ёллашда ва ходимларни илмий ходим лавозимларидан бошқа лавозимларга ёллашда тузиладиган контракт намуналари илова қилинади (1 ва 2-шакллар)*.


4. Ушбу Низом илмий ташкилотлардаги контрактлар тушунчасини, уларнинг томонлрини ва шартларини аниқлаб беради.


5. Контракт ишга ёллаш ва меҳнат натижаларидан фойдаланиш бўйича уни тузувчи томонлар учун ўзаро фойдали шартларда шартнома тузиш имкониятини белгилайди.


6. Илмий лавозимларни (кичик илмий ходим ва илмий ходим лавозимлари бундан мустасно) эгаллаш учун илмий ходимларнинг танловдан ишлари улар билан контракт тузишнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этган ҳолларда давомли касаллиги, узоқ муддатли хизмат сафари, меҳнат таътили ва бошқа сабаблар туфайли вақтинча ишламаётган, лавозимлари қонуний асосда сақланиб қоладиган ходимларнинг вазифасини бажариб туриш учун ишламаётган ходимнинг вазифаси вақтинча бажариб туриладиган даврга танлов ўтказилмасдан контракт тузишга йўл қўйилади.


7. Контракт, одатда, муайян муддатга (кўпи билан 5 йилга) ёки муайян ишни бажариш муддатига (илмий дастурни, лойихаии, хўжалик шартномаси бўйича ишларни ва бошқаларни бажариш даврига) тузилади.


8. Контракт томонларнинг келишуви билан белгиланган кундан бошлаб лавозимга тайинлаш ҳақида буйруқ чиқарилиши учун асос бўлади ва контракт имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.


9. Контракт ёзма шаклда тузилади ва уни томонлар имзолайди. Контракт матни икки нусхада - хар қайси томон учун биттадан тузилади.


10. Контрактда уни тузиш, шунингдек, бекор қилиш шартлари, унинг амал қилиш муддати, томонларнинг хуқуқи, вазифалари ва масъулияти, меҳнатга хақ тўлаш ва уни ташкил этиш шартлри, ижтимоий-маиший хамда томонлар зарур деб ҳисоблайдиган бошқа шарт-шароитлар акс эттирилади.


11. Контракт тузувчи томонлар шундан келиб чиқишлари керакки, маъмурият ходимдан контрактда кузда тутилмаган вазифаларни (ишларни) бажаришни талаб килишга ҳақли эмас.


12. Контракт тузувчи ходимга фан соҳаси ходимлари учун амалдаги қонун ҳужжатлари билан белиланган имтиёзлар ва кафолатлар, ҳуқуқ ва вазифалар тўлиқ жорий этилади.


13. Контракт бўйича ишга қабул қилинадиган ходимнинг иш ҳақи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида мазкур лавозим учун кўзда тутилган лавозим маоши миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

Контрактда иш ҳақи миқдорларини ошириш ёки камайтириш, қўшимча ҳақ ва мукофотлар белилаш шартлари белгилаб қўйилиши мумкин.


14. Контракт тузишда томонлар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланмаган кўшимча имтиёзларни (фойда ҳисобига тўловларни, ҳар йилги меҳнат таътили вақтида моддий ёрдам кўрсатишни, контракт ходимга оралиқ бўлмаган сабаблар билан, шу жумладан, ёш ёки касаллик бўйича пенсияга чиқиш муносабати билан тўхтатилган тақдирда пул компенсациялари тўлашни назарда тутишлари мумкин.


15. Томонларнинг келишуви бўйича контрактда иш вақти ва дам олиш тартиби белгиланиши мумкин. Бунда ҳар йилги меҳнат таътилининг қонунда белгиланган муддати камайтирилиши мумкнн эмас.


16. Контракт бўйича ишлаш натижалари умуман ёки унинг алоҳида босқичлари бўйича илмий кенгаш ёки унинг қарорига биноан тузилган эксперт комиссияси томонидан илмий экспертизадан ўтказилади. Экспертизани ўтказиш тартиби, муддатлари, эксперт комиссиясининг таркиби илмий кенгаш томонидан белгиланади.

Контрактда қилинган ишлар тўғрисида ходимлар томонидан ҳисоботлар топшириш муддатлари, тартиби ва шакли белгилаб қўйилади.


17. Контрактнинг шартлари (мазмуни) томонларнинг фақат ёзма келишувларига биноан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.


18. Контракт меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ҳам, контрактда назарда тутилган асослар бўйича ҳам муддатидан олдин бекор қилиниши ёки тўхтатилиши мумкин.

Контракт унда белгиланган шартлар бўйича бекор қилинган тақдирда ходимни ишдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Менҳат тўғрисидаги қонунлар кодекси 36-моддасининг 1-банди бўйича амалга оширилади (томонларнинг келишуви бўйича).


19. Контрактнинг амал қилиши тўхтагандан кейин томонларнинг келишуви бўйича, илгариги шартлар асосида унинг муддати узайтирилиши ёки у янги шартлар асосида янги муддатга қайта тузилиши мумкин. Контракт муддатининг тугаши, агар унинг муддати ўзайтирилмаган ёки у қайта тузилмаган бўлса, ходимни Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси 36-моддасининг 2-банди бўйича ишдан бўшатиш учун асос бўлади.


20. Агар контракт муддати тугаган бўлса ва томонлардан биронтаси ҳам меҳнат муносабатларининг тўхтатилишини талаб қилмаса, бундай ҳолда контракт илгариги шартлар бўйича бир йилга ёки контрактда назарда тутилган бошқа муддатга узайтирилган ҳисобланади. Ушбу муддат тугагач контракт Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси 36-моддасининг 2-бандига асосан ўзайтирилиши, қайта тузилиши ёки тўхталиши керак.


21. Ёллашнинг контракт шакли жорий этилиши илмий муассасалар ходимларни аттестациядан ўтказишнинг илгари белгиланган тартибини бекор қилади.


22. Томонлар ўртасидаги меҳнат низолари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



















Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск