язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1996 й. 19-сон "Парижда "Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг равнақи" ҳафталигини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.1996 й.

N 19



ПАРИЖДА “ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ФАН,

МАДАНИЯТ ВА ТАЪЛИМНИНГ РАВНАҚИ"

ҲАФТАЛИГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА



ЮНЕСКО Бош конференцияси 1996 йилда Амур Темур туғилган кунининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО раҳбариятининг 1996 йил 22-27 апрелда ЮНЕСКО штаб-квартираси (Париж)да “Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг равнақи" ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда ташкилий тадбирларга тайёргарлик кўрилиши ва ўтказилишини таъминласин.

Тадбирлар дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти билан биргаликда 15 кун ичида дастурни ишлаб чиқсин, француз олимлари қатнашадиган халқаро илмий конференция қатнашчилари таркибини аниқласин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:

Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, “Маҳаллий саноат” давлат корпорацияси ва Рассомлар уюшмаси билан биргаликда тарихий материалларни, Ўзбекистоннинг тасвирий ва амалий санъатини ўз ичига олувчи кўргазмани тайёрлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Ҳафталик доирасида республика санъат усталарининг концертлари ва чиқишларини ташкил этсин. Ўн кун муддатда Амур Темур туғилган куннинг 660 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ташкилий қўмитасига “Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг равнақи" кўргазмаси материалларига сифатли баҳо бериш учун юқори малакали экспертлардан иборат бадиий Кенгаш таркибини, концерт дастурларини тасдиқлаш учун тақдим этсин.


5. Кўргазманинг безатилиши, транспортда ташилиши, сақланиши ва барча музей экспонатларининг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати музей экспонатлари ва бойликлари кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси 1996 йил апрель ойигача Темурийлар даврининг маданий меросига бағишланган китобларнинг ўзбек, инглиз ва рус тилларида ҳамда Ф. Майорнинг “Память о будущем" китобининг ўзбек тилида нашр этилишини тугалласин.


8. “Ўздавкинокомпания” ва “Ўздавтелерадиокомпания" делегацияни Ҳафталик давомида Париж шаҳрида инглиз ва француз тилларида намойиш этиш учун зарур ҳужжатли кино ва видеофильмлар билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Францияга бораётган ишчи гуруҳи аъзолари, Ҳафталик қатнашчиларининг зарур бориш ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.


10. “Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Париж шаҳрига бораётганларни Тошкент-Париж-Тошкент йўналиши бўйича аэропорт йиғимлари олмасдан миллий валютада авиация чипталари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Париж шаҳрига олиб борилаётган юкларнинг бож йиғимлари ундирилмасдан тезликда расмийлаштирилишини ва етказиб берилишини ташкил этсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг Ишлар Бошқармаси ЮНЕСКОга топшириш учун Ўзбекистон Рассомлар уюшмасига махсус картина тайёрлаш бўйича буюртма берсин.


13. “Ўзбекенгилсаноат”, “Ўзмевасабзавотузумсаноат”, “Ўзбексавдо" уюшмалари, “Маҳаллий саноат” давлат корпорацияси, “Фотон”, “Оникс”, “Усто”, Тошкент авиация бирлашмалари, “Мусаввир" фирмаси ва “Совпластитал" қўшма корхонаси Ҳафталик очилиши маросими ва ЮНЕСКО штаб-квартирасидаги расмий қабул қатнашчиларига топшириш учун бадиий Кенгаш томонидан тасдиқланган ва Амур Темур туғилган куннинг 660 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ташкилий қўмитаси билан келишилган ҳар хил совғалар тайёрланишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йилда республика бюджетидан Амур Темур туғилган куннинг 660 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ташкилий қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган тақдим этилган смета ҳисоб-китоблари бўйича Парижда ўтказиладиган Ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ҳаражатларни қоплаш учун сўмларда зарур маблағ ажратилишини, Марказий банк уларнинг чет эл валютасига конвертация қилинишини назарда тутсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.