язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1998 й. 117-сон "1998-2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1998 й.

N 117



1998-2000 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ҚИШЛОҚ

АҲОЛИСИНИ ИЧИМЛИК СУВ ВА ТАБИИЙ

ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги секторида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, қишлоқда ривожланган инфратузилмани яратиш учун маҳаллий бошқарув органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 1998-2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури 1-6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

қишлоқнинг ичимлик сув таъминотини ва газлаштиришни ривожлантиришнинг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида туманлар бўйича алоҳида ана шундай дастурларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва тасдиқласинлар ҳамда уларни келишиш учун Республика комиссиясига тақдим этсинлар;

аниқ дастурларда импорт контейнер асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда қурилган сув олиш иншоотларига тақсимловчи тармоқлар қурилишини 1998 йилда тугаллашни назарда тутсинлар;

газлаштириш ва сув таъминоти объектлари учун ер майдони ўз вақтида ажратилишини ҳамда 1999-2000 йилларда ишлар дастури учун мўлжалланган лойиҳа-смета ҳужжатлари муддатидан олдин тайёрланишини таъминласинлар;

ҳовли-жойлар мавжуд газ ва сув қувури тармоқларига уланишини ҳамда объектлар ва иншоотлар қувватларидан тўлиқ фойдаланишни таъминласинлар;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналари томонидан сув қувури ва газ тармоқлари ишга туширилиши бўйича белгиланган топшириқлар бажарилиши устидан мунтазам назорат ўрнатилишини ташкил этсинлар.


3. Қурилишни маблағ билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

минтақавий, вилоятлараро, туманлараро сув қувури ва газ келтирувчи, тақсимловчи газ қувурлари - асосан республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, марказлаштирилган кредитлар ҳисобига;

газ тақсимлаш қувурлари, газ тақсимлаш станцияларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш - республика ва маҳаллий бюджетлар ҳамда "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг тенг улушлардаги маблағлари ҳисобига;

айириш тармоқлари - хўжаликлар ва корхоналарнинг маблағлари ҳамда банкларнинг улар томонидан жалб этиладиган кредитлари, шунингдек аҳоли маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Маҳфий.


5. Маҳфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1999-2000 йиллар инвестиция дастурини шакллантиришда унга кўрсатиб ўтилган Дастурда назарда тутилган объектлар киритилишини эътиборда тутсин.


7. Тасдиқланган Дастурни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, қишлоқни қайта ўзгартиришда барча даражалардаги ижро этувчи органларга амалий ёрдам кўрсатиш учун 7-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.

Республика комиссияси:

Комиссия тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг иш режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

1998-2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурининг бажарилишини ҳар чоракда кўриб чиқсин ҳамда белгиланган топшириқлар тўлиқ бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида 1999 йил 1 июлгача сув таъминотини ривожлантириш схемасини аниқлаштириш ҳамда 1999 йил 1 декабргача республика ҳудудларининг ўзига хос хусусиятларини ва сув таъминотининг маҳаллий манбаларидан тўлиқроқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда янги норматив ва технологик асосда 2010 йилгача бўлган даврда газлаштиришни ривожлантириш схемасини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этсинлар. 1998 йилда ушбу ишларни маблағ билан таъминлаш Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига жорий йилда ажратилган марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитлари ҳисобига амалга оширилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб турган ва қурилаётган минтақавий ҳамда йирик туманлараро сув қувурларини Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги балансига бериш тўғрисида таклиф тайёрласинлар ва бир ой муддатда киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ичимлик сув таъминоти объектларидан фойдаланишнинг ягона хизматини ташкил этиш тўғрисида 3 ой муддатда таклиф тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси сув таъминоти ва газлаштириш объектларини лойиҳалаштириш ва уларнинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши сифати устидан назорат қилиш учун лойиҳа ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга лицензиялар беришга қўйиладиган талабларни кучайтирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг буюртмалари бўйича ерости чучук сувлари батафсил тадқиқ этилишини таъминласин.


12. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзқурилишматериаллари" компанияси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда республика гипо-хлорид кальций, қаттиқ сульфат кислота алюминийи, пластмасса ва пўлат сув-газ қувурлари, шунингдек контейнерлар ва баллонларда суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.