Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури (ЎзР ВМ 22.12.2010 й. 304-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 22 декабрдаги

304-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болалар майдончаларини тиклаш

ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга

мўлжалланган чора-тадбирлар

ДАСТУРИ


  

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


Молиялаштириш

манбалари


Тадбирларни амалга ошириш

механизми ва улардан

кутилаётган натижа


I. БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Болалар майдончаларига фаолият кўрсатиши учун жисмоний соғломлаштириш иншооти паспорти ва сертификатини бериш.


2011 - 2015 йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Болалар майдончаларини паспортлаштириш жорий этилади. Болалар майдончаларини сертификатлаш орқали уларга қўйилган талабнинг бажарилиши таъминланади. Белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқ мақсадли фойдаланиш таъминланади. Ягона давлат хатловидан ўтказилади.


2.

Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) 5 та рағбатлантирувчи мукофот таъсис этувчи "Энг яхши болалар майдончаси" танловининг Низомини ишлаб чиқиш, уни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва 2011 йилдан бошлаб жорий этиш.


2011 йил февраль

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳомийлар маблағлари

Низом лойиҳаси ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.

Энг яхши намунавий майдонча аниқланади. Рақобатчилик асосида болалар майдончаларининг ҳолати яхшиланади.


3.

Энг намунали болалар майдончаларида ишларни ташкил этиш бўйича тушунтиришлар олиб бориш ҳамда кўргазмали тренинглар ўтказиш орқали илғор тажрибаларни оммалаштириш.


2011 йилдан бошлаб ҳар йили

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ


-

Энг намунали замонавий болалар майдончаси танлаб олиниб тажриба алмашинади. Барча болалар майдончаларининг яхшиланишига эътибор берилади.


4.

Болалар майдончаларида техника хавфсизлигига риоя этиш қоидаларини ишлаб чиқиш.


2011 йил

I чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


-

Техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари ишлаб чиқилади. Болалар хавфсизлигини таъминлашга эришилади.


5.

Болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда "Болалар майдончаларида" туркумида мақолалар чоп этиб бориш.


Доимий

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

оммавий ахборот воситалари


-

Болалар майдончалари аҳамияти аҳоли ўртасида оммалашади. Уларни сақлаш ва ривожлантиришга эътибор кучайтирилади.


6.

Ота-оналар ўртасида:

- болалар майдончаларидан тўғри фойдаланиш ва уларни сақлаш;

- болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишида майдончаларнинг аҳамияти хусусида давра суҳбатлари ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш;

- мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида "Болалар майдончалари"ни оммалаштириш бўйича буклетлар чиқариш.


2011 йилдан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ

-

Ота-оналар ўртасида ишлаб чиқилган хавфсизлик қоидаларини тарғиб қилишда ва болаларнинг соғлиғи учун жисмоний машқлар фойдаси тарафлари тушунтирилади.


II. БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

7.

Болалар майдончаларига қўйиладиган талаблар асосида ҳамда аҳоли сонини, уй-жойларнинг тури ва жойлашишини инобатга олган ҳолда болалар майдончаларининг 5 та типдаги намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2011

I чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги


Маданият ва спорт ишлари вазирлигига кўзда тутилган бюджет маблағлари доирасида


Ҳудудларда ташкил қилинадиган ва тикланадиган болалар майдончаларининг намунавий лойиҳалар асосида амалга оширилишига эришилади.


8.

Болалар майдончаларини ва улардаги мавжуд спорт ва ўйин қурилмаларини ялпи хатловдан ўтказиш, уларни тегишли уй-жой мулкдорлари ширкатлари тасарруфига бериш ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктириш.


Бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Болалар майдончаларини ва улардаги мавжуд спорт ва ўйин қурилмалари аҳволи ялпи хатловдан ўтказилади.

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан барча болалар майдончаларини уй-жой мулкдорлари ширкатлари балансига ўтказиш ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Болалар майдончаларини ва улардаги спорт ва ўйин қурилмаларини соз ҳолатида сақлашга эришилади.


9.

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳар бир маҳалла, даҳа ва микротуманларда илгари ташкил этилган болалар майдончаларини тиклаш ва болалар майдончалари бўлмаган маҳалла, даҳа ва микротуманларда янгиларини қуриш;

тураржой даҳалари ва маҳаллаларда рекреация зоналари ташкил этиш;

болалар майдончаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

болалар майдончаларини спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш.


2011 йил

февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД


-

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритилади.

Болалар майдончалари ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида болалар майдончаларини ташкил этиш параметрлари шакллантирилади.

Аҳолининг (болаларнинг) дам олиши, жисмоний тикланиши учун шарт-шароитлар яратилади.


10.

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил қилиш Дастурини амалга ошириш бўйича мутасадди идора ва ташкилот вакилларидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар ташкил этиш.


2011 йил февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари билан ҳудудий комиссиялар таркибини ва уларнинг вазифаларини тасдиқлаш.

Дастурни амалга оширишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва унинг бажарилишини таъминлаш.


11.

Тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурларга асосан болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этиш ишларини амалга ошириш, шу жумладан, янгидан ташкил этиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда уларни спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш.


2011 - 2015 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


маҳаллий давлат органларининг бюджетдан ташқари молиявий манбалари ва ҳомийлар маблағлари


2011 - 2015 йилларда барча болалар майдончалари замонавий қиёфага келтирилади, улар спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Республиканинг ҳар бир маҳалласида камида битта, кўп квартирали уйли аҳоли массивларида эса - ҳар тўртта уй учун камида биттадан замонавий болалар майдончалари бўлишига эришилади.


12.

Қайта тикланган ва янгидан барпо этилган болалар майдончаларини фойдаланишга тантанали вазиятда топшириш маросимларини ўтказиш.


Байрамлар арафасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


-

Болалар майдончаларини тантанали топшириш, аҳоли ўртасида ушбу ишларни оммалаштириш, газета, журнал ва телевидение орқали кенг ёритиб бориш.


13.

Болалар майдончаларини замонавий спорт ва ўйин қурилмалари билан таъминлаш мақсадида уларни республика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2011 йилдан бошлаб

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


Тадбиркорлар, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари


Болалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмалари ишлаб чиқиш лойиҳаларини Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш.

Импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ва республикада янги иш ўринлари яратилади.


14.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш.


2011 йилдан бошлаб ҳар йили март ойида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси


-

Болалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмалари кўргазмаларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Болалар майдончаларини замонавий спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозлашга кенг имконият яратилади.


15.

Дастурнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш.


2011 - 2015 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Дастурнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилади ва унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот бериб борилади.


III. БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ САРФ-ХАРАЖАТЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ

16.

Болалар майдончаларини тиклаш, ташкил этиш ва уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун иштирокчилар маблағларини жалб этиш ва сарфлаш тартибини белгилаш.


2011 - 2015 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

Маҳаллий аҳоли, жумладан, тегишли ҳудудда истиқомат қиладиган тадбиркорлар, шунингдек корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа ҳомийлар маблағлари, маҳаллий давлат органларининг бюджетдан ташқари молиявий маблағларини жалб этиш ва сарфлаш тартиби белгиланади.


17.

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларини амалга оширишнинг молиявий манбалари ва миқдорини аниқлаш.


2011 йил

февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Болалар майдончаларини тиклаш, ташкил этиш ва уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг миқдори ва манбаи аниқланади.


18.

Маҳаллий аҳоли, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар ва фермерларни:

болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этиш ҳамда уларни қайта жиҳозлаш ишларига;

ҳудудий комиссия ишчи гуруҳига кенг жалб қилиш.


2011 йилдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий аҳоли, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар, фермерлар


-

Маҳаллий аҳоли, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар, фермерлар болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этиш ҳамда уларни қайта жиҳозлаш ишларига кенг жалб қилинади.

Белгиланган тадбирларни амалга оширишда ҳомийлик маблағлари кўлами ортади.


  

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 488-модда.
















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск