язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2016 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2016 й.

N 57



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини

мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини

янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил

31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун танлов асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 февралдаги

57-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзмарказимпэкс" ДТСАК, "Ўзсаноатмашимпэкс" ДТСАК, "Марказсаноатэкспорт" ДТСАК, "Ўзинтеримпэкс" ДТСАК, "Ўзташқитранс" ДАК, "Ўзбекистон Республикаси "Ўрта Осиё Транс" ХАЮТ ДАК" сўзлари "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўрта Осиё Транс" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 28 августдаги 375-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 80-модда) 6-бандидаги "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма марказининг" сўзлари "Ўзэкспомарказ" МКК АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзмарказимпэкс" ДТСАК, "Ўзсаноатмашимпэкс" ДТСАК, "Марказсаноатэкспорт" ДТСАК, "Ўзинтеримпэкс" ДТСАК, "Ўзташқитранс" ДАК, "Ўзбекистон Республикаси "Ўрта Осиё Транс" ХАЮТ ДАК" сўзлари "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва "Ўрта Осиё Транс" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 6-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ёки "Ўрта Осиё Транс" АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда етказиб берилиши мумкин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарорига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга илова 5-банди "б" кичик бандининг олтинчи хатбошидаги "компаниялари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган ташқи савдо компаниялари бош директорлари ҳамда бош директорларининг ўринбосарлари лавозимларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритиш тўғрисида" 2006 йил 6 октябрдаги 212-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 413-модда):


а) қарорнинг номидаги "ташқи савдо компаниялари бош директорлари ҳамда бош директорларининг ўринбосарлари" сўзлари "ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "ташқи савдо компаниялари бош директорлари ҳамда бош директорларининг ўринбосарлари" сўзлари "ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

номенклатурасига киритилаётган лавозимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотлар номи


Лавозимлар номи


1.

"Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ


Бошқаруви раиси ҳамда директорлар

2.

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ


Бошқаруви раиси ҳамда директорлар.

".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-илова 4-позициясининг "Касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлари) устунидаги "компаниялари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарорини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорини" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет элда кўргазма-ярмарка фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 мартдаги 73-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 131-модда):


а) 4-банднинг учинчи хатбошидаги "масъулияти чекланган жамият" сўзлари "акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловадаги "МЧЖ" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастурини самарали амалга оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йилда қуришнинг асосий параметрлари тўғрисида" 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 11-сон, 127-модда):


а) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАК" сўзлари "Ўзсаноатэкспорт" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илова номидаги "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАК" сўзлари "Ўзсаноатэкспорт" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2015 йил 29 майдаги 142-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 288-модда) 5-бандидаги "МЧЖ" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2018 йилларда Орол ҳалокати оқибатларини енгиллаштириш, Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг комплекс дастури тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 255-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 35-сон, 469-модда) 7 "б" илова 3-позициясининг "Бажарувчилар/шериклар" устунидаги "Ўзмарказимпэкс" ДТСАК" сўзлари "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 91-модда