язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.03.2016 й. ПҚ-2506-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2016 й.

N ПҚ-2506



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро молия институтлари иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш дастурларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва бажариш муддатларини қисқартириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини қайта тузиш ва уларнинг штат бирлигини ўзгартириш;

лойиҳаларни амалга оширувчи мавжуд гуруҳлар сонини қисқартириш ва оптималлаш бўйича бажарилган тадбирларни халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан келишиб олиш;

лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қайта тузилган гуруҳларни етарли тажриба ва билимга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 10 мартдаги

ПҚ-2506-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки иштирокида бажарилаётган "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. Фаза 1" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 19 январдаги ПҚ-1265-сонли қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга оширишни бошқариш ва мувофиқлаштириш функциясини, штатлар жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан албатта келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон банкининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи зиммасига юкласин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Минтақалараро Дамхўжа сув қувурини унга Навоий ва Бухоро вилоятларининг туман марказларини туташтирган ҳолда модернизациялаш. Термиз шаҳар канализация тизимини қайта қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 апрелдаги ПҚ-1324-сонли қарорининг 7-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"штатлар жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан албатта келишган ҳолда лойиҳани бошқариш функцияси "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Осиё тараққиёт банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин".


б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қўқон ва Андижон шаҳарларининг сув таъминоти ва канализация тизимини ҳамда Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва Риштон тумани марказининг сув таъминоти тизимини қайта қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 30 июлдаги ПҚ-1378-сонли қарорининг 7-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"штатлар жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан албатта келишган ҳолда лойиҳани бошқариш функцияси "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Осиё тараққиёт банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин";


б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент шаҳрининг канализация тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 декабрдаги ПҚ-1443-сонли қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 августдаги ПҚ-1610-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жаҳон банкининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи штатлар жадвали ва унинг фаолиятини ҳар йили молиялаштириш сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинишини таъминласин".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Андижон шаҳрининг канализация тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш. Жиззах ва Хоразм вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг аҳоли пунктларида сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 15 февралдаги ПҚ-1707-сонли қарорининг 7-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"штатлар жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан албатта келишган ҳолда лойиҳани бошқариш функцияси "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Осиё тараққиёт банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин";


б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасининг онкология муассасаларини модернизациялаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги ПҚ-1821-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳани бошқариш функцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) зиммасига юклансин, унинг таъминоти лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобида кўрсатилган ИТБ маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қўшган улуш ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятининг Тошсоқа тизими магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сонли қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига лойиҳани амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифалари юклатилган ҳолда, унинг зиммасига лойиҳани бошқариш функциясини юкласин;

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига бепул фойдаланиш учун Урганч шаҳрида бино ажратилишини таъминласин;

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штатлар жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2001-сонли қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. "Ўзкоммунхизмат" Ўзбекистон агентлиги лойиҳани бошқариш функциясини "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юкласин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Франция Республикаси Ҳукумати иштирокида" Навоий вилоятининг "Навоий" ва "Учқора" насос станцияларини қайта қуриш" лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 23 августдаги ПҚ-2029-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳани мувофиқлаштириш, амалга ошириш ва бошқариш функцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи зиммасига юклатилади".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 ноябрдаги ПҚ-2078-сонли қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки:

"Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича масъул ижро этувчи орган Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳисобланади;

лойиҳани техник жиҳатдан амалга ошириш, молиявий маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш "Toshshaharnur" ДУК зиммасига юклатилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фондининг молиявий ҳамкорлигида "Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 10 декабрдаги ПҚ-2082-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошидаги "бўлими" сўзи "гуруҳи" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 28 мартдаги ПҚ-2156-сонли қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи зиммасига "Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклатилган ҳолда, унинг фаолиятини ташкиллаштиришни;

Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига бепул фойдаланиш учун Когон шаҳрида жой ажратилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 18 июлдаги ПҚ-2214-сонли қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. "Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини бошқариш функциялари "Ўзкоммунхизмат" Ўзбекистон агентлиги ҳузуридаги ОТБнинг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин.".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 октябрдаги ПҚ-2255-сонли қарорининг 8-бандидаги "7 кишидан иборат гуруҳ" сўзлари "лойиҳани амалга оширувчи 5 кишидан иборат гуруҳ" сўзлари билан алмаштирилсин".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 декабрдаги ПҚ-2276-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳани бошқариш функцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) зиммасига юклансин, унинг таъминоти лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобида кўрсатилган ОТБ маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларини қуриш ва замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 23 мартдаги ПҚ-2323-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳани бошқариш функцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) зиммасига юклансин, унинг таъминоти лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки иштирокида "Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 мартдаги ПҚ-2324-сонли қарори 2-бандининг:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон банкининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) зиммасига юклатилади";


б) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига бепул фойдаланиш учун Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳрида жой ажратилишини таъминласин.".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазорбоғққапчиғай каналлар тизимини қайта қуриш)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сонли қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

лойиҳани амалга оширишни бошқариш ва мувофиқлаштириш функцияси, штат жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметалари албатта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) зиммасига юкласин;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига (ЛАОГ) бепул фойдаланиш учун Денов шаҳрида жой ажратилишини таъминласин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 март, 11-сон, 102-модда