язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 12-сон, Молия вазирлигининг 35-сон “Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 30.04.2015 й. Қарори (АВ томонидан 13.05.2015 й. 2130-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.05.2015 й.

N 2130-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.04.2015 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.04.2015 й.

N 35


ҚАРОРИ



Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли

дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сон "2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 11 майдаги 7 ва 42-сон қарори (рўйхат рақами 2130, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Ш. Тешаев

Молия вазири

Р. Азимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли

дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Дон етиштирувчи хўжаликларни рағбатлантириш Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) мувофиқ амалга оширилади.".


2. 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 240-модда