Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.09.2003 й. 395-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 12 сентябрдаги

395-сон қарорига

2-ИЛОВА



Марказлаштирилган манбалар ҳисобига

қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш

ва кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом объектларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриладиган, марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилишини ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги марказлаштирилган манбаларга жорий этилади:

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ажратмалар;

давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари);

Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар.


3. Ушбу Низом буюртмачи ва пудратчининг келишувига кўра инвестиция лойиҳасини ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилмаган маблағ билан таъминлашнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга оширишда қўлланилиши мумкин.


4. Капитал қўйилмаларни қайтариш асосида бюджет ажратмалари ҳисобидан ажратишда қарз маблағларини қайтариш механизми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, маблағ билан таъминловчи банк муассасаси ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солиб борилади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:

маблағ билан таъминловчи орган:

бюджетдан ажратмалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари, (Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақаларда - Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари);

давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари бўйича (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари) - жамғармаларнинг тегишли тасарруфчилари;

Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар бўйича, Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган инвестиция кредитлари бундан мустасно - ушбу манбаларнинг тасарруфчилари;

қурилишларнинг аниқ рўйхати - объектлар рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар томонидан ажратилган лимитлар доирасида тузиладиган молиявий ҳужжат;

қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига капитал қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини кўрсатган, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда ҳар бир объект бўйича тузиладиган молиявий ҳужжат;

лойиҳаловчи - лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун танлов асосида танлаб олинган ташкилот;

етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) - танлов асосида танлаб олинган қурилиш индустрияси корхонаси, тайёрловчи завод ёки моддий-техника ресурсларини, шу жумладан лойиҳани амалга оширишда фойдаланиладиган технология ва муҳандислик асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи жисмоний шахс;

лойиҳа - тармоқ тузилмаларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаси, шунингдек муҳандислик изланишлари ва корхоналар, иншоотларни жойлаштиришнинг вариантли ишланмалари, унинг лойиҳа қуввати ва бошқа техник кўрсаткичлари асосида тузилган минтақалар бўйича ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаси таркибида бажарилган зарур ҳисоб-китоблар билан биргаликда материаллар туркуми. Капитал қурилиш лойиҳасида қуйидаги асосий масалалар ҳал этилади: хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг транспорт оқимлари схемаси, ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштирилиши ва

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск