язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2016 й. ПҚ-2507-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2016 й.

N ПҚ-2507



КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ЭКСПОРТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан фермер хўжаликларининг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш, экспортга чиқаришдан олдинги молиялаш шароитларини яхшилаш ҳамда республиканинг экспортга йўналтирилган хўжалик субъектларининг устав капиталида қатнашишини ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, шунингдек бошқа тижорат банклари, молия институтлари ва донорларнинг Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг устав капиталини, 1-иловага* мувофиқ, таъсисчиларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига 5,3 млрд сўмдан 10,3 млрд сўм ва 2,0 млн АҚШ долларига етказган ҳолда унинг умумий миқдорини 3,0 баробар ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан кўрсатилаётган молиявий хизматлар рўйхати қуйидагиларни назарда тутган ҳолда кенгайтирилсин:

Жамғарма, қонунчиликка мувофиқ, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун етарли маблағлари бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари устав капиталида иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш бошланганидан сўнг икки йил мобайнида бозор қийматида сотиш;

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш, маҳсулотнинг дизайн даражасини халқаро стандартларга етказиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳамда чет элда маҳаллий маҳсулотга бўлган талабни инобатга олиб, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган ҳолда молиявий ёрдам кўрсатиш, Жамғарма томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари томонидан кейинчалик қайтариш шарти билан амалга оширилади.


3. Уларга ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатганлиги учун Жамғармага тўланадиган комиссия тўловлари шартнома қийматининг 3 фоизидан 1 фоизигача, бироқ 100,0 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорга туширилсин.


4. Белгилансинки, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси белгиланган тартибда хорижий давлатларда ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқига эга.


5. Жамғарма Кенгаши (С.Б. Раҳимов) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг устав капиталларида Жамғарма иштирокининг миқдор ва муддатлари, шунингдек Жамғарманинг, шу жумладан, хорижий валютадаги маблағларини қуйидаги мақсадларга сарфланиши назарда тутилсин:

йўналтирилган маблағлардан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик ускуналарини харид қилиш учун фойдаланган ҳолда, кичик тадбиркорлик субъектларини экспортдан олдинги молияланишини ва устав капиталларида Жамғарманинг иштирокини таъминлаш орқали кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг маҳсулотлари (товарлари, ишлари, хизматлари) экспортини ривожлантириш;

хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур лицензия, рухсатнома, сертификатлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижда реклама қилиш харажатларини тўлаш;

экспорт шартномаларини тузиш бўйича маслаҳатлар берган ҳолда, хорижий кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини экспортга йўналтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни тўлаш.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари, бошқа тижорат банклари, молия институтлари ва донорлар билан биргаликда Жамғарма уставига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартишларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 8 августдаги ПҚ-2022-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 16 мартдаги

ПҚ-2507-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 8 августдаги

ПҚ-2022-сонли қарорига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Кириш қисмидаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-бандидаги "республика минтақаларида ҳудудий филиаллари" сўзларидан кейин ", шунингдек хорижий давлатлардаги ваколатхоналари" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. 2-бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 3-бандида:

бешинчи хатбошидаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

олтинчи хатбошидаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан, шунингдек "халқаро амалиётда умум қабул қилинган миқдорларда - шартнома қийматининг 3 фоизигача" сўзлари тегишли равишда "шартнома қийматининг 1 фоизигача, аммо 100 минг сўмдан кам бўлмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банди билан тўлдирилсин:

"4-1. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга эканлиги белгилаб қўйилсин:

қонунчиликка мувофиқ, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун етарли маблағлари бўлмаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари (иштирокчилари) таркибига кириш, кейинчалик Жамғарма улушини тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш бошлангандан сўнг икки йил мобайнида бозор қийматида сотиш;

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш, маҳсулотнинг дизайн даражасини халқаро стандартларга етказиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳамда чет элда маҳаллий маҳсулотга бўлган талабни инобатга олиб, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган ҳолда молиявий ёрдам кўрсатиш. Жамғарма томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари томонидан кейинчалик қайтариш шарти билан амалга оширилади".


7. 6-бандидаги "кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банди билан тўлдирилсин:

"7-1. Жамғарма Кенгаши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликдан келиб чиққан ҳолда, Жамғарманинг, шунингдек унинг республика минтақаларидаги ҳудудий филиалларининг ҳамда хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари штатлар бирлиги ва тузилмасини белгиласин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 март, 12-сон, 110-модда