Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1993 й. 559-сон "Айрим товарлар, материаллар ва хом ашё экспорти ва импорти учун божхона тўловларининг вақтинчалик ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1993 й.

N 559



АЙРИМ ТОВАРЛАР, МАТЕРИАЛЛАР ВА

ХОМ АШЁ ЭКСПОРТИ ВА ИМПОРТИ УЧУН

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИНГ ВАҚТИНЧАЛИК

СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасидан автотранспорт воситаларини ва уларга эҳтиёт қисмларни олиб чиқиб кетишни тартибга солиш, шунингдек, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган айрим товарлар, материаллар ва хом ашё экспорти ва импорти учун божхона тўловларининг вақтинчалик ставкаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин (илова қилинмоқда)*.


2. Белгилаб қўйилсинки:

автотранспорт воситалари ва уларга эҳтиёт қисмлар экспорти учун олинадиган божхона тўловлари автотранспорт воситалари ва уларга эҳтиёт қисмлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб ўтилаётганда белгиланган тартибда ундирилади;

республика ҳудудида ишлаб чиқарилган ҳамда эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган автотранспорт воситалари ва уларга эҳтиёт қисмларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетишда экспорт божхона тўловлари ундирилмайди;


3. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ташқарига чиқиб кетаётган шахсларга шахсий фойдаланишидаги битта автомобилни, бу автомобиль ДАН органларида ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида ҳужжат ва паспортда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги яшаш жойидан чиқиб кетаётганлиги ҳақида тегишли белги бўлган тақдирда, божсиз олиб чиқиб кетишга рухсат берилсин.


4. Давлат божхона қўмитаси:

сотиш, вақтинчалик чиқиш ёки транзит ўтиш мақсадида республика божхона ҳудуди орқали ўтаётган автотранспорт воситаларини қаттиқ назорат қилиш ва ҳисобга олишни таъминласин;

ўн кун муддатда ўзининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтирсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.

















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск