язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисида Битим (Сеул, 2015 йил 28 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида

ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан

олиш ва алмаштириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат ҳудудида йўл ҳаракатини енгиллаштиришдан манфаатдор бўлган ҳолда,

Ўзбекистон Республикасида ва Корея Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштиришни таъминлаш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Томонлардан бирининг ваколатли органи қуйидаги талабларга мос келадиган бошқа Томон давлати фуқароларига ўз давлати ҳудудида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беради:


(a) Корея Республикаси фуқаролари учун:

(i) Корея Республикаси ваколатли органлари томонидан берилган амалдаги Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлса; ва

(ii) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рухсат этилган бўлса;


(b) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун:

(i) Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан берилган амалдаги Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлса; ва

(ii) Корея Республикаси ҳудудида "хорижий фуқарони рўйхатга олиш картаси"га эга бўлса.


2. Корея ҳайдовчилик гувоҳномаси, башарти Корея Республикаси ваколатли

...