ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 31.10.1990 й. 153-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1990 й.

N 153-XII


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУЛКЧИЛИК

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ КУЧГА КИРИТИШ ҲАҚИДА*



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:

ССЖИ Вазирлар Кенгаши билан биргаликда умумиттифоқ мулки билан Ўзбекистон Республикаси мулки ўртасида мол-мулкни фарқлаб қўйиш масаласини ҳал қилсин. Бунда жумҳуриятга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мол-мулкидан ташқари ҳозирги вақтда Иттифоққа бўйсунадиган ва Ўзбекистон Республикаси мулкига топширилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мол-мулки ҳам Ўзбекистон Республикаси мулкига кириши кераклигига асослансин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, ноҳия, шаҳар Советлари ижроия қўмиталари билан биргаликда жумҳурият (Ўзбекистон Республикаси) мулки, Қорақалпоғистон Республикаси мулки ва коммунал мулк ўртасида мол-мулкни фарқлаб қўйсин. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига маҳаллий бўйсунишдаги мол-мулкдан ташқари Иттифоққа, жумҳуриятга бўйсунадиган ва Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига топширилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки ҳам кириши кераклигига асослансин;

1991 йил 1 январгача бўлган муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига давлат ва жамоат хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёки ССЖИ билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ фуқароларнинг мулки бўла олмайдиган мол-мулк турларини аниқлаб берадиган қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш тўғрисида таклифлар тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўзлари қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлган норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси қонунлари "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, модомики мазкур Қонунга зид келмас экан, қўлланилаверади. Шу билан бирга ушбу Қонун кучга киритилгунга қадар Қонунга мувофиқ фақат қонун ҳужжатлари билангина тартибга солинадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қабул қилган қарорлар тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунга қадар амал қилиб туради.


4. "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидалари у кучга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади.


5. "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг давлат мулкига: Ўзбекистон Республикаси мулкига ва Қорақалпоғистон Республикаси мулкига, жумҳуриятлараро мулкка, маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулкка) тааллуқли бўлган қоидалари мазкур мулкчилик турлари ўртасида мол-мулкни фарқлаб қўйиш масаласи ҳал этилгандан сўнг кучга киради.


6. "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида суд ва давлат ҳакамлиги тасарруфига ўтказилган ва қонун қабул қилинган кунда кўриб чиқиш тугалланмаган ишлар судлар ва давлат ҳакамлиги идоралари томонидан кимнинг қарамоғига ўтказилганлигига мувофиқ ҳолда кўриб чиқилиши керак.


7. "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38 ва 39-моддаларида кўзда тутилган эгалик ҳуқуқини муҳофаза қилиш ҳақидаги қоидалар Қонун кучга киритилишидан олдин вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга ҳам тааллуқли бўлади.

Қонуннинг 40-моддасида кўзда тутилган, мулкчилик ҳуқуқини тўхтатиб қўядиган қонун ҳужжати қабул қилиниши билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқи Қонун кучга киритилганидан кейин қабул қилинган ҳужжатларга нисбатан қўлланилади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Советининг Раиси                                              М. Иброҳимов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 31-33-сон, 372-модда








































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск