Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 й. 162-сон "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2007 й.

N 162


БИРИНЧИ  ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШЛАРНИ

КЎРИШДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ

ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик низоларини ҳал этишда судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик судларининг эътибори низоларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий риоя этган, тарафларнинг тенглиги, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, тортишувлиги ва одил судловнинг бошқа тамойилларини таъминлаган ҳолда ҳал этиш зарурлигига қаратилсин.


2. ХПКнинг 1-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли. Бунда манфаатдор шахс деганда, ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида мурожаат қилаётган шахс тушунилиши лозим. Хўжалик судига мурожаат қилишдан воз кечиш ҳақиқий эмас.

Хўжалик судига мурожаат қилиш ХПКда белгиланган тартиб ва шаклда амалга оширилади. Бундай мурожаатлар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам юборилиши мумкин.

3. ХПК 6-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш қўзғатиш мумкин. Бундай тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган. Низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий эканлигини назарда тутиш лозим. Агар у низомлар, қоидалар ва бошқа қонуности ҳужжатларида назарда тутилган бўлса ҳам, қонунда уларни қўллаш ҳақидаги ҳавола нормалари белгиланган ҳоллардан ташқари, унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланмайди. Агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди. Ишларнинг прокурор, давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича қўзғатилиши талабнома юбориш тартибига риоя қилинганлигидан қатъи назар, амалга оширилишини эътиборга олиш лозим.


4. Хўжалик судлари суд ҳужжати суд мажлиси ўтказилган тилда тузилиши лозимлигини ҳисобга олишлари керак.


5. ХПК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. Судья томонидан имзоланган суд ҳужжатлари ишда қолдирилиши сабабли, унинг ишда иштирок этувчи шахсларга юбориладиган нусхалари гербли муҳр билан тасдиқланиши лозим.


6. Рад қилиш тўғрисидаги ариза фақат ХПКнинг 17 ва 18-моддаларида кўрсатилган ҳоллар мавжуд бўлганда берилиши мумкин.

ХПК 17-моддаси биринчи қисмининг 1-бандини қўллашда судья, агар у ишда иштирок этувчи шахсларнинг (ишда иштирок этувчи шахслар раҳбарларининг) ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса, ишни кўришда қатнаша олмаслигини назарда тутиш лозим.

Ишни якка тартибда кўраётган суд раисини рад қилиш тўғрисидаги ариза суд раисининг ўринбосари томонидан ҳал этилади.

Судлар ХПКда суднинг барча судьяларини бир вақтнинг ўзида рад қилиш назарда тутилмаганлигини, шу муносабат билан барча судьяларни рад қилиш ҳақидаги аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилиши лозимлигини инобатга олишлари керак.

ХПК 21-моддасининг тўртинчи қисмига кўра бир неча судьяни ёки ишни кўраётган бутун суд таркибини бутунлай рад қилиш масаласи шу суднинг тўлиқ таркибида оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Бунда "шу суд" деганда, айни шу ишни кўраётган суд таркиби назарда тутилганлигини ҳисобга олиш лозим.


7. ХПК 19-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси судлари томонидан ёхуд назорат тартибида бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок эта олмайди, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш бундан мустасно. Даъвони кўрмасдан қолдириш, даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ва бошқа алоҳида ҳужжат шаклидаги ажримларни чиқаришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок этиши мумкин.

Ишни биринчи инстанция судида кўришда ва ҳал қилув қарорини қабул қилишда иштирок этган судья шу ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди, лекин даъвони кўрмасдан қолдириш, даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ҳамда бошқа алоҳида ҳужжат шаклидаги ажримлар бекор қилинган бўлса, ишни апелляция, кассация инстанцияси судларида ва назорат тартибида кўришда иштирок этиши мумкин.

...
Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск