ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш Қоидалари (АВ томонидан 30.03.2016 й. 2772-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 24.03.2016 й. 21-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 30 мартда 2772-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2016 йил 24 мартдаги

21-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлигининг ахборот тизимида шахсий

ғазна ҳисобварақларини юритиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) ахборот тизимида (бундан буён матнда "ЎРМВ" АТ деб юритилади) шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджет тизими бюджетларининг ҳамда бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳисоби бўйича операцияларни юритиш мақсадида бюджет тизими бюджетларининг тегишли даражалари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларидан маблағ олувчилар учун иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда давлат мақсадли жамғармалари (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) ва бошқа мақсадли жамғармаларни тақсимловчи органлар томонидан, шунингдек бюджет ташкилотлари ва ДМЖнинг чет эл валютасидаги маблағлари учун ҳамда таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналар учун (бундан буён матнда унитар корхоналар деб юритилади) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати қўмитаси деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан "ЎРМВ" АТда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бошқа мақсадли жамғармалар (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) - Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси, Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ижтимоий суғурта жамғармаси, "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси, Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси, Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, "Обод маҳалла" жамғармаси, "Обод қишлоқ" жамғармаси, Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси;

харажатларни тўлаш учун рухсатнома (бундан буён матнда ХТР деб юритилади) - бюджет ташкилотига ёки бюджет маблағлари олувчига Ғазначилик хизмати қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда ғазначилик хизмати бўлинмалари деб юритилади) томонидан бериладиган, ХТРда кўрсатилган вақт давридан бошлаб бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи унинг доирасида молиявий мажбуриятлар қабул қила оладиган ва касса харажатларини амалга ошира оладиган бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи ҳужжат;

"ЎРМВ" АТ - тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган ахборот тизими;


"UzASBO" ДМ - бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.



2-БОБ. ШАХСИЙ ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҚЛАРИ


1-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларининг турлари


3. Шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги турларга бўлинади:

бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади);

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, ДМЖ ва БМЖ даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади);

бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, БМЖ бюджетидан маблағ олувчилар, шунингдек унитар корхоналарнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади).


2-§. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари


4. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджет тизими бюджетларининг тегишли даражалари ва турларининг тасдиқланган бюджет маблағлари ҳажмлари бўйича маълумотларни, турли даражадаги бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари бўйича операцияларни, бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида бюджет тизими тегишли бюджетларининг касса даромадлари ва харажатлари суммалари ҳажмини ўзида акс эттиришга мўлжалланган аналитик ҳисоб регистрлари ҳисобланади.


5. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами ўн етти разряддан иборат:

1 дан 6 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва тегишли бюджетлар даражалари коди;

7 дан 9 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;

10 дан 14 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;

15 дан 17 гача бўлган разрядлар - "ЎРМВ" АТда автоматик тарзда бериладиган шахсий ғазна ҳисобварағининг ноёб рақами.



3-§. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари


6. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджет тизими тегишли бюджетларининг тасдиқланган даромадлари миқдори бўйича маълумотларни, бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси жараёнида даромадларнинг касса тушумлари ҳажмини ва тегишли бюджетларга ва бюджетлардан даромадлар турлари ва манбалари бўйича қайтариш (ҳисобга олиш) суммаларини ўзида акс эттиришга мўлжалланган аналитик ҳисоб регистрлари ҳисобланади.


7. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари келиб тушаётган даромадларнинг тегишли бюджетларга маблағлар кирими амалга оширилган тегишли ҳудудга мансублигини аниқлайди.


8. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами йигирма беш разряддан иборат:

1 дан 6 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва тегишли бюджетлар даражалари коди;

7 дан 9 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;

10-разряд - назорат калити;

11 дан 15 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;

16 дан 22 гача бўлган разрядлар - даромад тури;

23 дан 25 гача бўлган разрядлар - Ташкилий таснифнинг тегишли коди.



4-§. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари


9. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тасдиқланган (аниқланган) режали бюджетдан ажратиладиган маблағларни, рўйхатдан ўтказилган юридик ва молиявий мажбуриятларни, ХТРларни, амалга оширилган касса харажатларини ўзида акс эттиришга мўлжалланган аналитик ҳисоб регистрлари ҳисобланади.


10. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари рақами йигирма етти разряддан иборат:

1 дан 6 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва тегишли бюджетлар даражалари коди;

7 дан 9 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;

10 дан 14 гача бўлган разрядлар - тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;

15 дан 21 гача бўлган разрядлар - Вазифа жиҳатдан таснифининг тегишли коди;

22 дан 24 гача бўлган разрядлар - Ташкилий таснифнинг тегишли коди;

25 дан 27 гача бўлган разрядлар - "ЎРМВ" АТда автоматик тарзда бериладиган шахсий ғазна ҳисобварағининг ноёб рақами.


11. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари икки турга бўлинади: бюджет ва бюджетдан ташқари.


12. Харажатлар бўйича бюджет шахсий ғазна ҳисобварақларида қуйидагиларнинг ҳисоби олиб борилади:

уларнинг фаолиятини юритишни таъминлаш ва марказлашган тадбирларини амалга ошириш учун харажатлар сметасида назарда тутилган режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари;

юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи ташкилотлар учун назарда тутилган режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида назарда тутилган режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва ДМЖ маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар;

юридик ва молиявий мажбуриятлар;

ХТР;

касса харажатлари.


13. Харажатлар бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида қуйидагиларнинг ҳисоби олиб борилади:

бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилари ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган режали бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланиш йўналишлари чегараланмаган турлари бундан мустасно;

келиб тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар;

юридик ва молиявий мажбуриятлар;

касса харажатлари;

бюджет ташкилотлари ва ДМЖнинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатлари;

унитар корхоналарнинг даромадлари ва харажатлари.


3-БОБ. ШАХСИЙ ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ

ОЧИШ, ЮРИТИШ ВА ЁПИШ


1-§. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини

очиш, юритиш ва ёпиш


14. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш "ЎРМВ" АТда қуйидагича амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети бўйича - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети бўйича - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан;

туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;

ДМЖ бюджетлари бўйича - ДМЖ тақсимловчи органлар томонидан;

БМЖ бюджетлари бўйича - БМЖ тақсимловчи органлар томонидан.


15. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилганидан ёки ўзгартирилганидан сўнг ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар бу ҳақда ғазначилик хизмати бўлинмалари, солиқ хизмати органлари ва божхона органларига хабар берадилар.

16. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли бюджетларнинг даражалари ва турларининг тасдиқланган бюджет маблағлари ҳажмлари, турли даражадаги бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари бўйича операциялар, бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида тегишли бюджетларнинг касса даромадлари ва харажатлари суммаларининг ҳажми бўйича маълумотлар ҳисоби юритилади.


17. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг ёпилиши тегишли бюджетга мансуб бўлган ҳудуд қайта ташкил этилган ёки тугатилган (бирлаштирилган) ҳолларда амалга оширилади. Бошқа ҳолларда, даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ёпилмайди.


18. Очилган ва ёпилган даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби "ЎРМВ" АТда Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.



2-§. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини

очиш, юритиш ва ёпиш


19. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг очилиши ва ёпилиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан "ЎРМВ" АТда амалга оширилади.

20. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан тегишли ҳудудда тўланадиган, бюджет таснифига мувофиқ ҳар бир солиқлар, йиғимлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар (бундан буён матнда тўловлар деб юритилади) бўйича ҳар бир бюджет учун очилади.

21. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилгандан ёки ўзгартирилгандан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу ҳақда тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек тўловларни ундирувчи ваколатли органларга хабар беради.

22. Тўловларни ундирувчи ваколатли органлар тўловчиларга даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотни етказадилар.


23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўловчиларнинг ҳисоб рақамлари очилган барча тижорат банкларига даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотни етказади.


24. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли бюджетлар даромадларининг тасдиқланган режавий ҳажми, ҳақиқий тушумлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси жараёнида даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилган ажратмалар (тақсимотлар) ҳамда тегишли бюджетларга ёки тегишли бюджетлардан даромадлар турлари ва манбаси бўйича қайтарилган (ҳисобга олинган) суммалар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби юритилади.


25. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг ёпилиши тегишли бюджетга ўтказилиши лозим бўлган тўлов тури бекор қилинган ҳолларда амалга оширилади.


26. Очилган ва ёпилган даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби "ЎРМВ" АТда Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.



3-§. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини

очиш, юритиш ва ёпиш


27. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари уларнинг белгиланган мақсадига кўра мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ тегишли турлар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан;

туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;

ДМЖ бюджетларидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - ДМЖ тақсимловчи органлар томонидан;

БМЖ бюджетларидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - БМЖ тақсимловчи органлар томонидан;

бюджет ташкилотлари ва ДМЖнинг чет эл валютасидаги харажатлари, шунингдек унитар корхоналар бўйича - Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан очилади.

28. Харажатлар бўйича бюджет шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидагиларга асосан очилади:

мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ариза. Бунда, агар бюджет ташкилоти бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджет ташкилотининг бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг рўйхати илова қилинади;

харажатлар сметаси. Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари учун ўз харажатлари ҳисобини юритиш учун (харажатлар сметаси асосида) алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатлари ҳисобини юритиш учун (жамланма харажатлар сметалари асосида) бюджет таснифининг ҳар бир кичик бўлими бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади;

капитал қурилиш буюртмачилари учун - капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати.


29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари маблағлари учун харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳар бир харажатлар сметаси бўйича алоҳида очилади.


30. Харажатлар бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидагиларга асосан очилади:

мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ариза. Бунда, агар бюджет ташкилоти бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджет ташкилотининг бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг рўйхати илова қилинади;

бюджетдан ташқари маблағларнинг лимитланган тушуми ва харажатлари бўйича харажатлар сметаси (тушуми ва харажат йўналиши лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлар бундан мустасно). Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари учун ўз харажатлари ҳисобини юритиш учун (харажатлар сметаси асосида) алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатлари ҳисобини юритиш учун (жамланма харажатлар сметалари асосида) бюджет таснифининг ҳар бир кичик бўлими бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.


31. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 28 ва 30-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида очилади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, улар қайта ишлаш ва камчиликларни бартараф этиш учун икки иш куни мобайнида қайтарилади.


32. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларда сақланади.

33. Иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилгандан ёки ўзгартирилгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан бу ҳақда бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларни хабардор қиладилар. Ўз навбатида бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчилар икки иш куни мобайнида очилган ёки ўзгартирилган харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари реквизитларини тегишли давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.

34. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бўйсунишининг ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда унинг номи ўзгарганда, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи янги ном олганидан сўнг, бир иш куни мобайнида бу ҳақда тегишли иқтисодиёт ва молия органи ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органга ёзма равишда хабар беради.

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг ёзма хабарномаси асосида иқтисодиёт ва молия органи ва ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи органлар томонидан бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг номи ўзгарганлиги муносабати билан харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига шахсий ғазна ҳисобварақнинг ноёб рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

35. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бирлашиши, бўлиниши, ажралиб чиқиши, қайта ташкил этилишида, янгидан вужудга келган ташкилот давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайта ташкил этилганда эса, ташкилот фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда иқтисодиёт ва молия органига ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органга харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини ёпиш учун ариза тақдим этади.

36. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари томонидан тугатиш жараёни бошланган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида иқтисодиёт ва молия органига ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органга юқори турувчи ташкилот ёки нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.

37. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлар, тугатиш комиссияси иш фаолиятининг тугатилиши, бошқа ғазначилик хизмати бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиш муносабати билан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини ёпилиши иқтисодиёт ва молия органлари ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар томонидан мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш учун аризага асосан амалга оширилади.

38. Иқтисодиёт ва молия органи, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи орган томонидан қайта ташкил этиш жараёни тугаллангандан сўнг, шунингдек бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бюджет даражаси ўзгарганда ёки бошқа ғазначилик хизмати бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда янги харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш мазкур Қоидаларнинг 28 - 30-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

39. Очилган ва ёпилган харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби "ЎРМВ" АТда Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.


40. Иқтисодиёт ва молия органларининг ваколатли ходимлари харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:

а) бюджет маблағлари бўйича:

бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари маблағлари бўйича харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар;

харажатлар сметаларига, шунингдек капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгартиришлар;

б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:

бюджет ташкилотларининг тегишли харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар, тушуми ва харажат йўналишлари чекланмайдиган бюджетдан ташқари маблағлар турлари бундан мустасно;

харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар.


41. ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ваколатли ходимлари харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:

а) жамғарма маблағлари бўйича:

ДМЖ ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари, шунингдек капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаларида кўрсатилган маблағлар;

харажатлар сметаларига, шунингдек капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгартиришлар;

б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:

ДМЖ ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг тегишли харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар;

харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар.


42. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ходимлари харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:

а) бюджет маблағлари бўйича:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга берилган ХТР;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган молиявий мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган) харажатлар, шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар;

б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:

келиб тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида ҳисобга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида ҳисобга олинган молиявий мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган) харажатлар, шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар;

в) ДМЖ ва БМЖ маблағлари бўйича:

ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган молиявий мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати хизмати бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган) харажатлар, шу жумладан нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар;

г) ДМЖ ва БМЖ бюджетдан ташқари маблағлари бўйича:

келиб тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатга олинган молиявий мажбуриятлар;

ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган) харажатлар, шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар.

43. Ғазначилик хизмати бўлинмалари бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ҳамда БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг сўровига кўра уларнинг тегишли харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда улардан кўчирмаларни мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар.

"UzASBO" ДМга уланган бюджет ташкилотлари "UzASBO" ДМдан электрон ҳужжат кўринишдаги кўчирмаларни олишлари мумкин. Электрон ҳужжат кўринишда тақдим қилинган кўчирмалар ва уларга иловалар қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилади ва улар билан бир хил юридик кучга эга бўлади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


44. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


45. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари ва бошқа мақсадли

жамғармалар бюджетлари даражаси бўйича шахсий

ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш

КИТОБИ

Т/р

Бюджет номи


Шахсий ғазна

ҳисобварағи

очилган сана


Шахсий ғазна

ҳисобварағи

ёпилган сана


Шахсий ғазна ҳисобварағи


маблағлар

манбаси ва бюджет

даражаси коди


валюта

коди


ҳудудий

тегишлилик

коди


ноёб

рақами


























           





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари

ва бошқа мақсадли жамғармалар даромадлари бўйича

шахсий ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш

КИТОБИ

Т/р


Шахсий ғазна

ҳисобварағи

номи


Шахсий ғазна

ҳисобварағи

очилган сана


Шахсий ғазна

ҳисобварағи

ёпилган сана


Шахсий ғазна ҳисобварағи


маблағлар

манбаси

ва бюджет

даражаси коди


валюта

коди


назорат

калити


ҳудудий

тегишли-

лик коди


даромад

тури


ташкилий

тасниф

коди


































            





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар

ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетидан маблағ

олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари

ТУРЛАРИ

Давлат бюджети


Т/р

Маблағлар манбаси


Ёйил-

ма


Вақ-

тин-

чалик

хара-

жат-

лар

сме-

таси


Ха-

ра-

жат-

лар

сме-

таси


Юри-

дик

маж-

бури-

ятлар


Ту-

шум-

лар


ХТР


100

%

ХТР


I ва

II гуруҳ

хара-

жат-

лари

бўйича

сўров-

нома


Тўлов

ҳуж-

жат-

лари


Бир

сатр-

даги

хара-

жат-

лар


Маъ-

лу-

мот


Шах-

сий

ғазна

ҳисоб

варағи

тури


1.

1 000

Давлат бюджети (бюджет ташкилотлари учун)


+

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

1

2.

1 000

Давлат бюджети (бир сатрда молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари

учун)


+

+

+

+


+

+

+

+

+

-

13

3.

1 000

Махфий харажатларни бир сатрда молиялаштириш


+

+

+

-

-

-

+

-

+

+

-

4

4.

1 000

Махфий бўлмаган харажатларни молиялаштириш (Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари)


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

5.

1 000

Ўзаро ҳисоб-китоблар учун


+

+

+

-

-

-

+

-

+

-

+

5

6.

1 000

Субвенция


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

7.

1 000

Дотация


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

8.

1 000

Ўтказиб бериладиган даромадлар


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

9.

1 000

Режали ссуда


+

+

+

+

-

-

-

-

+

-

-

15

10.

1 000

Режадан ташқари ссуда


-

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

12

11.

1 000

Эркин қолдиқлар ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


+

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

20

12.

1000

Даромадларни ошириб бажарилган қисми ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


-

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

21

13.

1 000

Хусусийлаштириш ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


-

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

21

Давлат мақсадли ва бошқа мақсадли жамғармалари

1.

2 001

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


+

+

+

-

-

+

-

+

+

-

-

10

2.

2 002

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси


+

+

+

+

-

-

-

+

+

-

-

18

3.

2 004

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси


-

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

12

4.

2001 - 2 003

Даромадларни ошириб бажарилган қисми ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


-

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

21

5.

3 002

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси


+

+

+

+

-

-

-

+

+

-

-

18

6.

3 003

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси


+

+

+

+

-

-

-

-

+

-

-

19

7.

3 004

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси


+

+

+

+

-

-

-

+

+

-

-

18

8.

3 004

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (депозит)


-

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

12

9.

3 008

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси


+

+

+

+

-

-

-

+

+

-

-

18

10.

3 008

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (депозит)


-

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

12

11.

3 800

Бошқа мақсадли жамғармаларнинг депозит маблағлари


-

-

+

+

+

-

-

-

+

-

-

25

12.

3 999

Бошқа мақсадли жамғармаларнинг бошқа маблағлари


-

-

+

+

+

-

-

-

+

-

-

25

13.

3 001 - 3 008

Даромадларни ошириб бажарилган қисми ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


-

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

21

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари

1.

4 001

Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

2.

4 002

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари


-

-

-

-

+

-

-

+

+

-

-

3

3.

4 003

Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

4.

4 004

Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси


-

-

-

-

+

-

-

-

+

+

-

14

5.

4 005

Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар


-

-

+

-

+

-

-

-

+

+

-

31

6.

4 006

Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари)


-

-

+

-

+

-

-

-

+

-

-

33

7.

4 007

Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб- китоблардан тушадиган тушумлар


-

-

-

-

+

-

-

-

+

+

-

32

8.

4 008

Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар


-

-

+

-

+

-

-

-

+

+

-

31

9.

4 009

Ўқув муассасаларида ўқитишдан тушаётган маблағлар


-

-

+

-

+

-

-

-

+

-

-

33

10.

4 010

Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

11.

4 011

Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси учун тўловлардан тушган маблағлар


-

-

-

-

+

-

-

-

+

+

-

14

12.

4 012

Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

13.

4 013

Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар


-

-

-

-

+

-

-

-

+

+

-

32

14.

4 014

Тақсимланиши назарда тутилган маблағлар (тиббиёт муассасалари

учун)


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

15.

4 014

Тақсимланиши назарда тутилган маблағлар (транзит)


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

16.

4 015

Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови


-

-

+

-

+

-

-

-

+

-

-

33

17.

4 016

Бошқа маблағлар бўйича депозитлар


-

-

+

-

+

-

-

-

+

-

-

33

18.

4 018

Маҳаллалар қиёфасини яхшилаш жамғармаси


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

19.

4 028

Божхона тўловларини тўлашдан тушган тушумлар


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

20.

4 700

Вазирлик, қўмита ва идоралар таркибидаги унитар корхоналар маблағлари


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

           





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварағи (лари) очиш тўғрисида

АРИЗА

20 __ йил "____" _____________

от "____" _____________ 20 __ года

                      

               

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи томонидан тўлдирилади

              

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи


           

         

                  

Бюджет


            

Вилоят


           

Туман (шаҳар)



Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


          

Ташкилий тасниф коди


            


да шахсий ғазна ҳисобварағи очишни сўрайман

           

           

(иқтисодиёт ва молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи орган номи)

           

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

     М.Ў.

          

Бош ҳисобчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

                 

                          

                 

                         

                       

                  

Иқтисодиёт ва молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи орган томонидан тўлдирилади

           

Шахсий ғазна ҳисобварағини очиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текширди

           

                             


(ходимнинг Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

                        


да шахсий ғазна ҳисобварағи очишга рухсат этилади.

                  

(иқтисодиёт ва молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи органнинг номи)

                  

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

     М.Ў.

          

20 ___ йил "____" ________________ да шахсий ғазна ҳисобварағи(лари) очилди.

             

Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

                      

Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

                        

                             

Иқтисодиёт ва молия органининг шахсий ғазна ҳисобварағи очганлиги ҳақидаги белгиси

                                  

                       





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ

_____________________________________________________

(бюджет маблағларини тақсимловчи номи)

Т/р

Харажатларнинг вазифа

жиҳатидан тасниф коди


Ташкилий тасниф

коди


Бюджет ташкилотининг

номи














Раҳбар




(имзо)

(Ф.И.О.)

             

М.Ў.

          

Бош ҳисобчи




(имзо)

(Ф.И.О.)

                 

20 ___ йил "____" ________________






Қоидаларга

6-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида

АРИЗА

20 __ йил "____" _____________


               

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи томонидан тўлдирилади

              

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи


           

         

                  

Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


          

Ташкилий тасниф коди


            

Иқтисодиёт ва молия органи номи


           

Шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


          

        

(бюджет маблағлари олувчи)

           

сабабли

(сабаби кўрсатилади)


           


шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди.



       


Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

     М.Ў.

          

Бош ҳисобчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

                 

                          

                 

                         

                       

                  

Иқтисодиёт ва молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи орган томонидан тўлдирилади

           

Масъул ходим




(лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

                  

Тегишли бўлим (сектор) бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

               

Раҳбар




(имзо)


(Ф.И.О.)

                        

20 ___ йил "___" _____________

            

                

Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида иқтисодиёт ва молия органи белгиси

                                  

          





Қоидаларга

7-ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар

ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетидан маблағ

олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини

рўйхатдан ўтказиш

КИТОБИ

Т/р

Шахсий ғазна

ҳисобварағи номи


Шахсий

ғазна

ҳисоб-

варағи

очилган

сана


Шахсий

ғазна

ҳисоб-

варағи

ёпилган

сана


Шахсий ғазна ҳисобварағи


маблағлар

манбаси

ва бюджет

даражаси

коди


валюта

коди


ҳудудий

тегишли-

лик коди


харажат-

ларнинг

вазифа

жиҳатидан

тасниф

коди


ташкилий

тасниф

коди


ноёб

рақами


































       





Қоидаларга

8-ИЛОВА



Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи

ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бюджет

маблағлари (жамғарма маблағлари) бўйича

шахсий ғазна ҳисобварағидан

КЎЧИРМА

20___ йил "____" ______________ учун

      

Ғазначилик хизмати бўлинмаси номи


            

                     

             

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи

    

                

         

Шаклланган сана 20 ___ й. "___" _______________


Аввалги кўчирма санаси 20 ___ й. "___" _______________

    

Шахсий ғазна ҳисобварағи

             

Масъул ходим


(Ф.И.О.)

           

Т/р

Ҳисоб рақам


МФО


Ҳужжат

рақами


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Харажатлар

моддаси


        

     

       

   

Жами айланмалар

      




             


Штамп ўрни

             

Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими имзоси

        

20___ йил "___" _____________




Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари

маблағлари (жамғарманинг бюджетдан ташқари

маблағлари) бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан

КЎЧИРМА

20___ йил "____" ______________ учун

           

Ғазначилик хизмати бўлинмаси номи


            

                     

             

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи

    

                

         

Шаклланган сана 20 ___ й. "___" _______________


Аввалги кўчирма санаси 20 ___ й. "___" _______________

    

Шахсий ғазна ҳисобварағи

             

Масъул ходим


(Ф.И.О.)

         


Кун бошига

қолдиқ


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Кун охирига

қолдиқ


Бюджет ташкилотлари ва жамғармаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари





Т/р

Ҳисоб рақам


МФО


Ҳужжат

рақами


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Харажатлар

моддаси


          

           





           

            





Жами айланмалар




               


Штамп ўрни

         

Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими имзоси

             

20___ йил "___" _____________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 апрель, 13-сон, 125-модда










































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск