Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.04.2008 й. 180-сон "Иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2008 й.

N 180


ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Суд амалиётида айрим муаммолар вужудга келаётганлиги муносабати билан ва иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бир хидда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Иқтисодий судларнинг эътибори давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов эканлигига қаратилсин.

Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва давлат божи тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига асосан ундирилади.

2. СК 328-моддасининг 2-бандига мувофиқ иқтисодий судлар томонидан давлат божи қуйидагилардан ундирилади: даъво аризаларидан; ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан; низо предмети юзасидан мустақил талабларни билдирган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги аризалардан; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан; иқтисодий суднинг қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятларидан; ҳакамлик судининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан; иқтисодий суднинг ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан апелляция ва кассация шикоятларидан.

ИПК 311-моддасининг бешинчи қисмига кўра, назорат шикоятига белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.

Шунингдек, давлат божи даъво миқдорини кўпайтириш, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалардан ва иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун ҳам ундирилади.

3. Ўзларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб иқтисодий судларга мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар (фуқаролар, чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар) давлат божини тўловчилардир, агар улар уни тўлашдан озод этилган бўлмаса.

4. ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъво аризасида даъвонинг баҳоси кўрсатилиши керак. Даъво баҳосининг кўрсатилиши давлат божи тўғри тўланганлигини текшириш учун зарур, чунки белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаганда, иқтисодий суд ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтаради, давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳоллар бундан мустасно.

4.1. Назарда тутиш керакки, пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъвонинг баҳоси талаб қилинаётган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар бўйича (масалан, мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисида, мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқни тан олиш тўғрисида, умумий мулкдан улушни ажратиш

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск