Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 19.08.1999 й. 811-I-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.08.1999 й.

N 811-I



БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун баҳолаш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.



2-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Баҳолаш фаолияти тушунчаси

Баҳолаш фаолияти баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятидир.

Баҳолаш фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Қаранг: ВМ* 2003 йил 8 майдаги 210-сон Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Баҳолаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) баҳоловчи ташкилотнинг қонунчиликда белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМ 2003 йил 8 майдаги 210-сон Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди



4-1-модда. Баҳоловчи ташкилот

Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсдир.

Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида мустақилдир. Хизматларнинг истеъмолчиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Баҳоловчи ташкилот қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилиши керак:

баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари баҳоловчи бўлиши;

баҳоловчи ташкилотнинг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган баҳоловчиларнинг штатдаги энг кам сонига доир, қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;

баҳоловчи ташкилотда қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжудлиги;

баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиш.

Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.

Агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳоловчи ташкилотни ташкил этиши, шунингдек баҳолаш фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.


4-2-модда. Баҳоловчи

Баҳоловчи белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.

Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Баҳоловчи баҳолаш ишларини ўтказишга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турган бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, баҳоловчи ташкилот томонидан жалб этилиши мумкин.

Баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосидагина мутахассис сифатида иштирок этиши мумкин.


4-3-модда. Баҳоловчининг ёрдамчиси

Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчинииг баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган, ба

...
Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск