Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 й. ЎРҚ-64-сон "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 08.02.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.08.2006 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.10.2006 й.

N ЎРҚ-64



ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 8 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ҳакамлик судларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ҳакамлик судлари тўғрисидаги

қонунчилик

Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли суд - Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган судловга тегишлиликка мувофиқ иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари - доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми ва регламенти;


доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми - ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжат бўлиб, у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолиятини тартибга солади, шунингдек унинг мазкур ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳамда бошқа юридик шахслар билан ўзаро муносабатларини белгилайди;


доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг регламенти - ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланадиган, ҳакамлик муҳокамаси қоидаларини қамраб олган локал ҳужжат;


ҳакамлик битими - тарафларнинг низони ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги келишуви;

ҳакамлик битими тарафлари - ҳакамлик битими тузган юридик ва жисмоний шахслар;


ҳакамлик муҳокамаси - низони ҳакамлик судида ҳал этиш жараёни;


ҳакамлик муҳокамаси тарафлари - ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳакамлик судига даъво тақдим этган юридик ва жисмоний шахслар (даъвогарлар), шунингдек ўзига нисбатан даъво тақдим этилган шахслар (жавобгарлар);


ҳакамлик муҳокамаси қоидалари - ҳакамлик судида низони ҳал этишни тартибга солувчи, ҳакамлик судига мурожаат қилиш, ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) қоидаларини ва ҳакамлик муҳокамаси тартиб-таомилини ўз ичига олувчи нормалар;


ҳакамлик суди (доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ёки муваққат ҳакамлик суди) - фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этувчи нодавлат орган;

ҳакамлик судьяси - ҳакамлик судида низони ҳал этиш учун ҳакамлик битими тарафлари томонидан сайланган ёки белгиланган тартибда тайинланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.



4-модда. Ҳакамлик судлари фаолиятининг

асосий принциплари

Ҳакамлик судларининг фаолияти қонунийлик, мустақиллик, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, диспозитивлик, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.



5-модда. Ҳакамлик судларини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият кўрсатувчи ва муваққат ҳакамлик судлари ташкил этилиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этиши ҳамда ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмас.

Ҳакамлик судлари юридик шахс бўлмайди.



6-модда. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди юридик шахс томонидан ташкил этилиши мумкин ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди юридик шахс доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилганида, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларини ва ҳакамлик судьялари рўйхатини тасдиқлаганида ташкил этилган деб ҳисобланади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс унинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини ҳакамлик суди жойлашган ердаги адлия органига юборади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ўз номи ёзилган бланка ва юмалоқ муҳрга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоб варақлари, валюта ҳисобварақларига ҳамда бошқа банк ҳисобварақларига эга бўлиши мумкин.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди фаолиятини тугатиш тартиби доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари билан белгиланади.



7-модда. Муваққат ҳакамлик суди

Муваққат ҳакамлик суди ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан муайян низони ҳал этиш учун улар томонидан ташкил этилиб, низо кўриб чиқилганидан кейин муваққат ҳакамлик суди ўз фаолиятини тугатади. Ҳакамлик судида раислик қилувчи (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда) ёхуд ҳакамлик судьяси (низо якка тартибда кўриб чиқилаётганда) ҳакамлик битими нусхасини ва муваққат ҳакамлик суди ташкил этилганлиги тўғрисидаги хабарномани мазкур суд жойлашган ердаги адлия органига ҳакамлик муҳокамаси бошлангунига қадар юборади.

Муваққат ҳакамлик судини ташкил этиш тартиби ҳакамлик битими тарафлари томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.



8-модда. Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли ҳудудларда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишни ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширадилар.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш тўғрисидаги, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирувчи ҳакамлик судьялари ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимлаштирилади ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тўплами"да эълон қилинади.

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади.


2-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН

ҲАЛ ЭТИЛАДИГАН НИЗОЛАР.

ҲАКАМЛИК БИТИМИ

9-модда. Ҳакамлик судлари

томонидан ҳал этиладиган низолар

Ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этади.

Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди.



10-модда. Низолар ҳал этилаётганда ва ҳал қилув

қарорлари қабул қилинаётганда ҳакамлик суди

томонидан қўлланиладиган нормалар

Ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида ҳал қилади.

Ҳакамлик суди шартнома шартларига мувофиқ ва иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

Агар ҳакамлик битими тарафларининг муносабатлари қонунчилик ёки ҳакамлик битими тарафларининг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган бўлса ва бу муносабатларга нисбатан қўлланиладиган иш муомаласи одати мавжуд бўлмаса, ҳакамлик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини қўллайди (қонун ўхшашлиги), мазкур ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш имконияти бўлмаган тақдирда эса ҳакамлик битими тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликнинг мазмунидан (ҳуқуқ ўхшашлиги) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


11-модда. Низони ҳакамлик судининг

ҳал қилувига топшириш

Ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкин.

Ваколатли суднинг ҳал қилувида бўлган

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск