язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Умумий қоидалар/ Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.09.2003 й. 401-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 сентябрдаги

401-сон қарорига

ИЛОВА



Фойдаланилмаётган асосий воситаларни,

қурилиши тугалланмаган объектларни

консервация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланишни ва уларни қуришни қайтадан бошлаш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Тартибда қабул қилинган асосий атамалар:


консервация - асосий воситалар ёки қурилиши тугалланмаган объектларнинг тегишли қарор билан белгиланадиган даврда сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, бу давр тамом бўлгач улардан фойдаланилиши ёки қурилиш давом эттирилиши керак;


қайтадан бошлаш - консервация қилинган асосий воситаларни фойдаланишга топшириш ёки консервация қилинган объектлар қурилишини тугаллаш ишлари бошланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;


тугалланмаган қурилиш - қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги харажатлар;


дастлабки қиймат - асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қурилишни охирига етказиш) ёки сотиб олиш учун амалдаги харажатлар қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш харажатлари ҳамда активлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уларни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа харажатлар;


қолдиқ қиймат - жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати, улар бўйича актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади.



II. КОНСЕРВАЦИЯ


3. Қуйидагилар консервация қилиниши мумкин:

қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки уларнинг қурилишини давом эттириш учун бундан кейин маблағ қўйиш вақтинча ёки узил-кесил мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда - қурилиш тиклангунгача бўлган ёки объект янги мулкдорга сотилгунгача бўлган даврда;

асосий воситалар - уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда - уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас.


4. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор аниқ муддат белгиланган ҳолда:

а) табиий монополиячиларга;

замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга;

қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

б) ўзларига қарашли корхоналар бўйича - вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари);

в) мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилмаган корхоналар бўйича - мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.


5. Тугалланмаган қурилишни консервация қилиш тўғрисидаги қарор:

а) қурилиши:

марказлаштирилган манбалар ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги кредитлар ҳисобига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича;

қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

б) қурилиши:

тармоқ ёки минтақавий дастурлар асосида идоравий мансуб давлат корхоналари ва бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобига;

уларга қарашли корхоналар томонидан олиб борилаётган объектлар бўйича (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари) - вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;

в) мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилмаган объектлар бўйича - мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.


6. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги таклиф тегишли асослашлар билан биргаликда мазкур Низомнинг 4-банди "а" ва "б" кичик бандларига ҳамда 5-бандининг "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ:

а) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банклар билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;

қурилиши тугалланмаган объектлар ёки қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналар бўйича Молия вазирлигининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари хулосалари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига;

б) Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банк билан келишган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.

7. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги асословчи ҳужжатлар билан бирга келишиш учун киритилган илтимоснома ваколатли органлар томонидан улар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Келишишга киритилган таклифга консервация қилиш зарурлигини асословчи ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар), асосий воситалар ва/ёки ишга тушириш муддатлари тамом бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари ва улар бўйича эскириш тўлиқ ўтказилган асосий воситалар ажратиб кўрсатилган ҳолда консервация қилиниши керак бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари рўйхати илова қилинади.


8. Белгиланган тартибда киритилган фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифлар бўйича қарор ваколатли орган томонидан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


9. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги қарорда уларни консервация қилиш сабаблари, қурилиш ёки асосий воситалардан фойдаланиш тўхтатилган муддат белгиланганлиги кўрсатилиши ҳамда консервация қилиш бўйича ишларни амалга ошириш ва пудрат ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ ажратилиши назарда тутилиши керак.

Консервация муддати консервация тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан ҳисобланади.


10. Ваколатли орган томонидан қабул қилинган консервация тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи ёки корхона раҳбари бир ҳафта муддатда фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда:

консервация қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддати;

ушбу объектлар, асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар сақланиши учун масъул бўлган ташкилот ва шахслар белгиланади.


11. Консервация қилиш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:

қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича - пудратчи билан биргаликда консервация қилиш тўғрисида далолатнома, унда консервация санасида объектларда бажарилган иш ҳажмларининг шартномавий қиймати кўрсатилади, консервация қилинадиган ва бошқа объектлар қурилишига бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова қилинади (мазкур Низомга 1-илова);

асосий воситалар бўйича - консервация қилиш тўғрисида далолатнома, унда консервация қилиш санасига асосий воситаларнинг дастлабки ва қолдиқ қиймати кўрсатилади, консервация қилинадиган ва бошқа корхоналарга бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова қилинади (мазкур Низомга 2-илова). Далолатнома ва ведомостлар мустақил аудиторлик ташкилоти билан биргаликда тузилади;

консервация қилинган қурилиши тугалланмаган объектлар ёки асосий воситалар, уларнинг конструкция элементлари, монтаж қилинмаган асбоб-ускуналари ва фойдаланилмаган материаллари сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати (мазкур Низомга 3-илова). Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича рўйхат лойиҳалаш ташкилоти иштирокида, асосий воситалар бўйича эса - лойиҳалаш ва консалтинг ташкилоти билан биргаликда тузилади.


12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ишлар ва харажатлар рўйхати асосида лойиҳалаш ташкилоти томонидан тегишли равишда буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект -асосий воситалар мулкдори (эгаси)нинг топшириғига кўра буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан тасдиқланадиган қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситалар сақланишини таъминлаш тадбирлари билан биргаликда уларни консервация қилишга ҳужжатлар тузилади.


13. Буюртмачи қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой муддатда пудрат ташкилоти билан консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳисоб-китоб қилади, аванс бўйича ҳисоб-китоблар ҳам шу жумлага киради, асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар етказиб бериш учун тузилган шартномалар бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши муносабати билан пудрат ташкилоти кўрган зарарни ҳамда моддий-техника бойликларини бошқа объектларга ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.

Буюртмачи томонидан қурилиш учун банкларнинг кредитлари, шунингдек хорижий кредитлар жалб этилган ҳолларда, улар кредит шартномаларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши керак.



III. ФОЙДАЛАНИШНИ ЁКИ

ҚУРИШНИ ҚАЙТАДАН БОШЛАШ


14. Қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситаларни консервация қилиш муддати тамом бўлгач фойдаланишни ва қуришни қайтадан бошлаш мумкин деб ҳисобланади ҳамда бу тўғрида қўшимча қарор қабул қилиш талаб этилмайди.


15. Асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектдан муддатидан олдин фойдаланишни ва уни қуришни қайтадан бошлаш тўғрисидаги илтимоснома (қурилиши тугалланмаган объектларни ёки асосий воситаларни янги мулкдорга сотиш ҳолларидан ташқари) консервация қилиш тўғрисида таклиф киритган орган томонидан киритилади.

Асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектдан муддатидан олдин фойдаланиш ва уни қуришни қайтадан бошлаш тўғрисидаги қарор (қурилиши тугалланмаган объектларни ёки асосий воситаларни янги мулкдорга сотиш ҳолларидан ташқари) консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан қабул қилинади.

Асосий воситалар ва қурилиши тугалланмаган объектлар янги мулкдор томонидан белгиланган тартибда сотилган тақдирда олди-сотди далолатномаси содир этилган пайтдан бошлаб асосий воситалар ва қурилиши тугалланмаган объектлардан фойдаланиш ва уларни қуриш қайтадан бошланган ҳисобланади. Ушбу ҳолда қайтадан бошлаш тўғрисида қўшимча қарор қабул қилинмайди

Фойдаланиш ёки қайтадан қуриш муддатидан олдин бошланган тақдирда (тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий воситаларни янги мулкдорга сотиш ҳолларидан ташқари) тугалланмаган қурилиш ҳажмлари ёки асосий воситалар муддатидан олдин фойдаланиш ва қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қайтадан бошланган деб ҳисобланади.


16. Фойдаланиш ва қуришни муддатидан олдин қайтадан бошлаш ёхуд консервация қилиш муддати тамом бўлиши тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш билан боғлиқ зарур ишларни бажаришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш тартиби ва муддатлари белгиланади.


17. Буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан консервация қилиш тўғрисидаги далолатнома ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:

қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича - қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисида объектлар бўйича далолатнома, унга қурилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсиф берилган ведомостлар илова қилинади (мазкур Низомга 4-илова);

асосий воситалар бўйича - фойдаланишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги далолатнома, унга фойдаланилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсиф берилган ведомостлар илова қилинади (мазкур Низомга 5- илова).


18. Мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича зарур ишларга ўз кучлари билан ёки лойиҳалаш ташкилотини жалб этган ҳолда ҳужжатлар тузади.



IV. ОБЪЕКТЛАРНИ КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ

ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ҚУРИШНИ

ҚАЙТАДАН БОШЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


19. Консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш учун лойиҳада назарда тутилган ишларни бажариш пудрат ташкилоти томонидан қўшимча битим бўйича амалга оширилади.


20. Битимда ишларни бажариш муддатлари консервация қилинган ҳамда фойдаланиш ва қуриш қайтадан бошланган объектлар, асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструктив элементлар ва материалларни буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъектга топшириш муддатлари назарда тутилади.


21. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш ишлари бажарилганлиги учун ҳисоб-китоблар бажарилган ишлар ҳажмларини қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилади.


22. Қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан вақтинча консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш вақтидаги тиклаш ишлари даврида қурилиш унинг ҳисобига амалга оширилган ёки амалга ошириладиган қурилишни маблағ билан таъминлаш манбаидан ҳақ тўланади.


23. Асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан вақтинча консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш вақтидаги тиклаш ишлари даврида уларнинг сақланишини таъминлашга буюртмачи ёки хўжалик юритувчининг маблағлари ҳисобига ҳақ тўланади.



V. ТЎХТАТИБ ҚЎЙИЛГАН ҚУРИЛИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ВА АМАЛГА ОШИРИЛМАГАН

ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


24. Объект қурилишини тўхтатиш ҳамда тўхтатиб қўйилган қурилиш бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор (шу жумладан лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва объектлар қурилиши қийматига тегишли бўлган бошқа харажатлар):

а) қурилиши:

Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида олиб борилаётган объектлар бўйича;

таркибий қайта қурилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек таркибий қайта қуриш ва банкротликни амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига кўра уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналар бўйича Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитасининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

б) ўзларига қарашли бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича (мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилганлардан ташқари) вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;

в) мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилмаган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк мулкдори томонидан қабул қилинади.


25. Мазкур Низом 24-бандининг "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ объект қурилишини тўхтатиш ва тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш (шу жумладан, лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва объектлар қурилиши қийматига тегишли бўлган бошқа харажатлар) тўғрисидаги таклиф:

а) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банк билан келишган ҳолда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Таркибий қайта қурилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналар томонидан тикланаётган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича - таклиф - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан;

б) Молия вазирлигининг ҳудудий органлари ва маблағ билан таъминловчи банк билан келишган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.

26. Объект қурилишини тўхтатиш ва харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорда:

объект қурилиши тўхтатилишининг сабаблари;

ҳисобдан чиқарилаётган харажатларнинг асосий кўрсаткичлари;

қурилиши тўхтатилган бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, сотиш ёки уларни бошқа корхоналар ва ташкилотларга бериш тўғрисидаги таклифлар кўрсатилиши керак.

Келгусида фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда қарорда қурилиши битказилмаган бинолар ва иншоотларни тугатиш, улардан ажратиб олинган асбоб-ускуналар ва материалларни сотиш бўйича кўрсатмалар берилиши керак, шунингдек бажарилган ишлар учун пудрат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағлар суммаси, шу жумладан тугатиш харажатлари аниқланади.


27. Ваколатли органлар томонидан қабул қилинган объект қурилишини тўхтатиш ва тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи (инвестор) ёки корхона раҳбари фармойиш (буйруқ) чиқаради.


28. Қурилишни тўхтатиш ва харажатларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорларда корхоналар ва ташкилотлар балансидан чиқарилиши керак бўлган сумма кўрсатилиши зарур.


29. Амалга оширилмаган қурилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган тартибда қабул қилинади.


30. Объект қурилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи (инвестор) томонидан қурилишни тўхтатиш бўйича харажатларни ёки лойиҳа-қидирув ишлари бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш ҳақида тегишли далолатнома тузилади (мазкур Низомга 6 ва 7-иловалар).



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштириш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш учун жавобгарлик мазкур Низомга мувофиқ буюртмачига ёки хўжалик юритувчи субъектга юкланади.





Низомга

1-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

(Ваколатли орган раҳбари)


_____________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)


_____________________________________________________________

(қурилишнинг номи)

_____________________________________________________________


қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини

вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Объект,

конструкция

элементлари,

ишлар ва

харажатлар

турларининг

номи


Қурилишни

бошлаш

ва тугатиш

санаси


Қурилиш

тўхтатилган

сана


Лойиҳа - смета

ҳужжатлари бўйича

кўрсаткичлар


Тўхтатиб қўйиш санасида

бажарилган ишлар


Баланс

бўйича

ҳақиқий

харажатлар


Шартномавий

қиймати


Қуввати


Шартномавий

қиймати


Қуввати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари



Келишилган:


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси





Далолатномага

1-ИЛОВА



Монтаж қилинмаган консервация қилинадиган

асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар

ВЕДОМОСТИ

Монтаж қилинмаган

асбоб-ускуналар,

материаллар ва

конструкциялар номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Бир бирликнинг

амалдаги нархи


Умумий

қиймати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари






Далолатномага

2-ИЛОВА



Монтаж қилинмаган бошқа объектлар қурилишига

бериладиган ёки сотиладиган асбоб-ускуналар,

конструкциялар ва материаллар

ВЕДОМОСТИ

Монтаж қилинмаган

асбоб-ускуналар,

материаллар ва

конструкциялар номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Бир бирликнинг

амалдаги нархи


Умумий

қиймати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари






Низомга

2-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

(Ваколатли орган раҳбари)


_____________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)



_____________________________________________________________


_____________________________________________________________


асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Асосий

воситаларни

сотиб олиш

(ишга

тушириш)

санаси


Асосий

воситалар-

нинг даст-

лабки

қиймати


Қайта

баҳо-

лашни

ҳисобга

олган

ҳолда

қиймати


Ҳисоб-

лаб чи-

қилган

ҳақиқий

эскириш


Қолдиқ

баланс

қиймати


Баҳоловчи

ташкилот

баҳоси

тўғрисидаги

ҳисобот бўйича

бозор қиймати


Тегишли

бирликлар-

нинг қуввати


Ҳақиқий

ҳолати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари



Келишилган:


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси





Далолатномага

1-ИЛОВА


Консервация қиладиган асбоб-ускуналар,

конструкциялар ва материаллар

ВЕДОМОСТИ

<\no-repeat>

Асбоб-

ускуналар,

материаллар ва

конструкциялар

номи


Дастлабки

қиймати


Қайта

баҳолашни

ҳисобга

олган

ҳолда

қиймати


Ҳисоблаб

чиқилган

ҳақиқий

эскириш


Қолдиқ

баланс

қиймати


Баҳоловчи

ташкилот баҳоси

тўғрисидаги

ҳисобот бўйича

бозор қиймати


Ҳақиқий

ҳолати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари






Далолатномага

2-ИЛОВА



Сотиладиган асбоб-ускуналар,

конструкциялар ва материаллар

ВЕДОМОСТИ

<\no-repeat>

Асбоб-ускуналар,

материаллар ва

конструкциялар

номи


Дастлабки

қиймати


Қайта

баҳолашни

ҳисобга

олган

ҳолда

қиймати


Ҳисоблаб

чиқилган

ҳақиқий

эскириш


Қолдиқ

баланс

қиймати


Баҳоловчи

ташкилот баҳоси

тўғрисидаги

ҳисобот бўйича

бозор қиймати


Ҳақиқий

ҳолати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари






Низомга

3-ИЛОВА



____________________________________________________________

(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)



Консервация қилинган қурилиши тугалланмаган объектлар

ёки асосий воситаларнинг сақланишини таъминлаш учун

зарур бўлган ишлар ва харажатлар

РЎЙХАТИ

<\no-repeat>

Объектлар, асосий

фондлар, конструкция

элементлари, ишлар ва

харажатлар турларининг

номи


Бажарилиши лозим

бўлган ишлар ва

харажатлар турлари


Ўлчов бирлиги


Ишлар ва

харажатлар

ҳажми



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Ёнғиндан сақлаш бошқармаси раҳбари


Мустақил аудиторлик ташкилоти раҳбари






Низомга

4-ИЛОВА

<\no-repeat>


"Тасдиқлайман"

(Ваколатли орган раҳбари)


_____________________________________________________________

(қурувчининг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)


______________________________________________________________

(қурилишнинг номи ва унинг лойиҳа қуввати)


қурилиши тугалланмаган объектни

қайтадан бошлаш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

<\no-repeat>

Объект,

конструкция

элементлари,

ишлар ва

харажатлар

турларининг

номи


Консервация

қилингансана


Лойиҳа - смета

ҳужжатлари бўйича

кўрсаткичлар


Консервация қилиш

санасида бажарилган

ишлар


Баланс

бўйича

ҳақиқий

харажатлар


Қурилишни

қайтадан

бошлаш

санасидаги

ҳақиқий

ҳолати


Қурилишни

қайтадан

бошлаш

кунидаги

шартномавий

қиймати


Қуввати


Шартномавий

нархларда


Ишга

туширилган

қуввати


Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари






Далолатномага

ИЛОВА



Консервация қилинган қайтадан монтаж қилинадиган

асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар

ВЕДОМОСТИ

<\no-repeat>

Монтаж

қилинмаган

асбоб-ускуналар,

материаллар ва

конструкциялар

номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Бир бирликнинг

амалдаги нархи


Умумий

қиймати


Ҳақиқий

ҳолати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари






Низомга

5-ИЛОВА

<\no-repeat>


"Тасдиқлайман"

(Ваколатли орган раҳбари)


_______________________________________________________________

(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)


асосий воситаларни қайтадан

ишга тушириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Асосий

воситал

ар номи


Асосий

воситалар

ни сотиб

олиш

(ишга

тушириш)

санаси


Дастлабк

и қиймати


Қайта

баҳолашни

ҳисобга

олган ҳолда

қиймати


Ҳисоблаб

чиқилган

ҳақиқий

эскириш


Қолдиқ

баланс

қиймати


Баҳоловчи ташкилот

баҳоси тўғрисидаги

ҳисобот бўйича бозор

қиймати


Тегишли

бирликлар

қуввати


Қайтадан

ишга

тушириш

санасида

ҳақиқий

ҳолати



Корхона раҳбари


Бош бухгалтер


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари






Далолатномага

ИЛОВА



Консервация қилинган асбоб-ускуналар, конструкциялар

ва материаллардан фойдаланишни қайта бошлаш

ВЕДОМОСТИ

Асбоб-

ускуналар,

материаллар ва

конструкциялар

номи


Дастлабки

қиймати


Қайта

баҳолашни

ҳисобга

олган

ҳолда

қиймати


Ҳисоблаб

чиқилган

ҳақиқий

эскириш


Қолдиқ

(баланс

қиймати)


Баҳоловчи

ташкилот баҳоси

тўғрисидаги

ҳисобот бўйича

бозор қиймати


Ҳақиқий

ҳолати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари






Низомга

6-ИЛОВА

<\no-repeat>


"Тасдиқлайман"

(Ваколатли орган раҳбари)


_____________________________________________________________

(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)


_____________________________________________________________


тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини

ҳисобдан чиқариш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Объект,

конструкция

элементлари,

ишлар ва

харажатлар

турларининг

номи


Қурилишнинг

бошланиш

санаси


Қурилиш

тўхтатилган

сана


Лойиҳа-смета

ҳужжатлари бўйича

кўрсаткичлар


Қурилиш

тўхтатилган

санадаги

ҳақиқий

харажатлар


Пудратчи

ташкилот

билан ҳисоб-

китоб қилиш

учун зарур

бўлган

маблағлар


Қурилиш

тўхтатилган-

лигининг

сабаблари


Шартномавий

қиймати


Қуввати



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари






Низомга

7-ИЛОВА

<\no-repeat>


"Тасдиқлайман"

(Ваколатли орган раҳбари)


____________________________________________________________

(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)


_____________________________________________________________


лойиҳа-қидирув ишлари харажатларини

ҳисобдан чиқариш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Лойиҳалана-

ётган объект ва

харажатлар

номи


Лойиҳалаш

ташкилотининг

номи


Лойиҳалашга

топшириқ ким

томонидан

ва қачон

тасдиқланган


Лойиҳа-

қидирув

ишларининг

қиймати


Лойиҳалаш

даври


Ҳисобдан

чиқарилиши

керак бўлган

бажарилган

лойиҳа-

қидирув

ишларининг

қиймати


Лойиҳа-

қидирув

ишларини

тўхтатиш

асоси



Буюртмачи корхона раҳбари


Пудратчи ташкилот раҳбари


Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари


Аудиторлик ташкилоти раҳбари